Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 15:03 · 10.09.2022

Таҳлил: ҳудудлар ишбилармонлик фаоллигининг август ойидаги кўрсаткичлари

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Kommers.uz'га ҳудудлар ишбилармонлик фаоллигининг август ойидаги кўрсаткичларини тақдим этди. Унга кўра, олтита ҳудудда товарлар экспорти ўтган саккиз ойда 2021 йилнинг мос даврига нисбатан сезиларли ўсди. Бухоро, Сурхондарё вилоятлари ва Қорақалпоғистонда қисқариш кузатилди.

Таҳлил: ҳудудлар ишбилармонлик фаоллигининг август ойидаги кўрсаткичлари

Ўзбекистондаги иқтисодий вазиятни баҳолаш учун Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан ҳар ойда ҳудудлар ва туманлар миқёсида тадбиркорлик фаоллиги ҳолати ўрганиб борилади.

Ўзбекистон ҳудудларида ишбилармонлик фаоллиги таҳлили ҳар ойда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тезкор маълумотлар асосида (республиканинг барча соҳалари бўйича ўтказилган мониторинг, Давлат божхона қўмитаси, ДСҚ, МБ ва ЎзРХТБ) ҳисоблаб чиқилади.  

Солиқ тушумлари

Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, жорий йилнинг 1 январидан 31 августигача бўлган даврда республикада солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 16,5 фоизга ошган.

Жумладан, Фарғона (38,7 фоиз), Самарқанд (36,3 фоиз), Сирдарё (35,5 фоиз), Сурхондарё (34,4 фоиз), Бухоро (32,3 фоиз), Хоразм (31,9 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (42,8 фоиз) солиқ тушумларининг сезиларли ўсиши қайд этилди.

Солиқ тушумларининг ўсиши иқтисодиётдаги ижобий ўзгаришлар натижасида, шунингдек, солиқ маъмуриятчилиги тизимини такомиллаштириш, жумладан янги маъмурий воситаларни жорий этиш, жараёнларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштириш ва солиқ қонунчилиги талабларига риоя этиш тартибини соддалаштириш ҳисобига таъминланди.

Божхона тўловлари

Таҳлил қилинаётган даврда божхона тўловлари бўйича тушумлар 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 40,0 фоизга ошди. Божхона тушумларининг энг катта ўсиши Қорақалпоғистон республикаси (59,0 фоиз), Андижон (51,9 фоиз), Хоразм (48,6 фоиз), Бухоро (46,8 фоиз), Сирдарё (44,3 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (46,2 фоиз) кузатилди.

Божхона тушумларининг ўсиши ташқи савдо айланмасининг ўсиши, Ўзбекистонда ишлаб чиқариш қувватларининг ошириши, божхона маъмуриятчилиги тартиб-таомилларини соддалаштириш, жараёнларни рақамлаштириш ва автоматлаштириш, жумладан, божхона органлари томонидан рискларни бошқариш тизимидан кенг фойдаланиш ҳисобига таъминланди.

Экспорт

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан 31 августга қадар товарлар экспорти ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 23,0 фоизга ошган. Товарлар экспорт ҳажмининг сезиларли ўсиши Самарқанд (35,9 фоиз), Қашқадарё (35,9 фоиз), Андижон (35,1 фоиз), Наманган (30,7 фоиз), Сирдарё (27,7 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (45,3 фоиз) қайд этилди.

Ўзбекистон экспортининг ўсиши саноат маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, кимё ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортининг ўсиш суръатлари билан изоҳланади.

Товар экспортининг қисқариши Бухоро (10,7 фоиз), Сурхондарё (7,3 фоиз) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (16,1 фоиз) кузатилди.

Экспорт ҳажмининг камайиши Бухоро вилоятида пахта толасининг ички бозорга йўналтирилганлиги билан, Қорақалпоғистон Республикасида пластмасса ва ундан тайёрланган маҳсулотлар, ип-калава ва (қизилмия илдизидан тайёрланадиган) фармацевтика маҳсулотлари экспортининг камайиши билан, Сурхондарё вилоятида мева-сабзавот маҳсулотлари (дуккакли ўсимликлар, помидор, мош, пиёз) экспортининг камайиши билан боғлиқ.

Кредитлар 

Жорий йилнинг 1 январидан 31 августигача бўлган даврда тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,0 фоизга ўсди.

Берилган кредитлар ҳажмининг ўсиши Фарғона (23,1 фоиз), Тошкент (20,2 фоиз), Андижон (16,0 фоиз), Самарқанд (7,3 фоиз) вилоятларида, Қорақалпоғистон республикасида (7,7 фоиз) ва Тошкент шаҳрида (16,6 фоиз) кузатилган.

Сирдарё (-48,9 фоиз), Навоий (-30,5 фоиз), Сурхондарё (-19,3 фоиз), Бухоро (-13,0 фоиз), Қашқадарё (-9,9 фоиз), Жиззах (-8,1 фоиз) ва Наманган (-0,5 фоиз) вилоятларида ажратилган кредитлар миқдорининг камайганлиги кузатилди.

Бу 2021 йилнинг мос даврида ушбу вилоятларда текстил ва бошқа ишлаб чиқариш лойиҳалари учун катта миқдорда кредитлар ажратилганлиги билан боғлиқ.

Биржа савдолари

Таҳлил қилинаётган даврда Ўзбекистон товар-хомашё биржасида тузилган битимлар ҳажми 42,6 фоизга ўсди. Биржада савдо фаоллигининг сезиларли ўсиши Жиззах (62,6 фоиз), Навоий (55,7 фоиз), Хоразм (53,4 фоиз), Тошкент (45,3 фоиз) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (54,2 фоиз) кузатилди.

Ушбу ҳудудларда тузилган битимлар ҳажмининг ўсиши минерал ўғитлар, техник чигитлар, автомобил бензини, дизел ёқилғиси, қурилиш ва хўжалик материаллари, ўсимлик ёғи, буғдой уни, буғдой, шакар, пахта толаси, қора
ва рангли металлар, полиэтилен, полипропилен, этил спирти ва бошқа маҳсулотлар савдосининг кўпайиши ҳисобидан эришилган.

Таҳлил қилинаётган даврда 62 685 та янги хўжалик юритувчи субъектлар ташкил этилиб, уларнинг энг кўпи Самарқанд (7822), Қашқадарё (6158), Фарғона (5989), Тошкент (4604), Андижон (4089) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (10 299) рўйхатга олинган.

Юсуп Жумабаев — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди