Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 20:50 · 11.02.2022

Таҳлил. Ўзбекистонда яқин келажакда қайси касбларга талаб кучаяди?

Хизмат кўрсатиш соҳасида Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда.

Таҳлил. Ўзбекистонда яқин келажакда қайси касбларга талаб кучаяди?
Фото: «poland.us»

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz’га махсус мақола тақдим этди. Мутахассислар Ўзбекистон меҳнат бозорида кадрларга бўлган талаб қандай эканлигини аниқлади.

Кадрларга бўлган жорий талабни таҳлил қилиш меҳнат бозорида талаб ва таклифнинг бир-бирига мос келмаслик хавфини камайтириш учун зарур чораларни ишлаб чиқиш имконини беради. Бунга малакали кадрларни тайёрлаш тизимини ўзгартириш орқали эришиш мумкин.

Кадрларга бўлган талабнинг шаклланиши, шунингдек, 2026 йилгача Ўзбекистон меҳнат бозорида бандлик прогнози бўйича тадқиқот ўтказилган. Натижада тармоқлар бўйича қуйидаги прогноз параметрлари олинган:

Саноат соҳасида:

  • 2026 йилга бориб, саноатда бандлик даражаси 2020 йилдагига нисбатан 3,6 фоизга ошади ва умумий бандликдаги улуши 17,2 фоизни ташкил қилади;
  • саноат тармоқларининг кадрларга йиллик эҳтиёжи 150 минг кишини ташкил этади (ходимлар ҳаракати бундан мустасно);
  • республика саноат тармоғидаги барча ишчиларнинг 45 фоиздан ортиғи саноатдаги бандлик улуши энг юқори бўлган ҳудудлар — Навоий (28,9 фоиз), Тошкент (22,8 фоиз), Фарғона (19,6 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (20,3 фоиз)да жамланади.

Қишлоқ хўжалигида:

  • 2026 йилга бориб, қишлоқ хўжалигида бандлик даражаси 24,2 фоизни ташкил этади;
  • қишлоқ хўжалиги учун ҳар йили 35 мингга яқин кадр зарур (ходимлар ҳаракати бундан мустасно);
  • қишлоқ хўжалигида банд бўлган аҳолининг энг юқори улуши Сирдарё (46,8 фоиз), Жиззах (41,8 фоиз) ва Сурхондарё (36,3 фоиз) вилоятларига тўғри келади.

Хизмат кўрсатиш соҳасида:

  • 2026 йилда хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлганлар улуши 58,6 фоизни ташкил этади;
  • 2026 йилда хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлганлар улуши Тошкент шаҳри (79 фоиз), Наманган вилояти (62 фоиз), Қашқадарё вилояти (62 фоиз) ва Қорақалпоғистон Республикаси (60 фоиз) да энг юқори бўлиши кутилаяпти.

Қўшимча.

Прогнозлаштириш усули. Иқтисодиёт тармоқлари бўйича кадрларга талаб прогнози тасодифий эффектлари бўлган панель маълумотлари асосида регрессион моделдан фойдаланилган ҳолда ҳисобланди. Иқтисодиётда банд бўлганларнинг умумий сони, тармоқда ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми каби омиллардан фойдаланилди. Ушбу усулда фақат саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаси каби йирик тармоқлар ҳисобга олинган. Модель учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2009–2020 йилларга оид ҳудудлар бўйича статистик маълумотлари қўлланилган.

Саноат

Прогноз кўрсаткичларига кўра, 2026 йилга бориб саноатда банд бўлганлар улуши 2020 йилдаги 13,6 фоиз ўрнига 17,2 фоизни ташкил этади. Бунга биринчи навбатда, ҳар бир вилоятда йирик саноат корхоналари, кластерларни ташкил этиш ва аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб этишни назарда тутувчи инвестиция дастурлари кўмак беради. Бу соҳа учун ҳар йили ўртача 150 минг киши керак бўлади (ходимларнинг ҳаракатини ҳисобга олмаган ҳолда).

Инфографика: 2026 йилгача саноат тармоғида банд бўлганлар (минг киши)

Саноатда банд бўлганлар улуши табиий ва иқтисодий салоҳият ҳамда ресурслардан самарали фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш қувватларини кучайтириш, узоқ муддатли истиқболда синергик таъсирга эга бўлган янги ноанъанавий ишлаб чиқариш ва хизматларни ташкил этиш ҳисобига оширилади.

Ҳудудлар (Бухоро, Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари)ни ривожлантириш уларнинг саноатлашиш даражасини оширишга хизмат қилади. Бу эса ўз навбатида саноатда бандлик ва меҳнат унумдорлигини оширади.

Юқори қўшилган қийматга эга экспортбоп, инновацион технологияли маҳсулотларни ишлаб чиқариш, хизматларнинг янги турлари (компьютер дастурлаш, ускуналарни таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш)ни ривожлантириш бўйича истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш Андижон, Жиззах, Наманган, Тошкент ва Хоразм вилоятларида саноатни жадал ривожлантириш имконини беради.

Натижада, ҳудудлар кесимида саноатда банд бўлганларнинг энг катта улуши Навоий (28,9 фоиз), Тошкент (22,8 фоиз), Фарғона (19,6 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳри (20,3 фоиз)нинг ҳиссасига тўғри келади. Саноатда банд бўлганларнинг 45 фоиздан ортиғи ушбу саноатлашган ҳудудлар ҳиссасига тўғри келиши кутилмоқда. Саноатда банд бўлганларнинг энг кам улуши Сурхондарё, Жиззах ва Хоразмда кузатилади.

Қишлоқ хўжалиги

Прогноз ҳисоб-китобларига кўра, қишлоқ хўжалигининг иқтисодиётдаги улуши 8-10 фоизгача камайиши мумкин. Ушбу соҳада банд бўлганлар улуши 2020 йилдаги 26,7 фоиздан (шунга қарамай, сони ўсади) 2026 йилга бориб 24,2 фоизгача камайиши кутилмоқда. Қишлоқ хўжалигидан кадрларни бўшатиш аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга жалб этиш орқали босқичма-босқич амалга оширилади.

Инфографика: 2026 йилгача қишлоқ ҳўжалигида банд бўлганларнинг
улуши (фоизда)

Бу эса ўз навбатида соҳадаги экспорт ҳажмини кенгайтириш имконини беради. Қишлоқ хўжалигига ҳар йили ўртача 35 мингга яқин кадр зарур. Мазкур тармоқ учун кадрларга бўлган талабнинг пастлиги банд аҳолининг қишлоқ хўжалигидан озод этилиши ва ишлаб чиқаришга жалб этилиши билан асосланади.

Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон шароитида қишлоқ хўжалигида банд бўлганлар сонини кескин қисқартириш мумкин эмас, чунки аҳолининг 50 фоиздан ортиғи қишлоқларда истиқомат қилади. Қишлоқ хўжалигидан бундай тез озод қилиш ишсизлар сонини ошириб юбориши мумкин.

Қишлоқ хўжалигида банд бўлганларнинг энг юқори улуши Сирдарё (46,8 фоиз), Жиззах (41,8 фоиз) ва Сурхондарё (36,3 фоиз) вилоятларига тўғри келади. Ушбу ҳолат, биринчи навбатда мазкур ҳудудларда озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳисобига шаклланади.

Хизмат кўрсатиш

Иқтисодиётда банд бўлганларнинг ярмидан ортиғи хизмат кўрсатиш соҳасида меҳнат қилади. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда 2026 йилга бориб, ушбу соҳада банд бўлганларнинг улуши 58,6 фоизга этади.

Инфографика: 2026 йилда хизмат кўрсатиш тармоқларида
банд бўлганларнинг тақсимланиши (фоизда)

Мазкур соҳада кадрларга бўлган талаб ҳар йили ўртача 220-250 минг кишини ташкил қилади. Бунда асосий эътибор кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш ва норасмий секторда ишлаётганлар сонини қисқартиришга қаратилади. Чунки хизмат кўрсатиш соҳасида энг юқори норасмий бандлик даражаси сақланиб қолмоқда.

Прогноз ҳисоб-китобларига кўра, хизмат кўрсатиш соҳаси ҳудудлар бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва механизмларни ҳисобга олган ҳолда ривожланади, шунингдек, масофадан туриб, шу жумладан қишлоқ жойларда онлайн кўрсатилаётган хизматлар кўламини рақамлаштириш ҳисобига кенгайтирилади. Бу қуйидагиларни назарда тутади:

  • АКТнинг фаол ривожланиши ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари ривожланишига мультипликатив таъсири натижасида;
  • иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар, қабул қилинган ва жалб этилаётган инвестицияларни тармоқ дастурларини (соғлиқни сақлаш, таълим ва молия хизматларида) ривожлантиришга йўналтириш;
  • банк кредитлари ва ер участкаларини ажратиш орқали республиканинг чекка қишлоқларида намунавий маиший хизмат кўрсатиш мажмуаларини ривожлантириш.

Хизмат кўрсатиш соҳаси тармоқларида ахборот-коммуникация технологиялари жадал ривожланади ва ушбу соҳада кадрларга талаб ортиши, аниқроғи йилига ўртача 3,3 мингдан ортиқ мутахассисга эҳтиёж сезилиши кутилмоқда.

Молия соҳасидаги мутахассисларга бўлган талаб барқарор ўсиб боради. Йиллик эҳтиёж 2 минг кишини ташкил этиши кутилмоқда. Қурилиш, транспорт, савдо ва умумий овқатланиш каби тармоқларда ҳам бандлик даражаси ортади. Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида банд бўлганлар улуши бироз ошади. Бу тармоқларда тайёрланаётган кадрлар сифатини оширишга жиддий эътибор берилади. Уй-жой коммунал хўжалигида бандлик даражаси барқарор суръатда ошиб боради. Бу соҳада кескин тебранишлар кутилмайди.

Прогноз ҳисоб-китобларига кўра, 2026 йилга бориб, Тошкент шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳаси жадал ривожланади. Пойтахтда хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлганлар улуши 79 фоизга етади. Бу кўрсаткич Наманган вилоятида 62 фоизни, Қашқадарё вилоятида 62 фоиз, Қорақалпоғистон Республикасида 60 фоизни ташкил этади.

Шундай қилиб, ҳисоб-китобларга кўра, келгусида Ўзбекистон меҳнат бозорида шифокорлар, муҳандислар, технологлар, дастурчилар ва юқори малакали ўқитувчиларга талаб юқори бўлиши кутилмоқда. Шуни таъидлаш керакки, кадрларга бўлган талабни сифатли прогнозлаш учун ҳар чоракда иш берувчилар ўртасида кадрларга бўлган талабни касблар бўйича аниқлаш мақсадида сўров ўтказиш лозим.

Бу биринчи навбатда меҳнат бозорида кадрларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни аниқлаш, талаб паст бўлган мутахассисларни тайёрлашга йўл қўймаслик, шунингдек иқтисодиётнинг кадрларга бўлган узоқ ва ўрта муддатли эҳтиёжини тармоқлар ва касблар бўйича сифатли прогнозларни ҳисоблаш имконини беради.

Мутахассислар келгусида бу масалани Австралия (MONASH модели), Германия (INFORGE, Labour market barometer) ва АҚШ каби ривожланган мамлакатларнинг кадрларга бўлган талабни прогнозлаш моделларидан (улар иқтисодиётнинг камида 50 та тармоғини ҳисобга олади) фойдаланган ҳолда кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

Муҳаббат Аҳмедова

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди