Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?

18:40 | 16.8.22

Ўзбекистонда тунги вақтдаги иш ўринларига қанча маош таклиф қилиняпти?

17:31 | 16.8.22

Грузия фонд биржаси раҳбари «Тошкент» биржасининг бошқарув раиси бўлади

15:19 | 16.8.22

Билл Гейтснинг компанияси ядро энергетикаси ва тиббиёт соҳасидаги лойиҳалар учун 750 млн доллар тўплади

12:25 | 16.8.22

Apple Rutube’дан iOS иловасида Россия давлат ОАВларининг контентини яширишни талаб қилди

11:36 | 16.8.22

Тадбиркорлик субъектларининг айланмаси олти ойда 650 трлн сўмдан ошди

9:14 | 16.8.22

Angren Pipe Plant қувур заводини ҳусусийлаштириш бошланди

19:30 | 15.8.22

Фарғонада «Ипотека банк» мансабдорлари катта миқдордаги кредитни талон-торож қилди

17:03 | 15.8.22

Чиқиндилар билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига имтиёзлар берилади

15:30 | 15.8.22

Евроҳудудда катта эҳтимол билан иқтисодий пасайиш кузатилиши маълум қилинди

14:40 | 15.8.22

Россияда автомобиль нархлари сезиларли кўтарилди — ОАВ

14:30 | 15.8.22

Россияда премиум қулоқчинлар етишмовчилиги бошланиши айтилди

12:01 | 15.8.22

Рейтинг. Ўзбекистон энг кўп енгил автомобиль импорт қилаётган 8 та давлат

10:58 | 15.8.22

Саудия Арабистонининг нефть гиганти йилнинг биринчи ярмида рекорд даражада фойда кўрди

9:16 | 15.8.22

Ўзбекистонда аёллар раҳбарлик қилаётган корхоналар бир йилда 2,3 трлн сўм соф фойда кўрди

16:32 | 14.8.22

SpaceX ракетаси орбитага 46 та янги Starlink сунъий йўлдошини олиб чиқди

12:58 | 14.8.22

Ўзбекистонда электромобиль импорти ошди

17:02 | 13.8.22

Қозоғистон ўз нефтини Россияни четлаб ўтган ҳолда сотишни бошлаши мумкин

14:35 | 13.8.22

Таҳлил. Таълим даражаси иш ҳақига қандай таъсир қилади?

Ходимларнинг малака даражасига қўйиладиган талабларнинг муттасил ортиб бориши, ўз навбатида бутун дунёда «умр бўйи таълим» концепциясини янада оммалаштирмоқда.

Таҳлил. Таълим даражаси иш ҳақига қандай таъсир қилади?

Юқори ва паст малакали иш ўринларида меҳнатга тўланадиган  иш ҳақи ўртасидаги тафовут билан бирга, ходимлар малакаси, кўникмаси ҳамда энг паст таълим даражасига қўйиладиган талаблар ҳам ортиб бормоқда. 

Ходимларнинг малака даражасига қўйиладиган талабларнинг муттасил ортиб бориши, ўз навбатида бутун дунёда «умр бўйи таълим» концепциясини янада оммалаштирмоқда. Ўзбекистонда таълимнинг нисбатан юқорироқ даражасидаги диплом эгалари меҳнат бозори иштирокчисига айлангач, сарфлаган вақти ва кучини оқлайдиган компенсация олаяптими? 

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) бу саволга илмий асосланган жавобларни олиш учун расмий таълим даражасининг иш ҳақига таъсирини, иқтисодиёт соҳалари ва таълим даражаси бўйича эмпирик баҳолаш мақсадида тадқиқот ўтказди.

Тадқиқот натижаларга кўра, Ўзбекистонда иш ҳақидаги устама фан доктори (ёки DSc) илмий унвони учун 61 фоиз дан, PhD ёки фан номзоди учун 41 фоиз дан юқори. Шу билан бирга бакалавр босқичининг имтиёзли дипломига эга ходимлар меҳнат бозорида оддий диплом соҳибларига қараганда 8,5 фоиз кўпроқ маош олади. Ушбу тадқиқот юқори таълим даражасига эга бўлиш учун сарфланган вақт ва саъй-ҳаракат ўзини оқланишини тасдиқлайди.

Ўзбекистонда таълимнинг юқорироқ босқичлари келтирадиган иқтисодий манфаатни баҳолаш учун ПМТИ мутахассислари 18 ёшдан катта фуқаролар иштирокида «Таълимнинг даромадга таъсири» мавзусида онлайн сўров ўтказди. Унда асосан ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланувчи тасодифий респондентлар қатнашди. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан онлайн тартибида жами 1152 та (61 фоиз эркаклар ва 39 фоиз аёллардан) жавоб олинди. 

Тадқиқотда 906 та сўровнома натижаси баҳоланди (ўз ҳоҳишига кўра ишламайдиган, вақтинча ишсиз, фарзанд тарбияси билан банд, кундузги бакалавриат, магистратура, таянч докторантура ва докторантурада таълим олувчи фуқароларнинг жавоблари, шунингдек, нотўғри тўлдирилган ҳамда бир хил жавоблар инобатга олинмади).

Таълим даражаси бўйича 906 нафар респондентнинг 3,3 фоизини DSc (ёки фан докторлари), 18,2 фоизини PhD (ёки фан номзодлари), 33,1 фоизини магистрлар, 33,3 фоизини бакалаврлар, 15,3 фоизини бакалавриат ва магистратура тизими татбиқ этилгунга қадар олий таълим олганлар, 7,0 фоизини ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари, 3,0 фоизини ўрта ва 0,4 фоизини таянч ўрта (9 синф) билимга эга бўлганлар ташкил этди. 

Таълимнинг иқтисодий манфаати «Минцернинг даромадлар тенгламаси» асосида таҳлил қилинди. Таълим даражалари сифатида DSc (Doctor of science) ёки фан доктори ҳамда PhD (Doctor of Philosophy) ёки фан номзоди илмий даражалари танланди. Баҳолаш Stata дастурий таъминотида энг кичик квадратлар услубида амалга оширилди.

Баҳолаш натижаларига кўра (1-жадвал) Ўзбекистонда ҳар бир қўшимча таълим йили иш ҳақининг ўртача 10 фоиз ошишига имконият яратади ва бу кўрсаткич БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти — UNESCO’нинг баҳосига мос келади: «Бутун дунё бўйича, 139 та давлатда даромадлилик меъёри таълимнинг ҳар бир қўшимча йилига 10 фоиз ни ташкил қилади».

DSc ёки фан доктори илмий унвонига эга ва иқтисодиётда банд бўлганлар ўрта ҳисобда 61 фоиз, PhD ёки фан номзодлари эса ўзларидан олдинги таълим даражасига эга ходимларга нисбатан 41 фоиз кўпроқ маош олади.

Имтиёзли дипломга эга респондентлар (бакалавр босқичи битирувчилари ёки Болон тизимига ўтилгунга қадар ОТМларнинг битирувчилари) меҳнат бозорида оддий диплом соҳибларига нисбатан 8,5 фоиз кўпроқ маош олади.

Сўровда иштирок этганлар орасида иқтисодиёт тармоқлари бўйича компьютер технологиялари соҳасида банд бўлганларнинг ўртача ойлик маоши энг юқори эканлиги маълум бўлди. Улар (таълим даражаси ва унинг давомийлигига қараб) бошқа тармоқларда банд бўлганларга нисбатан 28 фоиз дан 37 фоиз гача кўпроқ иш ҳақи олади. 

Иқтисодчилар 24-37 фоиз, молиячилар 29-30 фоиз, профессионал ва илмий-техник фаолият (юридик, консалтинг, бухгалтерия ва профессионал хизматлар) билан шуғулланувчиларнинг ўртача ойлик маоши 27-38 фоиз кўп эканлиги ойдинлашди. Давлат бошқаруви ва мудофаа йўналишларида банд бўлганлар ўз меҳнати эвазига 25-31 фоиз кўпроқ маош олади. Саноат тармоғи вакиллари 22-24 фоиз, қурилиш соҳаси вакиллари эса 25 фоиз кўпроқ иш ҳақи олиши аниқланди.

Умуман, иқтисодиётда эркакларнинг маоши аёлларникига нисбатан 23 фоиз дан 28 фоиз гача юқори. Шу билан бирга ҳар бир қўшимча таълим йили аёлларнинг даромадини 11 фоиз га оширса, эркакларда ушбу кўрсаткич 8,7 фоиз ни ташкил қилади. Оилали эркаклар бўйдоқларга нисбатан 16 фоиз кўпроқ маош олса, турмуш қурганидан сўнг аёлларнинг  маоши 27 фоиз га камайиши кузатилади. Пойтахтимиз меҳнат бозорида банд бўлганларнинг иш ҳақи бошқа ҳудудлардаги иш ҳақига нисбатан 23-24 фоиз (эркакларда 30 фоиз, аёлларда 16,3 фоиз) юқорироқ.

Таълим даражаси турлича бўлган респондентларнинг ойлик маоши ўртасидаги тафовут таҳсил олаётганлар ва уларнинг оилаларига оила аъзосининг таълим олиши учун сармоя киритиш бўйича тўғри қарор қабул қилишда ёрдам беради.

ПМТИ экспертлари тадқиқотнинг кейинги босқичида зарур билим, маҳорат ва юқори малакага эга бўлиб, маълум бир касбни эгаллаш учун қанча миқдорда сармоя киритиш зарурлигини ҳисоблаш имконини берадиган калькуляторни ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.

Д.ВаҳобоваПМТИ етакчи илмий ходими

Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?
Иқтисодиёт 18:40 | 16.8.22
Ўзбекистон бозорларидаги нархлар: нима арзонлашиб, нималар қимматлашди?
Ўзбекистонда тунги вақтдаги иш ўринларига қанча маош таклиф қилиняпти?
Карьера 17:31 | 16.8.22
Ўзбекистонда тунги вақтдаги иш ўринларига қанча маош таклиф қилиняпти?
Грузия фонд биржаси раҳбари «Тошкент» биржасининг бошқарув раиси бўлади
Карьера 15:19 | 16.8.22
Грузия фонд биржаси раҳбари «Тошкент» биржасининг бошқарув раиси бўлади
Билл Гейтснинг компанияси ядро энергетикаси ва тиббиёт соҳасидаги лойиҳалар учун 750 млн доллар тўплади
Миллиардерлар 12:25 | 16.8.22
Билл Гейтснинг компанияси ядро энергетикаси ва тиббиёт соҳасидаги лойиҳалар учун 750 млн доллар тўплади
Apple Rutube’дан iOS иловасида Россия давлат ОАВларининг контентини яширишни талаб қилди
Технология 11:36 | 16.8.22
Apple Rutube’дан iOS иловасида Россия давлат ОАВларининг контентини яширишни талаб қилди
Тадбиркорлик субъектларининг айланмаси олти ойда 650 трлн сўмдан ошди
Бизнес 9:14 | 16.8.22
Тадбиркорлик субъектларининг айланмаси олти ойда 650 трлн сўмдан ошди