Ижтимоий тармоқларга эга бўлган миллиардерларнинг бойлиги 10 млрд долларга камайди

19:02 | 25.5.22

Германия компанияси Фарғонада Европа бозори учун маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди

14:40 | 25.5.22

Дефолт яқинми? АҚШ Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатиш лицензиясини узайтиришдан бош тортди

12:01 | 25.5.22

JPMorgan айрим ривожланаётган давлатларда қарз инқирози хавфи борлигидан огоҳлантирди

10:40 | 25.5.22

Англия премьер-лигаси «Челси»ни америкалик инвесторларга сотишга розилик берди

9:18 | 25.5.22

«Қора рўйхат»га тушганларга кредит берилмайдими? Марказий банк аниқлик киритди

19:00 | 24.5.22

Шавкат Мирзиёев нефть-газ соҳаси бўйича йиғилиш ўтказди

17:15 | 24.5.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси 11 080 сўмдан пастга тушди, рубль яна ошди

16:07 | 24.5.22

Мол-мулк солиғи ва ер солиғидан имтиёзга эга бўлганлар ушбу солиқларнинг 1 фоизини тўлайди

14:43 | 24.5.22

Ўзбекистонда айрим суғурта ташкилотларининг лицензияси тўхтатилди

13:30 | 24.5.22

Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

12:38 | 24.5.22

Австрия Россиянинг 254 млн евролик активларини музлатиб қўйди

10:37 | 24.5.22

Balenciaga тўлов учун криптовалюталарни қабул қила бошлайди

9:15 | 24.5.22

Таҳлил. Гўшт етиштириш атроф-муҳитга қанча зарар етказади?

21:10 | 23.5.22

Ўзбекистоннинг ташқи бозордаги энг рақобатбардош мева-сабзавотлари — таҳлил

19:40 | 23.5.22

Levi’s Россия бозорини тарк этади

18:05 | 23.5.22

«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат

18:00 | 23.5.22

Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади

17:12 | 23.5.22

Таҳлилчилар прогнозида Netflix акцияларининг нархлари сезиларли пасайди

Компаниянинг фойдаланувчилар сони ҳақидаги прогнози таҳлилчиларникидан паст бўлди.

Таҳлилчилар прогнозида Netflix акцияларининг нархлари сезиларли пасайди
Фото: «kitle.net»

Таҳлилчилар Netflix акциялари нархларининг прогнозини сезиларли пасайтирди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Маълум қилинишича, бир қатор инвестиция компаниялари ва банклар таҳлилчилари Netflix Inc.’нинг чораклик даромадлари тўғрисидаги ҳисоботидан сўнг компания акцияларининг нархлари бўйича прогнозларини пасайтирган.

JPMorgan акциялар нархини 725 доллардан 605 долларга, Piper Sandler — 705 доллардан 562 долларга туширган. Шу билан бирга, мутахассислар «бозордан юқори» таклифларни сақлаб қолган.

Шунингдек, Pivotal Research прогнозини 750 доллардан 550 долларга, UBS — 690 доллардан 575 долларга, Canaccord Genuity — 750 доллардан 600 долларга туширган. Ушбу барча ҳолатларда таҳлилчилар Netflix акцияларини «сотиб олишни» тавсия қилмоқда.

BMO Capital кутилмаларни 700 доллардан 650 долларга («бозордан юқори» рейтинг), Goldman Sachs — 580 доллардан (нейтрал) 450 долларга туширди.

Truist Securities таҳлилчилари ўз тавсияларини «сотиб олиш»дан «ушлаб туриш»га ҳамда нархини 690 доллардан 470 долларга туширган, Macquarie — «нейтрал»дан «бозордан паст»га ва 615 доллардан 395 долларга, Baird «бозордан юқори»дан «нейтрал»га ва 575 доллардан 420 долларга, Morgan Stanley «бозор даражаси»дан «бозордан юқори»га ҳамда 700 доллардан 450 долларгача, Evercore ISI Group — «бозордан юқори»дан «бозор даражаси»га ва 710 доллардан 525 долларгача, Barclays — «бозордан юқори»дан «бозор даражаси»га ҳамда 675 доллардан 425 долларга туширган.

Credit Suisse рейтингни «юқори»дан «нейтрал» даражага туширган ва 450 долларлик мақсадли нархни белгилаган.

Қайд этилишича, тўртинчи чоракда Netflix фойдаланувчилари сонининг аниқ ўсиши бозор кутганидан паст бўлган. Бундан ташқари, компания жорий давр учун заиф прогнозни берган: у фойдаланувчилар сонининг 2,5 миллионга кўпайишини башорат қилмоқда, таҳлилчиларники эса 5,7 миллионни ташкил этади.

Шунингдек, 20 январь кунги қўшимча савдоларда компания акцияларининг котировкалари молиявий ҳисобот эълон қилинганидан кейин 20,2 фоизга арзонлашган. Асосий сессия якунида уларнинг нархи 508,25 долларни ташкил қилган. Netflix капиталлашуви сўнгги ўн икки ой ичида учдан бир қисмга камайган, Standard & Poor’s 500 фонд индекси эса 15 фоиздан кўпроққа ўсган.

Аввалроқ Netflix «Кальмар ўйини» сериалининг иккинчи фасли чиқишини тасдиқлагани хабар қилинганди. Шунингдек, Netflix иловасига болалар учун TikTok аналоги қўшилиши ҳақида хабар берилди.

Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz

tg
Ижтимоий тармоқларга эга бўлган миллиардерларнинг бойлиги 10 млрд долларга камайди
Миллиардерлар 19:02 | 25.5.22
Ижтимоий тармоқларга эга бўлган миллиардерларнинг бойлиги 10 млрд долларга камайди
Германия компанияси Фарғонада Европа бозори учун маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Бизнес 14:40 | 25.5.22
Германия компанияси Фарғонада Европа бозори учун маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўяди
Дефолт яқинми? АҚШ Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатиш лицензиясини узайтиришдан бош тортди
Молия 12:01 | 25.5.22
Дефолт яқинми? АҚШ Россия ташқи қарзига хизмат кўрсатиш лицензиясини узайтиришдан бош тортди
JPMorgan айрим ривожланаётган давлатларда қарз инқирози хавфи борлигидан огоҳлантирди
Иқтисодиёт 10:40 | 25.5.22
JPMorgan айрим ривожланаётган давлатларда қарз инқирози хавфи борлигидан огоҳлантирди
Англия премьер-лигаси «Челси»ни америкалик инвесторларга сотишга розилик берди
Бизнес, Миллиардерлар 9:18 | 25.5.22
Англия премьер-лигаси «Челси»ни америкалик инвесторларга сотишга розилик берди
«Қора рўйхат»га тушганларга кредит берилмайдими? Марказий банк аниқлик киритди
Бизнес, Молия 19:00 | 24.5.22
«Қора рўйхат»га тушганларга кредит берилмайдими? Марказий банк аниқлик киритди