Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Бизнес 17:00 · 03.04.2022

Таниқли киноижодкорлардан иборат Ўзбекистон делегациясининг Тожикистонга сафари якунланди

Тожикистонда «Ўзбек кино кунлари» ҳамда МДҲ ва Грузия давлатлари киностудиялари раҳбарларининг IV кенгаши бўлиб ўтди.

Таниқли киноижодкорлардан иборат Ўзбекистон делегациясининг Тожикистонга сафари якунланди

Тожикистонда 30 март-2 апрель кунлари «Ўзбек кино кунлари» ҳамда МДҲ ва Грузия давлатлари киностудиялари раҳбарларининг IV кенгаши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Кинематография агентлигидан бош директор Фирдавс Абдухолиқов, Киноарбоблар ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов, киноижодкорлар — Рашид Маликов, Баҳодир Одилов, Лола Элтоева, Умид Искандаров, Нигина Анорбоева, Фурқат Усмонов ва бошқалар иштирок этди.

 «Ўзбек кино кунлари» доирасида тожикистонлик томошабинлар учун Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «101 рейс», «Бир кунлик тўй», «Тутқунлик» бадиий фильмлари, «Матонат мактаби» ҳужжатли фильми намойиш этилди. 

Кинофильмлар премьераси Тожикистоннинг «Синамо» ва бошқа телеканаллари орқали эфирга узатилди. Душанбедаги «Кохи Навруз» маданият саройида ўтказилган «101 рейс» фильми премьерасидан сўнг Ҳисор шаҳрида Рашид Маликов режиссёрлигида суратга олинган «Тутқунлик» бадиий фильмининг премьераси ҳам бўлиб ўтди. Рашид Маликов тожик киноихлосмандларини кино кунлари билан табриклаб, ўзбек кинематографиясининг энг сўнги фильмлари улар учун туҳфа қилинганини билдирди:  

 «Ўзбек киноси тарихидан маълумки, халқларимиз ўртасидаги маданий-маънавий ҳаётнинг бир-бирига мутаносиблиги, урф-одатларимизнинг яқинлиги ишланган кинофильмларда акс этган. Ўтган йилдан бу маданий алоқалар ўзаро мустаҳкамланиб, Ўзбекистон ва Тожикистонда кино кунлари ўтказилмоқда. Ҳамкорликда фильмлар суратга олинмоқда. 2021 йил май ойида юртингизга ижодий сафар билан ташриф буюрган эдик. Навбатдаги сафаримиз давомида ҳам мамлакатингизда ўзбек кино кунларини ўтказишни ният қилдик. Ўзбек киносининг сиздек мухлислари бор эканлигидан бағоят шодмиз!»

Тожикистонда бўлиб ўтган “Ўзбек кино кунлари”нинг ёпилиши илк бор «Точи сомон» биринчи тожик миллий киномукофотини топшириш маросими доирасида ташкил этилди. Унда ўзбек делегацияси ҳам иштирок этди ва ғолибларга статуэткалар ўзбек киноижодкорлари томонидан топширилди. 

Ўзбекистон Киноарбоблар ижодий уюшмаси раиси Матёқуб Матчонов тожик миллий киномукофотини ўзбек делегацияси томонидан топширилганини алоҳида қайд этди:

«Эътибор берган бўлсангиз барча мукофотларни ўзбек ижодкорлари топширди. Бу нафақат бизнинг делегацияга қилинган эҳтиромдир балки, бутун ўзбек санъатини эътироф этишдир. Тожикистонлик ҳамкасбларимиздан миннатдор бўлган ҳолда ўзаро ҳамкорликларимиз икки тараф учун ҳам самарали ва мазмунли бўлишига ишонаман».

Делегация сафари давомида Алишер Навой ва Абдураҳмон Жомий ҳақидаги фильм бўйича тақдимот ташкил этилди. Сўнгра икки томоннинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари билан фильмнинг концепцияси тасдиқланди. 

«Жомий ва Навоий тожик халқининг ифтихори саналади. Шу вақтгача бу улуғ мутафаккирлар ҳақида йирик бадиий фильм яратилмаган. Эндиликда, ўзбек ва тожик киноижодкорлари томонидан ҳамкорликда Жомий ва Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида суратга олиниши режалаштирилаётган янги бадиий фильм улуғ мутафаккирларнинг шахси ва хотирасига муносиб ҳурмат бўлади. Жумладан, биз тожик ижодкорлари катта масъулиятли вазифа олдида ўз ҳиссамизни қўшаётганимиздан бағоят мамнунмиз!» — деди Тожикистон Фанлар академияси кутубхонаси директори, филология фанлари доктори Шодимуҳаммад Сўфизода.

Шундан сўнг фильм сценарий муаллифи Рустам Жабборов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:

«Президентимиз томонидан бир йил олдин берилган таклифлари асосида яратилаётган ушбу фильм учун, жуда кўп маълумотлар йиғилди ва ўзбекистонлик ва тожикистонлик Навоийшунос ва Жомийшунос олимлар билан музокарарлар олиб борилди. Улардан олинган маълумотларга асосланиб сценарий ёзилди ва ушбу лойиҳа муҳокамалар жараёнида тасдиқланди». 

Томонлар ҳамкорликда яратилиши режалаштирилаётган яна бир «Кўринмас юлдуз» фильми синопсисини ҳам маъқуллаб, ишга туширишни келишиб олишди. Бу ҳақда фильм режиссёри Аслзода Меҳрибон қуйидагиларни маълум қилди:

«Бу 30 йил давомида Ўзбекистон ва Тожикистонлик киноижодкорлари биргаликда ишлаётган биринчи қўшма лойиҳа бўлиб, бу фильмдан кейин ижодкорларимиз ва давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланишига аминман».

«Тожикфильм» давлат муассасаси бош директори Маҳмасаид Шоҳиён эса ўзбек ижодкорларининг муваффақиятлари улар учун ўрнак бўлишини билдирди:

«Ўзбек киноижодкорларининг муваффақиятлари биз учун ўрнак бўлиб хизмат қилади. Маълумки, кино санъатини ривожлантиришда, муносибларни эътироф этишда Ўзбекистонда ‘Олтин Ҳумо’ миллий киномуокофоти жорий қилинган. Бу йилдан Тожикистонда ҳам ‘Точи сомон’ миллий киномукофотига асос солинди. Илк маротаба ўтказилаётган маросимда ўзбек киноижодкорларининг иштироки бизни янада мамнун қилди. 

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида Бутунроссия давлат кинематография институти (ВГИК)нинг филиали очилгани нафақат ўзбек ёшларини, балки тожикистонлик ёш киноижодкорларини ҳам хурсанд қилди. Марказий Осиёда ягона ҳисобланган ушбу таълим муассасасида бизнинг ёшларимиз ҳам таълим олиш ниятини билдиришмоқда. Келгусида кино таълими соҳасида ҳам Кинематография агентлиги билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйга қўйиш режалаштирилган».

Делегация энг муҳим тадбир — Душанбеда ташкил этилган МДҲ давлатлари ва Грузия киностудиялари директорларининг кинематография соҳасидаги ҳамкорлик бўйича кенгашида ҳам иштирок этди. Кенгаш ишида 14 га яқин МДҲ давлатлари ва Грузиянинг етакчи киностудиялари, иштироки таъминланди. Кенгаш аъзоларининг қарори билан «МДҲ ва Грузия давлатлари киностудиялари халқаро ижодий уюшмаси» ишчи номи остида халқаро альянс тузилди. 

Ташкил этилган ишчи гуруҳга ассоциациянинг низоми ва тузилмасини шакллантириш каби вазифалар юклатилди. Уюшма раиси этиб эса бир овоздан, кинематография соҳасида катта ютуқларга эришган Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов сайланди.

«Бу ҳамкорлик сифатини ошириш, ўзаро бозорларга чиқиш, кино ишлаб чиқаришда ижодий ва иқтисодий ресурсларни бирлаштиришга қаратилган ҳамкорликнинг ёрқин намунасидир. Шу билан бирга, биз бу ҳамкорлик тизимли ва мунтазам кўринишга эга бўлиши кераклигини тушунамиз. Бунинг учун янги механизмлар талаб этилади, шунинг учун ҳам биз кино ҳамжамиятини яратмоқдамиз ва Ўзбекистон тажрибасини асос қилиб олган ҳолда ҳамкорлик моделининг ушбу вариантини бир овоздан қабул қилдик», — дея таъкидлади «Беларусфильм» киностудияси бош директори Владимир Карачевский.

Шундан сўнг Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:

«Ўзбекистон Президентининг дунё мамлакатлари билан яхши қўшничилик ва ҳамкорлик муносабатларини ўрнатишга қаратилган сиёсати, шу билан бирга кинематография соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бир нуқтада бирлашмоқда. Бой тарих ва анъаналарга эга бўлган МДҲ ва Грузиянинг нуфузли киностудиялари томонидан кўрсатилаётган ишонч уюшмага аъзо мамлакатлар кино саноатини ривожлантириш учун ҳам, Ўзбекистон Кинематографияси учун ҳам янги имкониятлар яратади.

Шу ўринда, Тожикистон ҳукумати ва элчихоналарга, Тожикфильм раҳбариятига ва албатта тожикистонлик киноихлосмандларига ҳам ташаккур изҳор қиламан. Бизни юқори даражада кутиб олишди, тадбирлар ҳам юқори савияда ташкиллаштирилган. Икки давлат раҳбарларининг соҳага қаратаётган эътибори, киноижодкорларга бераётган имконияти учун алоҳида миннатдорчилик билдирамиз».

Таниқли киноижодкорлардан иборат ўзбек делегациясининг Тожикистонга ижодий сафари 2 апрель куни ўз ниҳояси етди. Делегация ва «Ўзбек кино кунлари» билан боғлиқ барча тадбирлар Ўзбекистоннинг давлат ва нодавлат телеканаллари орқали ёритиб борилди. 

«Маълумки, Марказий Осиё халқлари, шу жумладан, тожик ва ўзбеклар азалдан қардош, бири-бири билан дўст ва ҳамкор халқлар ҳисобланади. Зеро, кино санъати орқали ҳам ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, билим ва тажриба алмашиш мумкин. Бу эса сифатли киноларимизни кўпайишига, халқларимиз янада яқин бўлишига хизмат қилади», — дея таъкидлади «Кинематография аълочиси» кўкрак нишони соҳиби, Тожикистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Заур Дахте.

 Эслатиб ўтамиз, олдинда Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Эврилиш», «Барон-2», «Муҳаббат баҳори», «Аёл қисмати» каби фильмларнинг катта премьераси ўтказилади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда