Telegram мессенжердаги каналларга расмий рекламалар юборишни бошлайди
Павел Дуров «ҳомийлик постлари» фақат йирик каналларда пайдо бўлишини маълум қилди

Telegram’даги каналларда биринчи марта расмий рекламалар пайдо бўлади. Бу ҳақда мессенжер асосчиси Павел Дуров хабар берди.
Маълум қилинишича, аксарият фойдаланувчилар қуйидаги 3 та сабабга кўра бу ўзгаришни деярли сезмайди:
- Telegram чатлар рўйхати, шахсий суҳбатлар ёки гуруҳларда реклама хабарларини кўрсатмайди. «Ҳомийлик постлари» фақат 1000 дан ортиқ фойдаланувчига эга йирик каналларга таъсир қилади.
- Шахсий маълумотлар рекламаларни кўрсатиш учун ишлатилмайди. Telegram учун фойдаланувчи махфийлиги биринчи ўринда туради. Реклама хабарларининг мазмуни фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларига эмас, балки фақат улар кўрсатиладиган каналлар мавзуларига боғлиқ бўлади.
- Расмий реклама хабарлари кўзга ташланмайдиган бўлади. Уларда ташқи ҳаволалар ёки фотосуратларсиз фақат қисқа матнлардан иборат бўлади. Реклама каналдаги барча янги постларни кўргандан кейингина пайдо бўлиши мумкин.
Дуровнинг ёзишича, Telegram тақдим этадиган расмий реклама хабарлари фойдаланувчилар учун анча қулай бўлади. Бундай рекламалардан тушган даромад Telegram’га фойдаланувчиларга бепул ва чексиз хизмат кўрсатишда давом этиш имконини беради.
Аввалроқ Tesla компаниясининг нархи 1 триллион доллардан ошгани ҳақида хабар берилганди.

Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Интервью

Зафар Ҳакимов музейлараро экспозициялар алмашиш таклифини билдирди
«Беларусь билан солиштирганда, бу ерда ҳамма нарса энди бошланмоқда» — Тимур Миндаров
«2 млн сўмлик даромадга эга бўлган одамда жамғариш рағбатининг пайдо бўлиши жуда ҳам қийин» — Отабек Бакиров
«Бутун дунёда омонатларни кўпроқ катталар шакллантиради, кредитлардан кўпроқ ёшлар фойдаланади» — Отабек Бакиров
«Ўзбекистонда IT бўйича қилинадиган ишлар ҳали кўп» — россиялик мутахассис билан суҳбат
Рейтинг

Яшаш шароити бўйича энг яхши давлатлар рўйхати эълон қилинди
Алишер Усмоновнинг бойлиги январь ойида 1,26 млрд долларга ортди
Осиёнинг энг бой миллиардерлари рўйхатида етакчи ўзгарди
Ўзбекистон коррупция билан боғлиқ халқаро индексдаги рейтингини яхшилади
Олмос гигантининг меросхўри, Adidas шериги: Forbes Африканинг энг бой одамларини эълон қилди
Таҳлил

Ўзбекистонда 2022 йили аҳолига 14,4 трлн сўм ипотека кредитлари ажратилди
Ҳафталик дайжест: Усмоновнинг «МегаФон»ига «кўз тиккан» «Ростелеком», қадрсизланган сўм, Telegram’нинг «эгизаги» — Humo
Ўзбекистонда пиёзнинг эрта ҳосили сезиларли даражада кечикмоқда ва кутилганидан кам бўлиши мумкин
Депозитлар ўрнига қорамол, олтин ва машина: ўзбекистонликлар ўз жамғармаларини қандай сақлайди?
Ўзбекистонга 2022 йили яшаш мақсадида 2,3 минг киши кўчиб келди