Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш даражаси маълум қилинди

12:08 | 1.7.22

АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди

10:46 | 1.7.22

Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди

9:01 | 1.7.22

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

19:42 | 30.6.22

Ўзбекистоннинг туристик хизматлар экспорти пандемиядан сўнг 420 млн доллардан ошди

18:17 | 30.6.22

«Қишлоқ қурилиш банк» ва Uzcard банкоматдан картасиз нақд пул ечиш хизматини жорий қилди

18:00 | 30.6.22

Миллиардер Брэнсон Украинада. У янги «Мрия» самолётини йиғишда ёрдам бериши мумкин

17:40 | 30.6.22

Николай Валуев Ўзбекистон боксидаги ўзгаришларга муносабат билдирди

17:30 | 30.6.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кетма-кет иккинчи кун кўтарилди

16:12 | 30.6.22

Ўзбекистонда SAP’нинг минтақавий ваколатхонаси очилади

15:30 | 30.6.22

Ўзбекистон ва Озарбойжон тадбиркор аёллари 54 млн долларлик битимлар имзолади

15:02 | 30.6.22

«Капитал суғурта» компанияси «Анорбанк»нинг 32 млн дона акциясини сотиб олди

14:30 | 30.6.22

«Ўзбектелеком» Швейцария банкидан 200 млн евро қарз олади

12:11 | 30.6.22

Ўзбекистонда қамоқдан чиққанларга 9 млн сўмдан ортиқ ёрдам пули берилади

11:45 | 30.6.22

Uzbekistan Airways Тошкентдан Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудига парвозларни кўпайтиради — жадвал

9:21 | 30.6.22

«Савдогарбанк» ўз номини ўзгартиради

18:19 | 29.6.22

Марказий банк омонатлар бўйича бир нечта тижорат банкларига кўрсатма хатлари юборди

17:30 | 29.6.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кескин кўтарилди, рубль 210 сўмдан ошди

16:08 | 29.6.22

Telegram’да янги функциялар, Солиқ кодексига киритилган қўшимчалар ва айбловларга жавоб қайтарган Маск — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Telegram’да янги функциялар, Солиқ кодексига киритилган қўшимчалар ва айбловларга жавоб қайтарган Маск — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2021 йилнинг 30 декабрь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Telegram’да янги функциялар

Telegram’нинг 2021 йилдаги 12-янгиланишида реакциялар, хабарларни таржима қилиш, мавзулаштирилган QR-кодлар, яширин матн функциялари пайдо бўлди.

Реакциялар

«Telegram анимацияли ва интерактив эможиларни [функциялар таркибига] қўшган биринчи илова бўлди. Бу фойдаланувчиларга чатларда ўзларини ифода этишнинг тенгсиз усулларини тақдим этади. Энди айрим эможилардан ҳеч қандай хабар юбормасдан фикрни тез ифодалаш учун реакциялар сифатида фойдаланиш мумкин», дейилади хабарда.

Тезкор реакциясини юбориш учун хабарни икки марта босиш, бошқа реакциялар танлаш учун эса бир марта босиш етарли бўлади. Ҳар бир реакция ўзининг уникал анимацияси билан бирга акс этади.

«Бирламчи реакциянгизни бошқа эможига алмаштиришингиз мумкин. Андроид: Чат созламалари > Тезкор реакциялар. iOS: Стикерлар ва эможи > Тезкор реакциялар», дейилади хабарда.

Реакциялар шахсий чатларда ҳар доим ёқилган бўлади. Гуруҳ ва каналларда админлар реакцияларни ёқиш ёки ёқмасликни ва чатда қайси реакция эможиси чиқишини қарор қилади.

Гуруҳ ва каналлар админлари реакцияларни чат профилида ёқиши мумкин: Таҳрирлаш > Реакциялар. Яна бошқа фикр-мулоҳаза вариантлари учун канал фикрлари ва мослашувчан созламаларга эга сўровномаларни синаб кўринг.

Яширин матнлар

«Кино янгиликларини муддатидан олдин ошкор этилишидан хавфсирамасдан муҳокама қилиш учун ёзилган хабарнинг бир қисмини танлашингиз ва ‘яширин’ форматлашни татбиқ қилишингиз мумкин. Бунда матннинг танланган қисми чатда, шунингдек, чатлар рўйхати ва билдиришномаларда беркитилади», дейилади хабарда.

Қайд этилишича, яширин матнни кўриш учун шунчаки унинг устига босиш керак.

Хабарларни таржима қилиш

Бутун дунё бўйлаб ярим миллиарддан ортиқ инсон Telegram’дан нафақат танишлари билан мулоқот қилиш учун, балки оммавий гуруҳларда суҳбатлашиш ва турли тиллардаги каналлардан янгиликларни олиш учун ҳам фойдаланади. Энди илова ичида исталган хабарни бошқа тилга таржима қилиш мумкин.

«Созламалар > тиллар рукнида таржима функцияси ёқилса, хабар танлаганда амаллар меньюсида мос таржима тугмаси қўшилади. Сиз яхши биладиган исталган тилни истисно қилишингиз ҳам мумкин. Бунда ушбу хабарлар учун таржима қилиш тугмаси беркитилади», дейилади хабарда.

Таржима функциясидан Telegram ишлайдиган барча Андроид қурилмаларида фойдаланиш мумкин, лекин Apple қурилмалари учун iOS 15+ талаб қилинади. Мавжуд тиллар рўйхати телефоннинг операцион тизимига боғлиқ.

Мавзулаштирилган QR-кодлар

«Оммавий фойдаланувчи номига эга исталган гуруҳлар, каналлар ва ботлар учун ҳам QR-кодларни яратиш мумкин. Масалан, кимгадир севимли блог ёки фан клубингизни тезда кўрсатишингиз мумкин. Ўз фойдаланувчи номингиз учун QR-кодни созламалар орқали олиш мумкин», дейилади хабарда.

QR-кодларни тезда яратиш учун фойдаланувчи профили ёки чатдаги оммавий ҳавола ёнидаги янги QR-код белгисини босиш ва мос келувчи ранглар ва нақшларни танлаш керак. Шундан кейин QR-кодни чоп этиш, пост қилиш ёки бошқа иловаларга улашиш мумкин.

macOS учун янгиланган меньюлар

масОС учун Telegram’да ўнг тугмани босиш орқали чиқариладиган барча меньюлар янгиланди — меньюнинг ҳар бир банди учун яхшиланган навигация ва ананимация белгилар қўшилди.

Янги интерактив эможилар

Қайд этилишича, Telegram дизайнерлари платформага эможиларнинг янги интерактив версияларини киритган.

«Чатларда уларнинг исталганини юборинг, кейин сиз ва суҳбатдошингиз учун унинг эффектини ишга тушириш учун эможи устига босинг. Ақл бовар қилмас йил учун барчага раҳмат. 2022 йил янада ёрқинроқ бўлади», дейилади хабарда.

Солиқ кодексига киритилган қўшимчалар

Ўзбекистон Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Давлат солиқ қўмитасининг маълум қилишича, ўзгартиш ва қўшимчаларнинг асосий йўналишларидан бири тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш ва ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборат.

Жумладан, асосий воситаларга инвестициялар киритилишини рағбатлантириш мақсадида, фойда солиғи базасидан чегириладиган айрим харажатлар миқдори оширилмоқда. Жумладан, амортизация ажратмалари нормалари — ўртача 2 баробарга. Хусусан:

  • бинолар учун 3 фоиздан 5 фоизга;
  • иншоотлар — 5 фоиздан 10 фоизга;
  • қувурлар, электр узатиш линиялари ва телекоммуникациялар — 8 фоиздан 15 фоизга;
  • машиналар ва асбоб-ускуналар — 15 фоиздан 20 фоизга;
  • компьютер ва периферия ускуналари — 20 % фоиздан 40 фоизга.

Шунингдек, бир марталик иинвестициявий чегирма миқдори — 2 баробарга. Хусусан:

  • янги технологик ускуналар учун 10 фоиздан 20 фоизга;
  • ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича янги қурилиш — 5 фоиздан 10 фоизга.

Фаолият натижасида кўрилган ва келгуси даврга ўтказиладиган зарарларнинг чекланган миқдори жорий солиқ даври солиқ базасининг 60 фоизидан 100 фоизигача оширилмоқда.

Маҳаллий ва хорижий инвесторларга тенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида, республикада доимий муассаса орқали фаолият юритадиган норезидентлар томонидан фойда солиғи билан бирга, соф фойдадан дивиденд солиғи (10 фоиз) тўлаш тартиби жорий этилмоқда.

Тадбиркорларга улар умумий майдони 1000 квадрат метрдан (10 сотихдан) ортиқ бўлган ер участкаларига ва (ёки) бино (иншоот)ларга мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк ва ер солиғи бўйича тўловларни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилмоқда.

Бунда, солиқларни тўлашни кечиктиришдан фойдаланганлик учун фоиз солиқлар кечиктирилган санадан бошлаб Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи (7 фоиз) миқдорида ҳисобланади.

Солиқ ҳисоботини белгиланган муддатларда тақдим этмаганлик учун молиявий санкциялар бекор қилинмоқда.

Қуйидагиларга йўналтирган маблағлар даромад солиғидан озод қилинмоқда:

  • олий ва профессионал таълим муассасаларида ўқиш учун тижорат банкларидан олинган таълим кредитларини (фоизлари билан) қоплашга;
  • ёш оила томонидан олинган ипотека кредитларини ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни (15 млн сўмгача) қоплашга;
  • халқаро уюшмага аъзолик бадаллари;
  • қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига йўналтириладиган маблағлар;
  • уй-жойларни талабаларга ижарага беришдан олинадиган жисмоний шахслар даромади.

Бундан ташқари, 23 ёшгача бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат томонидан берилган уй-жой жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғидан озод этилмоқда.

Аайбловларга жавоб қайтарган Илон Маск

Европа космик агентлиги (ЕКА) раҳбари Жозеф Ашбахер Илон Маскнинг Starlink компанияси минглаб сунъий йўлдошларни учириш орқали коинотдаги рақобатни чекламоқда, деб ҳисоблайди.

Ўз навбатида, миллиардер айбловларни рад этди ва сунъий йўлдош учирилишини ердаги ҳаракатга қиёслайди. Бу ҳақда Financial Times хабар бермоқда.

Маскнинг сўзларига кўра, коинотда ўн миллиардлаб сунъий йўлдошлар учун жой бор. Шу сабабли, бир неча минг Starlink сунъий йўлдошлари коинотдаги рақобатни ҳеч қандай тарзда чекламайди.

Жозеф Ашбахернинг фикрича, Маск «янги космик иқтисодиётда ҳукмронлик қилишга» ҳаракат қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, космос частоталар ва орбитал слотлар нуқтаи назаридан анча чекланган жойга айланади. Шунинг учун Ашбахер саноатда ўз қоидаларини ўрнатадиган Starlink’нинг ҳукмронлигига қарши курашишга ундамоқда.

Илон Маск ЕКА раҳбарининг сўзларига қуйидагича жавоб берган:

«Космос жуда катта ва сунъий йўлдошлар эса жуда кичик. Бу биз бошқаларни бирон-бир тарзда самарали равишда чеклайдиган вазият эмас. Биз ҳеч кимга ҳеч нарсани тақиқлаганимиз йўқ ва тақиқламаймиз ҳам».

Тадбиркор сунъий йўлдошларни Ердаги автомобиллар ҳаракати билан ҳам қиёслади:

«Бир-икки минг сунъий йўлдош арзимас нарса. Бу Ер юзида худди бир неча минг машина бор бўлгани каби».

Мутахассислар эса Маскнинг таққослаш бўйича фикрларига қўшилмаган. Уларнинг сўзларига кўра, сунъий йўлдошлар йўлдаги автомобилларга қараганда анча кўпроқ жой талаб қилади, жумладан, тўқнашувларнинг олдини олиш учун траекторияларни ҳисоблашга кўпроқ ҳудуд керак бўлади.

Ўзбекистонга кредит ажратаётган халқаро банк

Вазирлар Маҳкамасининг 28 декабрь куни «Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун Осиё инфратузилма инвестициялари банкининг (ОИИБ) кредит линиясини жалб этиш ва ундан фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Маълум қилинишича, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ОИИБдан умумий қиймати 200 миллион доллар бўлган кредит линиясини жалб қилиш бўйича дастлабки келишувларга эришган.

ОИИБ кредит линияси давлат кафолати остидаги бир неча траншларга асосланади. Шунингдек, ҳар бир транш 5 йил муддатга, 2 йил имтиёзли давр билан, 6 ойлик Libor (Лондон банклараро таклиф курси) ва қўшимча йиллик 0,65 фоиз ставкаси билан берилади.

ОИИБ’нинг дастлабки ташкилий комиссияси ва кредит линиясининг фойдаланилмаган қисми учун йиллик комиссия 0,25 фоизни ташкил қилади.

Маблағлар коронавирус пандемиясидан жабр кўрган корхоналарни қўллаб-қувватлаш, уларни айланма маблағлар билан таъминлаш ва ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, жумладан, қишлоқ хўжалиги, улгуржи ва чакана савдо, умумий овқатланиш ва транспорт соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилади.

Таъкидлаиншича, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ОИИБ кредит линиясининг қарз олувчиси ва кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул ижро этувчи орган ҳисобланади.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ОИИБ томонидан жалб қилинган маблағларни қайтариш билан боғлиқ харажатлар, жумладан, фоизлар, дастлабки бир марталик ташкилий комиссия ва мажбурият комиссиясини тўлаш, шунингдек, бошқа харажатларни ўз ҳисобидан тўлаш тавсия этилади.

Юридик шахслар ва мол-мулк солиғи

Ўзбекистонда Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Адлия вазирлигининг маълум қилишича, «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун Президент томонидан имзоланган. Қонун билан фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи жорий этилган.

Шунингдек, қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металларни, нодир элементларни ва нодир ер элементларини қазиб олувчи ва уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчи, углеводород хомашёсини қазиб олувчи юридик шахслар фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғини тўловчилар ҳисобланади.

Қайд этилишича, мазкур солиқ ставкаси солиқ базасига нисбатан 25 фоиз миқдорида белгиланади. Шунингдек, мазкур солиқ тўловчиси бўлган чет эл инвесторлари солиқ ҳисобини долларда юритиши мумкин. Солиқ имтиёзларини ҳисобга олиш ахборот тизимлари орқали ва махсус идентификация кодини берган ҳолда амалга оширилади.

Бундан ташқари, тамаки ва алкоголь маҳсулотларига нисбатан янги солиқ ставкалари белгиланади. Жумладан, фильтрли, фильтрсиз сигареталар, папирослар, сигариллалар (сигаритлар), биди, кретеклар учун қуйидагича белгиланган:

  • импорт қилинганда — 360 минг сўм/1000 дона + 10 фоиз (илгари 400 минг сўм/1000 дона + 10 фоиз эди);
  • ишлаб чиқариладиган — 2022 йил 1 январдан: 185 минг сўм/1000 дона + 10 фоиз, 2022 йил 1 июндан: 203 минг 500 сўм/1000 дона + 10 фоиз (илгари 2021 йил 1 октябрдан: 185 минг сўм/1000 дона + 10 фоиз эди).

Шу билан бирга, ароқ, коньяк ва бошқа алкоголь маҳсулотлари учун:

  • импорт қилинганда — 45 минг сўм/1 литр учун (илгари 50 минг сўм/1 литр учун);
  • ишлаб чиқарилганда — (1 декалитр тайёр маҳсулот учун) 2022 йил 1 январдан 125 минг 100 сўм, 2022 йил 1 июндан 138 минг сўм (илгари 2021 йил 1 октябрдан 125 минг 100 сўм).

Шунингдек, мобил алоқа хизматлари ва шакар учун акциз солиғи ўзгартиришсиз қолдирилди (15 ва 20 фоиз). Шунингдек, солиқ имтиёзларида солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим муассасаларида ўқиш учун банклардан олинган таълим кредитларига йўналтирилган даромадлари, иш ҳақи ҳамда талабаларга ижарага берилган уй-жойлардан олинган даромаднинг солиққа тортилмаслиги белгиланган.

Солиқ тўловчининг баъзи тўловларни тўлаш учун йўналтириладиган БҲМнинг 8 бараваригача бўлган иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадларидан солиқ олинмаслиги белгиланган. Буларга халқаро ташкилотларга аъзолик бадаллари ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига тўловлар киритилган.

Таъкидланишича, юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ 2 фоиздан 1,5 фоизга, қурилиши норматив муддатда тугалланмаган объектларга нисбатан 4 фоиздан 3 фоизга камайтирилган. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар мулкида бўлган мол-мулк эса солиқ солишдан озод этилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 сентябрдан 2021 йил 31 декабрга қадар бўлган даврда умумий овқатланиш корхоналари юридик шахслардан олинадиган ер солиғини ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод этилади.

Республика туманларида (бундан Тошкент шаҳри мустасно) фаолиятни амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар БҲМнинг 50 фоизи миқдорида қўлланилади.

«Кафолат суғурта компанияси»даги давлат улушлари

«Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамиятининг 69,29 фоиз давлат улуши «GENESIS INNOVATION МЧЖга 72 миллиард сўмга сотилди.

Маълум қилинишича, савдо жараёнининг дастлабки босқичида компаниядаги давлат улушини сотишга тайёрлаш ва инвестициявий жозибадорлигини оширишга қаратилган чоралар амалга оширилган.

Компания фаолияти таҳлили (due diligence) натижалари ва хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчи — Grant Thornton ҳалқаро компанияси тавсияси асосида «UzAssets инвестиция компанияси» АЖ устав капиталига берилган 69,29 фоиз акция пакетини яхлит тарзда, рақобатга асосланган ошкора сотув жараёни орқали сотиш ташкил этилган.

Хабарга кўра, 2021 йил 31 августда берилган эълонга мувофиқ, 2021 йил 30 сентябргача бўлган муддатда талабгорларнинг акция пакетини сотиб олиш истаги тўғрисидаги аризалари қабул қилинган. Сотув жараёнида Ўзбекистон резидентлари бўлган 3 та талабгор иштирок этган.

Ҳар бир талабгорга компанияга оид молиявий, ҳуқуқий, ташкилий ва солиққа оид маълумотлар билан танишиш учун виртуал маълумотлар хонасига (VDR) кириш, компания менежменти ва хусусийлаштириш бўйича маслаҳатчига саволлар бериш, компанияга ташриф буюрган ҳолда ўрганиш имконияти яратилган.

Талабгорларнинг тақдим этган мажбуриятга эга таклифларини (binding offers) кўриб чиқиш натижалари ва мустақил баҳолаш ташкилоти томонидан аниқланган компания қийматини инобатга олиб, «Кафолат суғурта компанияси» акциядорлик жамиятининг 69,29 фоиз акция пакети «GENESIS INNOVATION МЧЖга 72 миллиард сўмга сотилган.

«Ўзгазлойиҳа»нинг сотилаётган акциялари

«Ўзгазлойиҳа» масъулияти чекланган жамиятининг 63,4 фоиз акциясини сотиш жараёни бошланди.

Давлат активларини бошқариш агентлиги «Ўзгазлойиҳа» масъулияти чекланган жамиятининг устав капиталидаги 63,4 фоиз улушини музокараларга оммавий таклиф орқали сотилишини маълум қилди.

Grant Thornton халқаро компанияси ушбу битим бўйича агентликнинг маслаҳатчиси вазифасини бажаради. Агентлик UzAssets инвестиция компаниясига битимлар бўйича маслаҳатчи билан биргаликда кейинги ташкил этиш учун рухсат берди.

«Ўзгазлойиҳа» 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, газ таъминоти бўйича лойиҳа ва қидирув ишлари билан шуғулланади. 2020 йилда компания томонидан 1,5 миллиард сўмлик иш ва хизматлар бажарилган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш даражаси маълум қилинди
Иқтисодиёт 12:08 | 1.7.22
Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш даражаси маълум қилинди
АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди
Миллиардерлар 10:46 | 1.7.22
АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди
Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди
Бизнес 9:01 | 1.7.22
Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди
Иқтисодиёт 19:42 | 30.6.22
Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди
Ўзбекистоннинг туристик хизматлар экспорти пандемиядан сўнг 420 млн доллардан ошди
Бизнес 18:17 | 30.6.22
Ўзбекистоннинг туристик хизматлар экспорти пандемиядан сўнг 420 млн доллардан ошди
«Қишлоқ қурилиш банк» ва Uzcard банкоматдан картасиз нақд пул ечиш хизматини жорий қилди
Молия 18:00 | 30.6.22
«Қишлоқ қурилиш банк» ва Uzcard банкоматдан картасиз нақд пул ечиш хизматини жорий қилди