Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 23:10 · 10.01.2022

Telegram’ни жазолашга киришган Германия, «Мехазилла»ни намойиш этган Маск ва «криптовалютачилар қироли» — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Telegram’ни жазолашга киришган Германия, «Мехазилла»ни намойиш этган Маск ва «криптовалютачилар қироли» — кунлик дайжест
Фото: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 10 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Telegram’ни жазолашга киришган Германия

Германия Адлия вазирлиги Павел Дуровнинг Telegram мессенжерини Германия қонунчилигини бузгани учун миллионлаб жаримага тортмоқчи. Мамлакат адлия вазири Марко Бушманнинг сўзларига кўра, Telegram бошқа онлайн платформалар каби қонунларга бўйсуниши керак. Мессенжер мамлакатдаги ҳуқуқий муаммоларни ҳал қилиш учун расмий вакил тайинлаши, шунингдек, ноқонуний контент ҳақида хабар бериш механизмини яратиши керак.

«Ушбу мажбуриятлар бузилгани сабабли, биз жарима солиш бўйича кўплаб тартиб-таомилларни бошладик», — дея дейди Бушман.

Адлия вазири, шунингдек, Германия ҳукумати Telegram штаб-квартираси жойлашган БАА ҳукумати билан тез-тез боғланиб туришини таъкидлади. 

«Агар билдиришномани (бузилиш тўғрисида) юборишнинг кейинги уриниши муваффақиятсиз бўлса, кейинги қадам оммавий билдиришнома бўлади. Шундан сўнг биз пул билан боғлиқ жаримани қўллашимиз мумкин. Бизнинг қонунларимиз миллионлаб жарималарни назарда тутади», — дейди вазир.

Илон Маск’дан ер ости туннели

Илон Маскнинг The Boring Company компанияси Vegas Loop тармоғининг ер ости туннелини тақдим этди. Тақдимот Лас-Вегасдаги International Consumer Electronics Show’да (CES 2022) бўлиб ўтди.

Узунлиги 2,7 километр бўлган туннель Лас-Вегаснинг икки қисмини боғлайди. Бу Маскнинг компанияси кейинги бир неча йил ичида қурадиган ер ости туннель тармоғининг бир қисми бўлади.

Tesla раҳбарининг режасига кўра, шаҳарни тирбандликдан халос қилиши керак бўлган Vegas Loop’да премьера вақтида электромобиль воситаларининг тирбандлиги юзага келган. Ижтимоий тармоқларда туннелда тирбандлик акс этган видео тарқалди.

Буюк Британия ва «Омикрон»

Коронавируснинг «омикрон» варианти тарқалиши январь ва февраль ойларида Буюк Британия иқтисодиётига 35 миллиард фунт стерлинг (тахминан 48 миллиард доллар) зарар етказиши мумкин.

Иқтисодиётдаги йўқотишлар, биринчи навбатда, одамларнинг изоляцияси билан изоҳланади. Бу эса ходимларнинг етишмаслигига олиб келиши мумкин. Нашр хабарига кўра, эълон қилинган миқдор йилнинг биринчи икки ойида Буюк Британия ялпи ички маҳсулотининг тахминан 8,8 фоизига тўғри келади.

Зарар ҳукуматнинг баҳолаши асосида ҳисоблаб чиқилган, унга кўра, мамлакатда «омикрон» туфайли одамларни «ишдан олиш» кўрсаткичи 25 фоизни ташкил қилади. Бундан ҳам консерватив ҳисоб-китобларга кўра, касал ва изоляция қилинган одамларнинг 8 фоизи мавсумдаги ўртача кўрсаткичдан уч баравар кўп бўлади ва 10,2 миллиард фунт стерлинг (13,9 миллиард доллар) йўқотилишига олиб келади. Бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 2,6 фоизига тенг.

Қозоғистон ва нархи пасайган криптовалюталар

Биткоин 2022 йил бошида 12 фоизга, бошқа етакчи рақамли валюталар эса 22 фоизгача арзонлашди. Криптовалюталар қийматининг кескин пасайиши Қозоғистондаги вазият, шунингдек, Федерал резерв тизими пул-кредит сиёсатининг кескинлашуви билан боғлиқ.

Биткоин 2021 йил сентябрь ойи охиридан бери энг паст қийматига етди ва 8 январь куни 40,5 минг долларни ташкил қилди. 9 январда валюта қиймати 41,5 минг долларгача ошганига қарамай, унинг капиталлашуви бозорнинг 40 фоизидан камини ташкил этди.

Эфириум ҳам 18 фоизга тушиб, 2021 йил 1 октябрдан бери энг паст даражага тушди. Унинг нархи 3 минг долларни ташкил қилади. Binance Coin, Solana, Cardano каби криптовалюталар минтақада 14 фоиздан 22 фоизгача пасайиш қайд этди. 

Panasonic’дан тўрт кунлик иш ҳафтаси

Япониянинг Panasonic электроника компанияси иш ва ҳаёт мувозанатини тарғиб қилиш бўйича глобал тенденцияга қўшилади ва тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий қилади.

Бош директор Юки Кусумининг инвесторлар учун брифингда айтишича, Осакада жойлашган электроника конгломерати ходимлари ўз вақтларини аутсорсинг ва дам олиш кунларида маҳаллий кўнгиллилик қилишлари мумкин. 

«Бизнинг масъулиятимиз турли хил инсон капитали учун иш услуби ва турмуш тарзи ўртасидаги мукаммал мувозанатни топишдир», — дейди Кусуми.

Ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб кўплаб технология компаниялари қийин меҳнат бозорида ходимларни жалб қилишга ҳаракат қилмоқда. 2018 йилда Amazon индивидуал ходимлар учун тўрт кунлик иш ҳафтасини синовдан ўтказганди. Ирландия ва Исландия каби давлатлар ҳам бу усулни синаб кўрмоқда.

«Криптовалютачилар қироли»

Binance крипто биржаси эгаси Чанпэн Чжаонинг бойлиги 96 миллиард долларга баҳоланмоқда. Bloomberg уни криптовалюталар оламидаги энг бой одам деб атади.

Рейтингга Чжаодан ташқари ҳиндистонлик бизнес-магнат Мукеш Амбани ҳам 92,9 миллиард доллар бойлик билан киритилган.

«Чжаонинг бойлиги технология бозорининг Марк Цукерберг, Ларри Пейж ва Сергей Брин каби титанлари билан тенглаша олади», деб ёзади нашр.

Bloomberg’нинг тан олишича, Чжаонинг бойлиги бундан ҳам каттароқ бўлиши мумкин.Чунки у биткоин ва фирмасининг токенини ўз ичига олган крипто-активларга эга. Binance Coin 2021 йили тахминан 1300 фоизга ошди.

«Мехазилла»ни намойиш этган Маск

SpaceX компанияси Starship Super Heavy ракетасига хизмат кўрсатиш учун Мечазилла минорасини қурди. Унинг намойиши акс этган қисқа видеони компания раҳбари Илон Маск ўзининг Twitter саҳифасида эълон қилди.

Баландлиги 140 метр бўлган «Мехазилла» ракета орбитадан қайтганидан сўнг биринчи қисмини ушлаб олиш учун мўлжалланган. Starship кемасининг ўзи Марс ва Ойга парвозлар учун яратилмоқда.

Маск 2020 йил ракета қўнаётганда қўниш таянчларидан воз кечиш зарурлиги ҳақидаги фикрни билдирган эди. Шундан сўнг унинг компанияси АҚШдаги Федерал авиация бошқармасидан (ФАА) минора қуриш учун рухсат сўради.

 

Ракета қўнгандан сўнг тезлигини камайтириши керак, шунда у аэродинамик рулларни учириш минорасининг махсус бумига юмшоқ тарзда боғлаши мумкин. 

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда