«Термиз» эркин иқтисодий зонаси кенгайтирилади
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21 декабрдан кучга кирди.

Ўзбекистон Президентининг «‘Термиз’ эркин иқтисодий зонаси ҳудудини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.
Ҳужжатга асосан «Бойсун-фарм» ЭИЗ ҳудуди «Термиз» ЭИЗ ҳудуди таркибига қўшилади. «‘Бойсун-фарм’ эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» ДУК тугатилади.
«Бойсун-фарм» ЭИЗ иштирокчилари зона тугатилган кундан бошлаб «Термиз» ЭИЗ иштирокчиси ҳисобланади. Бунда, улардан «Термиз» ЭИЗ иштирокчилари реестрига киритилганлик учун тўлов ундирилмайди. «Термиз» ЭИЗ иштирокчисига айланган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган барча имтиёзлар ва кафолатлар тўлиқ қўлланилади.
«Термиз» ЭИЗнинг ҳудудида, шу жумладан қўшиб берилган ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер участкаларини ажратиш Президентнинг 2018 йил 21 декабрдаги фармонига мувофиқ электрон онлайн-аукцион орқали амалга оширилади.
Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 21 декабрдан кучга кирди.






