Tesla Шанхайдаги заводида ишлаб чиқаришни тўхтатди
Хитойда экспортга мўлжалланган заводида электромобиллар ишлаб чиқаришнинг музлатилиши коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайганига боғлиқ

Tesla компанияси Шанхайдаги экспортга мўлжалланган заводида электромобиллар ишлаб чиқаришни тўхтатди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Қайд этилшича, завод ишлаб чиқаришни тўхтатгани боис, ходимларига дам олишга имконият берган. Завод қачон ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши маълум қилинмаган.
Маълумотларга кўра, Хитойда ишлаб чиқаришнинг музлатилиши коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпайиши фонида содир бўлмоқда. Компания ходимлари орасида ҳам касалланиш ҳолати кузатили ишлаб чиқаришга муаммо бўлиши айтилган. Завод сўнгги ҳафта давомида экспорт учун моделлар ишлаб чиқаришга эътибор қаратганди.
Тахминларга кўра, Шанхай заводи Илон Маск компаниясининг электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича энг муҳим ишлаб чиқариш маркази ҳисобланади.






