Tesla янги седанларини эски аккумулятор билан сотувга чиқарди
Янги электромобиллар 12 фоиз камроқ диапазонга эга бўлиши мумкин.

Tesla 2021 йилги Model 3 седанларини 2017 йилда ишлаб чиқарилган аккумуляторлар билан сотишни бошлади. Бу ҳақда Electrec хабар берди.
Маълум бўлишича, компания расмий веб-сайтида 2021 йилда ишлаб чиқарилган Tesla Model 3 2400 километрдан ортиқ масофани босиб ўтгани ҳақида огоҳлантириш жойлаштирилган.
«Tesla’нинг ҳаракатларида ғаразли ният йўқ, компания ўз мижозларини алдамоқчи эмас. У ўзи сотаётган автомобиллар ҳақида саҳифаларига огоҳлантиришни қўшиб қўйди. Унда автомобиль 2017 йилги аккумулятор билан жиҳозлангани ва 12 фоиз камроқ диапазонга эга бўлиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар мавжуд», дейилади хабарда.
Илон Маск ва компаниянинг бошқа вакиллари ҳозирча бу ҳолат юзасидан расмий изоҳ бермаган. Тўрт йиллик батарея кафолати қандай қопланиши номаълум. Эски аккумулятор ўрнатилган Tesla Model 3 нархи 60 минг доллардан бошланади.
Аввалроқ Tesla инвестори Илон Маскнинг твитлари туфайли компанияни судга бергани хабар қилинганди.






