Тижорат банкларининг 10 дан ортиқ мансабдорлари жаримага тортилди
«Тадбиркор виртуал офиси» орқали Давлат хокимияти органларига юборилган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига риоя этилиши ўрганилганда тижорат банклари томонидан 30 га яқин мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига риоя этилмаганлиги аниқланиб тижорат банкларининг 10 дан ортиқ мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди

Ўзбекистонда мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига риоя этилмаган тижорат банкларининг 10 дан ортиқ мансабдор шахслари жазоланди. Бу ҳақда Бизнес вакил девони матбуот хизмати Kommers.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, Президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девонида давлат назорат ва хизмат кўрсатувчи идораларида тадбиркорларнинг мурожаатлари кўриб чиқилиши доимий назоратга олинган.
Хусусан, «Тадбиркор виртуал офиси» орқали давлат хокимияти органларига юборилган мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига риоя этилиши ўрганилганда тижорат банклари томонидан 30 га яқин мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларига риоя этилмаганлиги аниқланиб тижорат банкларининг 10 дан ортиқ мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.






