Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 7:30 · 22.01.2022

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига имтиёзли кредитлар ажратилади

Президент фармони билан тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига имтиёзли кредитлар ажратилади
Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистонда тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарига субсидия ҳамда имтиёзли кредитлар ажратилади. Бу ҳақда Norma хабар берди.

Маълум қилинишича, «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналарида чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ҳамда уларнинг экспортини рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони қабул қилинган.

Фармон билан Тўқимачилик соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилган. Шунингдек, фармонга кўра, 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача Қорақалпоғистон ва вилоятларда бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширган корхоналарга лойиҳалар доирасида харид қилинган ускуналар қийматининг 10 фоизи, бироқ 500 минг доллар эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.

Шунингдек, бўялган мато ҳамда аралаш ва бўялган газлама маҳсулотларини ҳамда таркибида сунъий тола 80 фоиздан юқори бўлган ип-калава ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилувчи корхоналарга бошланғич 15 фоиз тўловни тўлаш учун хорижий валютада 7 йил муддатгача 3 йиллик имтиёзли давр билан кредит ажратилади.

Шу билан бирга, бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарга хорижий валютада 1 йил муддатгача 9 ойгача имтиёзли давр билан 3 миллион долларгача экспортолди молиялаштириш учун кредит ажратиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари, бўялган мато, бўялган газлама ва тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларини, шу жумладан комиссионер (ишончли вакил) орқали реализация қилишдан тушган умумий тушумида ушбу маҳсулотларнинг камида 80 фоизини экспорт қилган корхоналарга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

  • ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдордаги солиқ ставкаси бўйича тўлаш;
  • маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза юбормасдан туриб, солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 3 йил муддатгача юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи тўловини кечиктириш (бунда, солиқни кечиктириш муддати тугаганидан сўнг солиқ қарзи ва ҳисобланган фоизлар кечиктириш муддатига тенг муддат мобайнида бўлиб-бўлиб тўланади).

Таъкидланишича, 2022 йил 1 февралдан 2025 йил 1 январгача қуйидаги манбалардан келиб тушадиган маблағлар жамғармага йўналтирилади:

  • пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 25 фоизи ва трикотаж мато экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 100 фоизи;
  • пахта ип-калаваси экспорти учун ундириладиган йиғимнинг 70 фоизи.

Фармонга кўра, экспорт қилувчиларнинг экспортолди молиялаштириш учун олинган кредитлари бўйича Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан компенсация ва кафиллик бериш муддатлари 2024 йил 1 январгача узайтирилди ҳамда ушбу тартиб барча экспортчи корхоналарга татбиқ этилади.

Қайд этилишича, 2022 йил 1 июлгача пахта толасини мажбурий автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизими ишга туширилади.

Аввалроқ Наманган тўқимачилик саноати институти ташкил этилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда лимонзорлар барпо этиш учун субсидия ажратилиши ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди