Тошкентда коронавирусдан вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига хиёбон ташкил этилади
«Ғалаба» боғига кириш олдидаги майдончада 11 декабрь куни соат 10:00 да Хотира хиёбонини ташкил қилиш ишларига старт берилади.

Тошкент шаҳрида COVID-19’дан вафот этган тиббиёт ходимлари хотирасига хиёбон ташкил этилмоқда. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкентда пандемия билан кураш давомида жон берган тиббиёт ходимлари хотирасига бағишланган акция бошланди. «Ғалаба» боғига кириш олдидаги майдончада 11 декабрь куни соат 10:00 да Хотира хиёбонини ташкил қилиш ишларига старт берилади.
Биринчи босқичда 61 та дарахт экилади: чинорлар, қайрағоч ва акациялар. Ўзбекистон Ландшафт санъати уюшмаси Олмазор туман ҳокимлиги билан биргаликда акция ташкилотчилари ҳисобланади.
Хусусий компания ва шахсларнинг ҳомийлиги ҳам ишлар янада ривожланишинишига ёрдам беради. Шу боис ушбу ташаббусга бефарқ бўлмаган тошкентликлар дарахтларни экишда иштирок этиш ва лойиҳага ҳомийлик ёрдамини кўрсатишга таклиф қилинган.






