Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Бизнес 17:00 · 22.03.2022

Тошкентда ногиронлиги бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази очилди

«Саёҳат барча учун» лойиҳаси доирасида 200 нафар имконияти чекланган фуқаронинг Самарқандга саёҳатини ташкил этиш режалаштирилган.

Тошкентда ногиронлиги бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази очилди
Фото: Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати

Тошкент шаҳрида ногиронлиги бўлган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш маркази очилди. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Наврўз байрами тадбирлари доирасида Тошкент шаҳрида Ижтимоий туризм ассоциацияси ҳамда Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган Ногиронлар ва ногиронлиги бўлган шахслар тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш марказининг очилиш маросими бўлиб ўтган.

Марказнинг асосий мақсади ногирон ватандошлар ва эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун хайрия тадбирларини ўтказишдан иборат.

Очилиш маросимида бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ижтимоий туризм ассоциациялари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Қайд этилишича, Ногиронлар ва ногиронлиги бўлган шахслар тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш марказининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • инклюзив туризмни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
  • ногиронларнинг ҳаракатланиши учун шароит яратишга кўмаклашиш;
  • ижтимоий туризм соҳасида давлат дастурлари, ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш;
  • туристик объектларда имконияти чекланган шахслар учун яратилган шарт-шароитларни ўрганиш;
  • Самарқанд, Бухоро, Хива, Қорақалпоғистонда қулай туристик йўналишларни ривожлантириш;
  • вазирликлар ва бошқа давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда хайрия тадбирларини ташкил этиш.

Ушбу марказ «Тошкент-24» уйидаги «Наврўз» этнопаркида жойлашган.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги «Ижтимоий туризм» ассоциацияси билан ҳамкорликда «Саёҳат барча учун» лойиҳаси доирасида 50 нафар имконияти чекланган фуқаролар учун Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига икки кунлик туристик саёҳатлар ташкил этди.

Таъкидланишича, 2022 йил давомида мазкур лойиҳа доирасида 200 кишининг Самарқанд шаҳрига саёҳатларини ташкил этиш режалаштирилган. Туристлар учун сарфланадиган харажатларнинг 50 фоизи грант маблағлари, 50 фоизи эса хайрия маблағлари ҳисобидан қопланиши тахмин қилинмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳар йили 500 нафаргача ногиронлиги бўлган ёшларга субсидия ажратилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда ногиронлар учун ортаётган вакансиялар ва уларга таклиф этилаётган ўртача маош ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда