Тошкентда янги метро линияси қурилиши учун қанча маблағ ажратилиши очиқланди
Лойиҳа бўйича капиталлашув ҳажми 317 миллион долларни ташкил этади

Тошкент шаҳридаги янги метро линияси қурилиши учун қанча маблағ ажратилиши тасдиқланди. Бу ҳақда Norma ёзмоқда.
Маълум қилинишича, лойиҳа Президентнинг 2017 йил 19 майдаги «Тошкент шаҳрида айлана кўтарилган метро линиясини қуриш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ амалга оширилмоқда.
Тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш бўйича лойиҳанинг умумий қиймати 354,36 миллион долларни ташкил этади, жумладан:
- Давлат бюджети маблағлари — 208,3 миллион доллар;
- Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари — 108,3 миллион доллар;
- Хитой Халқ Республикаси «Эксимбанк»идан олинган кредит — 500 миллион доллар;
- давлат улуши — 37,07 миллион доллар.
Лойиҳа бўйича капиталлашув ҳажми 317 миллион долларни ташкил этиб, улар машина ва ускуналар сотиб олишга ҳамда қурилиш-монтаж ишларига йўналтирилади.
Хитой «Эксимбанк»ининг кредити 20 йил муддатга, беш йиллик имтиёзли давр билан берилди. Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг кредити — тўрт йиллик имтиёзли давр билан 15 йилга.
Аввалроқ Тошкент метрополитенини янада ривожлантириш мақсадида «Буюк ипак йўли» бекатидан Тошкент трактор заводи даҳасигача ерости йўли ҳамда ерусти ҳалқа метросининг иккинчи босқичини амалга ошириш режалаштирилаётгани ҳақида хабар берилганди.






