Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 17:05 · 16.03.2022

Тошкентдаги Навоий кўчаси урбанист Аркадий Гершман тавсиясига кўра реконструкция қилинади — лойиҳа

Кўчанинг янги схемаси бўйича аввало пиёдаларга устунлик берилади.

Тошкентдаги Навоий кўчаси урбанист Аркадий Гершман тавсиясига кўра реконструкция қилинади — лойиҳа
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Тошкентдаги Навоий кўчаси урбанист ва транспорт мутахассиси Аркадий Гершманнинг тавсияларини ҳисобга олган ҳолда реконструкция қилинади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар ҳокимлигида 15 март куни Навоий шоҳ кўчасини реконструкция қилиш бўйича янгиланган лойиҳанинг муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Аркадий Гершман иштирокчиларга амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, Навоий шоҳ кўчасида бошланган реконструкция қилиш ишлари маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва шаҳар аҳлининг танқидий фикрларига сабаб бўлган. Шу сабабли, таниқли урбанист ва транспорт мутахассиси Аркадий Гершман лойиҳа устида ишлаш учун таклиф қилинган.

Гершман устуворликлари кўплаб шаҳарларда қабул қилинган схема асосида белгиланган тақдимот билан чиқди. Ушбу схема аввало кўча ҳаракатининг энг заиф иштирокчилари — пиёдалар, иккинчи ўринда — жамоат транспорти ва учинчи ўриндагина — автомобилларнинг манфаатини кўзда тутади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Аркадий Гершман «тактик урбанизм» воситалари ҳақида сўзлаб берди, хавфсизлик оролчаларини барпо этишда қўлланиладиган, вақтинча ўрнатиладиган пластик устунчаларни, пиёдалар ўтиш йўлларида куннинг қоронғи пайтида зарур бўлган ва ҳайдовчига яхшироқ кўринадиган контраст ёритишни мисол қилиб келтирди ҳамда шаҳар шароитида ерусти пиёдалар ўтиш йўлларининг ерости ўтиш йўллари ва пиёдалар ўтиш кўприкларига нисбатан афзалликлари ҳақида маълумот берди.

Таъкидланишича, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойлари фақат битта чизиқли ҳаракатда қўлланиши мумкин, икки ва ундан ортиқ чизиқли йўлларда светофорлар бўлиши шарт.

Лойиҳага мувофиқ, пиёдалар ва транспорт қатнови тушунарсиз бўлган катта майдонлар тушунарли чизиқларгача қисқартирилиб, бунга мисол тариқасида Цирк ва Чорсу майдони яқинидаги чорраҳа келтирилди: у ерда «хавфсизлик оролчалари» ва светофорлар фазалари ёрдамида қатнов белгиланган йўналишларга бўлинади,. Ўз ўрнида бу ҳаракатланишни тушунарлироқ ва самаралироқ қилади ҳамда пиёдалар ва ҳайдовчилар ҳаракатланиши хавфсизлигини таъминлашга имкон беради.

Автомобиллар қатнови ҳаракатланишнинг энг муаммоли қисмларидан бири — чапга бурилиш учун алоҳида чизиқ ажратилиши билан ҳам тартибга солинади.

Аркадий Гершман, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Тошкент лойиҳа офисининг раҳбари Мурод Обидов ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармасининг бошлиғи Анвар Жўраев журналистларнинг саволларига жавоб берди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, пиёдалар учун хавфсизлик оролчалари ҳаракатланаётган тезкор хизмат автомобиллари учун тўсқинлик қилмайди. Сабаби ёнғин ўчириш ва тез тиббий ёрдам машиналари жамоат транспорти учун ажратилган чизиқлардан ҳаракатланиши мумкин.

Шунингдек, Фарғона йўли кўчасидаги пиёдалар ўтиши учун тор қисмлар пиёдалар учун қулайлик яратиш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилади. Оқтепа майдонидаги ноқулай транспорт тугуни ўзгартирилади. Тегишли тузилмалар томонидан майдонни реконструкция қилиш бўйича тўртта вариант кўриб чиқилмоқда.

Бундан ташқари, автомобилларнинг автобуслар учун ажратилган чизиққа чиқиши жаримага тортилади, бу мақсадда фото- ва видеофиксация учун техник воситалар тайёрланмоқда.

Навоий шоҳ кўчасидаги мураккаб бурилиб қайтиш жойлари сабабли, Цирк яқинида ҳамда пиёдалар ўтиш жойларида машиналарнинг бурилиб қайтиши учун имкон яратилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Тошкентда 300 та чорраҳа йил охиригача рақамли тизимга ўтказилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентдаги чорраҳаларнинг барчасига махсус автоматлаштирилган камералар ўрнатилиши ҳақида хабар берилди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди