Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 20:00 · 20.05.2022

Тошкентдаги ВГИК филиалида учта янги йўналиш очилади

Келишувга Россия Маданият вазирлиги раҳбарияти ва Бутунроссия давлат кинематография институти ректорининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилди.

Тошкентдаги ВГИК филиалида учта янги йўналиш очилади

Тошкентдаги ВГИК филиалида учта янги йўналиш очилади. Бу ҳақда ВГИК Тошкент филиалида бўлиб ўтган учрашув давомида Россия маданият вазири Ольга Любимова, С.А.Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти ректори Владимир Малишев ва Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори, ВГИК Тошкент филиали Васийлик кенгаши раиси Фирдавс Абдухолиқов ўртасида ўтказилган учрашув давомида келишиб олинди.

Келишувга Россия Маданият вазирлиги раҳбарияти ва Бутунроссия давлат кинематография институти ректорининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилди.

Ольга Любимова ва Владимир Малишев университетнинг моддий-техник базаси, талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди, улар билан учрашув ўтказди, шунингдек, истиқболдаги режаларни муҳокама қилди.

Любимова Тошкентда ВГИК филиалининг очилишини Россия ва Ўзбекистон кинематографияси ривожи учун энг муҳим воқеа деб атади.

«Ушбу қарор икки давлат раҳбарларининг ташаббуси билан қабул қилинган. Президентларимизнинг кинематографияга эътибори, ардоқли муносабати соҳанинг ривожи учун жуда муҳим ҳисобланади. Ушбу ташаббус туфайли Ўзбекистонда кинематогрфия соҳаси қайта тиклана бошлади», — дея таъкидлади Ольга Любимова.

Россия Маданият вазири олий таълим маскани талабалари билан учрашиб, уларни филиалнинг очилиши ва биринчи ўқув йилининг якунланиши билан табриклади.

«Сиз танлаган йўл жуда ҳам машаққатли. Фақатгина ўз ҳаётини киносиз тасаввур қила олмайдиган инсонларгина ушбу йўлни босиб ўта оладилар. Сизларга охиригача боришингизни, зўр мутахассис сифатида шаклланишингизни тилайман. Сизларни ва фильмларрингизни кутиб қоламиз. Тақдим этилаётган имкониятлардан иложи борича унумли фойдаланинг», — деди Россия маданият вазири талабалар билан учрашувда.

Кинематография агентлиги бош директори ва ВГИК Тошкент филиали Васийлик кенгаши раиси Фирдавс Абдухолиқов Тошкент филиалининг яқин келажакдаги режалари билан ўртоқлашди.

«Бугунги учрашувда биз Россия Маданият вазирлиги ва ВГИК раҳбариятига ўз имкониятларимизни намойиш қилдик ва шу орқали уларни учта янги йўналиш – актёрлик санъати, кино ва телевидение режиссёрлиги ҳамда кинооператрлик йўналишларини очиш зарурлигига ишонтирдик. Янги йўналишлар кейинги ўқув йилидаёқ очилади. Ташриф давомида бу борада келишувга эришилгани жуда ҳам муҳим воқеа ҳисобланади. ВГИК раҳбарияти бизга ушбу йўналишлар бўйича малакали ўқитувчилар базасини шакллантиришига ваъда берди», — деди Фирдавс Абдухолиқов.

Бутунроссия давлат кинематография институти ректори Владимир Малишев ВГИК университет мақомини олганини алоҳида таъкидлаб, Ўзбекистонга ташрифдан кўзланган мақсадлар ҳақида ҳам гапирди.

Унинг таъкидлашича, ишчи ташриф доирасида кўзланган мақсадлардан бири — бу маҳорат дарсларини ўтказиш учун моҳир киноижодкорларни олиб келиш эди. Улар Кино фонди ижрочи директори, «АМА Кинокопанияси» МЧЖ бош продюсери, «КИНОПРАЙМ» фонди ижрочи директори Антон Малишев ва «Стелла» ижодий студияси бош директори, «ВГИК-Дебют» МЧЖ бош директори, Россия кинематографиясини ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш жамғармаси, «Золотой Орёл» киноакадемияси академиги, НИКА киноакадемияси академиги, Россия продюсерлар гилдияси бошқаруви аъзоси, Россия «Оскар» қўмитаси аъзоси Федор Попов.

Владимир Малишевнинг сўзларига кўра, ташриф филиални янада ривожлантириш масалаларини жойида муҳокама қилиш мақсадида ташкил этилган. Июль ойида таълим муассаси талабаларни қабул қила бошлайди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди