
Тошкентдан қатнайдиган шаҳарлараро автобус қатновлари қайта тикланди
Транспорт вазирлиги Тошкентдан қатнайдиган шаҳарлараро автобус қатновлари қайта тикланганини маълум қилди

Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли 5 декабрь санасидаги Тошкентдан қатнайдиган барча шаҳарлараро автобус қатновлари бекор қилингани тўғрисида хабар берилганди. Транспорт вазирлиги хабар беришича, автобус қатновлари тикланган.
Қайд этилишича, айни дамда «Тошкент» автовокзалидан шаҳарлараро автобуслар ҳаракати белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.
«Об-ҳаво ноқулайликлари туфайли автобуслар ҳаракати тўхтаб қолмаслиги учун барча чоралар кўрилмоқда. Автобуслар қатнови ҳаракат жадвали тўғрисидаги маълумотлар кундалик бериб борилади», — дейилади хабарда.
Бугунги қатновлар рўйхати:
- 15:00 | Тошкент—Урганч — 155 минг сўм (чипта нархи);
- 16:00 | Тошкент—Қоракўл — 95 минг сўм;
- 17:00 | Тошкент—Узун — 135 минг сўм;
- 18:00 | Тошкент—Бухоро — 89 минг сўм;
- 18:00 | Тошкент—Термиз — 119 минг сўм;
- 18:30 | Тошкент—Хива — 155 минг сўм;
- 18:30 | Тошкент—Денов — 125 минг сўм;
- 19:00 | Тошкент—Термиз — 119 минг сўм;
- 19:30 | Тошкент—Бухоро — 89 минг сўм;
- 20:30 | Тошкент—Бухоро — 89 минг сўм.
Чипталарни «Тошкент» автовокзали чиптахоналаридан ҳамда avtoticket.uz ягона интерактив ахборот портали орқали харид қилиш мумкин.






