Toyota янги пойга автомобили прототипини намойиш этди
Автомобилни серияли ишлаб чиқариш истиқболлари маълум эмас.

Toyota компанияси Toyota Gazoo Racing бўлими томонидан яратилган GR GT3 Concept пойга автомобили прототипини намойиш қилди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Маълум қилинишича, машина GT3 тоифаси талабларига мувофиқ пойга учун тайёрланган автомобиль вариантидир. Модел автоспорт учун ўзгартирилган, номи номаълум серияли ишлаб чиқарилган автомобиль асосида яратилган.

Таъкидланишича, пойга автомобилини яратиш, шунингдек, автоспортда қатнашиш жараёнида олинган маълумотлар йўл автомобилларини яратишда фойдаланилади. GR GT3 Concept’ни серияли ишлаб чиқариш истиқболлари эълон қилинмаган.

Аввалроқ Toyota АҚШ автомобиль бозорида General Motors’ни ортда қолдириб, етакчига айлангани хабар қилинганди.






