Тожикистонда 2022 йил маош, пенсия ва стипендиялар оширилади
Эмомали Раҳмон 1 июндан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақини 50 фоизга оширишни таклиф қилди.

Тожикистонда 2022 йилдан маош, пенсия ва стипендиялар миқдори оширилади. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Маълум қилинишича, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон мамлакат парламентига йиллик мурожаатида 2022 йилда маошлар (жумладан, ҳарбийларнинг маошлари), стипендиялар ва пенсиялар оширилишини маълум қилган. Мурожаат сешанба куни мамлакатдаги барча давлат телеканаллари ва радиостанциялари орқали жонли эфирда эфирга узатилган.
«Аҳолининг ижтимоий даражасини ошириш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг амалдаги иш ҳақи миқдорини 25 фоизга, ушбу органларнинг бошқа ходимлари иш ҳақини эса 20 фоизга оширишни таклиф этаман», — деган давлат раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йил 1 июлдан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, таълим муассасалари, маданият, спорт, соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, шунингдек, талабалар стипендиялари 20 фоизга оширилади.
Қайд этилишича, 2022 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб тўлиқ ставкада бўлган чин етим болалар ва васийсиз қолган шахсларнинг пенсиялари миқдори энг кам ёш нафақаларнинг 25 фоизига оширилади. Президент, шунингдек, 2022 йил 1 июндан бошлаб энг кам ойлик иш ҳақини 50 фоизга оширишни ҳам таклиф қилди. Шундан сўнг, энг кам ойлик иш ҳақи 600 сомоний (50 доллардан ортиқ)ни ташкил этади.
Аввалроқ Ўзбекистон ва Тожикистон ишбилармонлари ўртасида бизнес форум ўтказилгани ҳақида хабар берилганди.






