Trailblazer ва ҳали чиқишга улгурмаган Captiva-5. Амалдорлар охирги 1 ойда қандай машиналар сотиб олди?
Энг кичик харид эса Нурафшон шаҳар ободонлаштириш бўлимига тегишли бўлиб, бўлим 75 миллион сўмга «Damas» сотиб олган
Озиқ-овқат маҳсулотлари, бензин нархи ошиб бораётган бир вақтда охирги бир ой ичида давлат органлари бюджет ҳисобидан 14,5 миллиард сўмлик 78 та автотранспорт воситасини сотиб олди. Энг қиммат харидни Сирдарё вилояти «Тоза ҳудуд» Давлат унитар корхонаси амалга оширган. Ушбу ДУК 1,5 миллиард сўмга «Компактор XH263J» харид қилган. Бу ҳақда «Bugun.uz» нашри ёзмоқда.
Энг кичик харид эса Нурафшон шаҳар ободонлаштириш бўлимига тегишли бўлиб, бўлим 75 миллион сўмга Damas сотиб олган.
23 октябрь–23 ноябрь кунлари амалдорлар орасида энг бозори чаққон автомашина кутилганидек Lacetti эмас, балки Cobalt бўлди. Бир ой ичида давлат ташкилотлари 25 та Cobalt’ни 115 миллион сўмдан сотиб олди. Иккинчи ўринни 20 та харид билан Lacetti эгаллади. Автомашина 115 миллион 607 минг сўмдан 138 миллион 126 минг сўмгача нархланган. Шунингдек:
- 109–138 миллион сўмдан 12 та Nexia-3;
- 369 миллион сўмдан 2 та Malibu-2 (Ўзбекистон давлат филармонияси, Хорижий тилларни оммалаштириш агентлиги);
- 398 миллион сўмга Trailblazer (Бойсун туман ҳокимлиги);
- 396 миллион сўмга KIA K5 Style (Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати давлат илмий маркази);
- 350 миллион сўмга пикап D-Max Oksus (Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси);
- 310 миллион сўмга Captiva-5T (Самарқанд вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси ихтисослаштирилган автотранспорт давлат корхонаси) ва бошқалар сотиб олинган.
Автомашиналар ва уларни сотиб олган ташкилотлар ҳақида мана бу ерда батафсил маълумот олиш мумкин.