Twitter акциялари Жек Дорси бошқаруви вақтида секин ўсгани маълум бўлди
Жек Дорси томонидан асос солинган Square 2015 йилги IPO’дан бери 2000 фоиздан кўпроқ ўсди

Жек Дорси раҳбарлигининг олти йили давомида Twitter акциялари 75 фоизга ошди. Бу ҳақда Bloomberg нашри хабар берди.
Таққослаш учун: бу вақт ичида NASDAQ котировкаларининг ўсиши 280 фоиз, S&P 500 эса 140 фоизни ташкил этган. Жек Дорси Twitter’ни бошқарган олти йил ичида Apple акциялари 450 фоиздан кўпроқ, Amazon 580 фоиз, Alphabet 345 фоизга яқин ва Microsoft акциялари нархи 640 фоизга ошган.
Жек Дорси томонидан асос солинган Square 2015 йилги IPO’дан бери 2000 фоиздан кўпроқ ўсди.
Twitter асосчиси Жек Дорси бош директор лавозимини тарк этди. Дорси ўрнига Twitter’ни техник директор Параг Агравал бошқаради. У S&P 500 рўйхатидаги энг ёш бош директорга айланади.Аввал бу мақом Марк Цукербергга тегишли эди.
Аввалроқ Twitter яратувчиси 2 йил ичида 428 миллион доллар хайрия қилгани ҳақида хабар берилганди.






