Ўзбекистоннинг ташқи бозордаги энг рақобатбардош мева-сабзавотлари — таҳлил

19:40 | 23.5.22

Levi’s Россия бозорини тарк этади

18:05 | 23.5.22

«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат

18:00 | 23.5.22

Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади

17:12 | 23.5.22

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди

16:08 | 23.5.22

Польша Россия газидан муддатидан олдин воз кечди

15:09 | 23.5.22

Марказий банк аҳоли омонатларининг юқори фоиз ставкаларини маълум қилди

14:23 | 23.5.22

Тошкент вилоятида Туркманистон манатини долларга алмаштираётганлар қўлга олинди

12:05 | 23.5.22

UzAuto ва Турин политехника университети Ўзбекистонда энг йирик индустриал таълим тизимини яратади

12:00 | 23.5.22

Rivian’га жавоб: Hyundai АҚШда 6,5 млрд долларлик электромобиль заводи қуради

10:34 | 23.5.22

Грузия бош вазири «Боржоми» акцияларини давлатга ўтказиш бўйича топшириқ берди

9:12 | 23.5.22

Эфириумни яратган Виталик Бутерин миллиардер мақомидан маҳрум бўлди

14:19 | 22.5.22

Байден Украинага ёрдам учун 40 млрд доллар ажратишни маъқуллади. Маблағ нималарга йўналтирилади?

10:52 | 22.5.22

Кипр офшор ҳудудида рўйхатдан ўтган компанияга қарашли корхона ФНҚИЗни 100 млн долларга сотиб олди

2:50 | 22.5.22

Канада россиялик миллиардерларга қарши янги санкциялар киритди — рўйхат

16:09 | 21.5.22

TikTok иловасига ўйинлар қўшилади

12:11 | 21.5.22

Алишер Усмонов Буюк Британиядаги топ-10 бойлар рўйхатидан чиқиб кетди

9:27 | 21.5.22

Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 12 фоизга оширилади

20:31 | 20.5.22

Уй-жой бозори таҳлили: Ўзбекистонда кўчмас мулкка бўлган талаб ортиб бормоқда

Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz'га уй-жой бозоридаги вазият юзасидан таҳлилий мақола тақдим этди.

Уй-жой бозори таҳлили: Ўзбекистонда кўчмас мулкка бўлган талаб ортиб бормоқда
Фото: Kommers.uz

Ўзбекистонда 2021 йилда 76,6 мингга яқин турар жой бинолари қурилган. Бу эса 2020 йилдагига қараганда 15,1 мингта кўп, демакдир. Уй-жой қурилишининг кенг кўламда олиб борилиши, шу жумладан бозор тамойиллари асосида ипотека кредитларининг берилиши, арзон турар жой биноларини қуриш бўйича қабул қилинган чора-тадбирлар самара бераётганидан далолат. Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти Kommers.uz’га уй-жой бозоридаги вазият юзасидан таҳлилий мақола тақдим этди.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ривожланиши ва аҳоли даромадларининг сезиларли даражада ортиши ижобий ўзгаришларга ҳисса қўшди. Шу билан бир қаторда 2021 йилда халқаро пул ўтказмалари ҳажми ҳам ошди ва 8,1 миллиард  АҚШ долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2019-2020 йиллардагига (6,03 миллард АҚШ доллари) нисбатан 34 фоиз кўп.

Бундай ижобий ўзгаришлар шинам уй-жойга бўлган талабнинг сезиларли даражада ошишига олиб келди ва Ўзбекистонда кўчмас мулк бозоридаги ўсишнинг омилларидан бирига айланди. 2021 йилда кўчмас мулк бозорида олди-сотди битимлари сони кескин кўпайди. Энг катта ўсиш Наманган (42,7 фоиз), Бухоро (38,2 фоиз), Aндижон (33,8 фоиз), Самарқанд (31,4 фоиз), Навоий (30,5 фоиз), Фарғона (29,2 фоиз) ва Сурхондарё (23,7 фоиз) вилоятларида кузатилди. 

Ҳудудлардаги иккиламчи уй-жой бозорларида тузилган олди-сотди шартномалари сонининг ортиши, уй-жойнинг ҳар квадрат метри нархи ўзгариши билан боғлиқлиги ва қиёсланишини кўрсатади. 2021 йилда иккиламчи уй-жой нархлари Наманган (31,7 фоиз), Сирдарё (30,8 фоиз), Сурхондарё (25,4 фоиз), Фарғона (21,5 фоиз) ва Бухоро (17,0 фоиз) вилоятларида сезиларли даражада ошгани кузатилди.

Бирламчи кўчмас мулк бозорида битимлар янги қурилаётган ва қуриб битказилган хонадонлар ва уйлар учун тузилади. Қайд этиш жоизки, ушбу бозор сегментидаги ўзгаришлар таҳлили 2021 йилда бир квадрат метри бирламчи уй-жойларнинг ўртача шаклланган нархлари 2020 йилдагига нисбатан кўп йўналишли ҳаракат векторларини кўрсатди.

Мамлакатда бирламчи уй-жойнинг бир квадрат метри ўртача нархи ўтган йил давомида 4,2 фоизга ошган бўлсада, Қорақалпоғистон Республикаси (15,9 фоиз), Бухоро (19,1 фоиз), Тошкент (14,7 фоиз) ва Самарқанд (11,3 фоиз) вилоятларида сезиларли ўсиш кузатилди.

Жиззах вилояти ва Тошкент шаҳрида эса нархлар мос равишда 6,0 ва 0,3 фоизга пасайган. Ўсишнинг минимал даражаси Қашқадарё (2,0 фоиз), Фарғона (2,1 фоиз) ва Сурхондарё (2,4 фоиз) вилоятларида кузатилди. Бошқа ҳудудларда бирламчи уй-жой нархи 4,2-10,3 фоизга ошди.

Кўпгина мамлакатлардаги вазиятни ўрганиш ва таҳлил қилиш, кўчмас мулк бозорларидаги нархлар ўсишда давом этаётганини кўрсатади. Knight Frank’s халқаро агентлигининг Global House Price Index ҳисоботига кўра, 2021 йилда 55 та мамлакатда уй-жой нархи йилига ўрта ҳисобда 9,2 фоизга ошган. Шу билан бирга, кўчмас мулк бозорларининг учдан бирида нархларнинг йиллик кўрсаткичлари 10 фоиздан зиёд ўсгани қайд этилган.

Бу эса Ўзбекистон ҳудудларида нархларнинг ўсиши ва уй-жойга бўлган талаб динамикаси жаҳон бозоридаги асосий тенденцияларга мос келишидан далолат беради.

Мамлакатимизда уй-жой қурилишининг янада ривожлантирилиши, уй-жой сотиб олишнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва кўмаклашишнинг турли шакл ва механизмлари кам таъминланганлик ва ижтимоий тенгсизликни камайтиришга салмоқли ҳисса қўшмоқда. 

2022 йилда барча қулайликлар ва зарур ижтимоий инфратузилмалар (мактаб, мактабгача таълим ва тиббиёт муассасалари, маиший хизмат ва савдо мажмуалари)га эга 22 та «Янги Ўзбекистон» массивини қуриш ишлари давом эттирилмоқда. Aйни пайтда, янги ҳудудларда истиқомат қиладиган аҳоли учун иш ўринлари яратилаяпти, жумладан, кичик саноат зоналарини ташкил этилиб, турли бизнес лойиҳалар амалга оширилмоқда. 

Уй-жой таннархини пасайтириш ва қурилишнинг ушбу йўналишини қўллаб-қувватлаш мақсадида, аҳоли учун бир қатор имтиёзлар берилди. 2022 йилда ипотека қурилиш дастурларини амалга ошириш учун 13 триллион сўм миқдорида мақсадли кредит ва 1,3 триллион сўм субсидиялар йўналтирилмоқда. 

Шунингдек, аҳолининг кам таъминланган қатлами вакилларига дастлабки тўловининг бир қисмини тўлаш учун 32 миллион сўм миқдорида субсидия ажратиш механизми ишга туширилиб, давлат томонидан тўланадиган компенсация барча ҳудудлар учун бир хил — 10 фоиз миқдорида белгиланди. Уй-жой қуриш ва таъмирлаш учун олинган кредитлар бўйича ҳам субсидиялар берилади. Янги массивларни ички ва ташқи инфратузилмалар билан таъминлаш учун бюджетдан ҳар йили 1 триллион сўм маблағ ажратилади.

Кўрилаётган кенг қўламли чоралар бозор механизмларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, давлат томонидан қўллаб-қувватлаш аҳолини сифатли, шинам уй-жой билан таъминлаш учун қулай шароит яратмоқда. Келажакда уй-жой билан таъминлаш муаммосини ҳал этиш, объектларни яратишда илғор ёндашувлардан фойдаланган ҳолда қурилиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш давом этади.

Мирҳамид ТўраевПМТИ бош илмий ходими, Хушнудбек ВоситовПМТИ лойиҳа раҳбари ўринбосари

Бизнесга оид янгиликлар телеграм каналимизда @kommersuz

tg
Ўзбекистоннинг ташқи бозордаги энг рақобатбардош мева-сабзавотлари — таҳлил
Бизнес, Таҳлил 19:40 | 23.5.22
Ўзбекистоннинг ташқи бозордаги энг рақобатбардош мева-сабзавотлари — таҳлил
Levi’s Россия бозорини тарк этади
Бизнес 18:05 | 23.5.22
Levi’s Россия бозорини тарк этади
«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат
Бизнес 18:00 | 23.5.22
«2021 йил бренди» V мукофоти ғолиблари тақдирланди — рўйхат
Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади
Молия 17:12 | 23.5.22
Ўзбекистонда спорт мактаби мураббийларининг иш ҳақи 35 фоизга оширилади
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди
Молия 16:08 | 23.5.22
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси пастлади, рубль 190 сўмдан ошиб кетди
Польша Россия газидан муддатидан олдин воз кечди
Бизнес, Иқтисодиёт 15:09 | 23.5.22
Польша Россия газидан муддатидан олдин воз кечди