Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023

Украинадаги вазиятнинг иқтисодий оқибатлари: энг кўп зарар кўрадиган МДҲ давлатлари прогноз қилинди

Асосий хавф-хатарлар орасида меҳнат муҳожирлари пул ўтказмаларининг қисқариши ҳам бор.

Украинадаги вазиятнинг иқтисодий оқибатлари: энг кўп зарар кўрадиган МДҲ давлатлари прогноз қилинди
Фото: «rg.ru»

Moody’s агентлиги Украина билан можаронинг кучайиши муносабати билан Ғарбнинг Россияга нисбатан қаттиқ санкциялари жорий этилган тақдирда энг кўп зарар кўрадиган МДҲ давлатларини маълум қилди. Бу ҳақда Forbes хабар берди.

Moody’s рейтинг агентлиги таҳлилчиларига кўра, МДҲ давлатлари орасида Россия-Украина можароси бўйича Беларусь, Қирғизистон, Тожикистон, Молдова ва Арманистон энг заиф давлатлар ҳисобланади.

Экспертларининг фикрича, агар Россияга қарши эҳтимолий санкциялар Россия иқтисодиётида жиддий секинлашувга олиб келмаса, МДҲ мамлакатлари учун можаро билан боғлиқ хавфлар нисбатан кичик бўлади. Агар санкциялар жорий этилса, бу МДҲ давлатларига Россия билан иқтисодий, молиявий ва энергетик алоқалари, шунингдек, заиф ликвидлиги ва ташқи мавқеини ҳисобга олган ҳолда турли каналлар орқали таъсир қилади.

Маълумотларга кўра, Беларусь салбий прогнозли B3 рейтингига эга. Қирғизистон, Тожикистон, Молдова барқарор прогнозли B3, Арманистон эса барқарор прогнозли Ba3 рейтингини олган. Россия Baa3 барқарор прогнозли инвестиция даражасидаги суверен рейтингга эга.

Таъкидланишича, Россияга қарши санкциялар пул ўтказмалари бўйича Россияга энг қарам бўлган МДҲ мамлакатларига салбий таъсир кўрсатади — булар Қирғизистон ва Тожикистондир. Россия иқтисодиётининг эҳтимолий секинлашиши Қирғизистон ва Тожикистоннинг кредит қобилиятига меҳнат муҳожирлари пул ўтказмаларининг қисқариши туфайли таъсир қилади. Жаҳон банки маълумотларига кўра, пул ўтказмалари ушбу мамлакатлар ялпи ички маҳсулотининг мос равишда 33 ва 30 фоизини ташкил қилади.

Шунингдек, рублнинг сезиларли даражада заифлашишига олиб келадиган кескинликнинг эҳтимолий кучайиши МДҲ мамлакатлари валюталарига салбий таъсир кўрсатиши ва ликвидлик хавфини ошириши мумкин, айниқса Беларусь, Тожикистон ва Грузия каби давлатларнинг қарз улуши юқоридир.

Базавий ҳолат деб ҳисобланмаган Россиядаги кескин иқтисодий пасайиш Беларусь учун ҳам муҳим иқтисодий оқибатларга олиб келади. Сабаби, Россия республиканинг энг йирик савдо шериги ҳисобланади — умумий экспортнинг 46 фоизи Россияга тўғри келади.

Шу билан бирга, Россия ҳукумати Украинага ҳужум қилиш ниятини рад этади. Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 14 февраль куни Владимир Путинга Россия ва АҚШ ўртасида Европада хавфсизлик кафолатлари бўйича мулоқот қилиш имкониятлари тугамаганини айтган.

Ўз навбатида, ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк ва Луганск халқ республикалари (ДХР ва ЛХР) ҳукумати 18 февраль куни Украина томонидан ҳужум қилиш хавфи туфайли аҳолининг Россияга эвакуация қилинишини эълон қилган. Киев бундай режаларни рад этиб, можарони дипломатия йўли билан ҳал этиш ниятида эканини таъкидлаган.

Аввалроқ Россия ва Украина ўртасидаги кескинлик фонида рубль курси ва Москва биржаси индекси тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Россия Беларусга 3,5 миллиард долларлик ташқи қарзни қайтаришда ёрдам бериши хабар қилинди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда