Украинанинг қарзи 103 млрд доллардан ошди
Украина Олий Радаси хабар беришича, октябрь ойида мамлакатнинг қарзи 5 млрд долларга етган. Умумий давлат қарзи эса 103 млрд долларга кўтарилган
Украинанинг давлат қарзи 103,1 миллиард долларга кўтарилди. Бу ҳақда Олий Раданинг Молия, солиқ ва божхона сиёсати бўйича қўмитаси раҳбари Даниэл Гетманцев хабар берди.
Қайд этилишича, октябрь ойи охирига келиб Украинанинг қарзи 5 млрд долларга, умумий қарз миқдори эса 103,12 млрд долларга кўтарилган.
«Октябрь ойида давлат қарзи ўсишининг асосий сабаби бюджет тақчиллигини молиялаштириш учун ташқи қарзлардир», – деб тушунтирди Гетманцев.
Хабарда айтилишича, октябрь ойида Украина Европа Иттифоқидан 2 миллиард евро, ЕИБдан 550 миллион евро, ХВЖдан 1,3 миллиард доллар ва Жаҳон банкидан 0,5 миллиард доллар макромолиявий ёрдам олган.
Шу билан бирга, Гетманцев ушбу кредитлар имтиёзли шартларда ва узоқ муддатга берилишини таъкидлади.