Uzum Market маркетплейси инфратузилмани кучайтирмоқда
Uzum Market орқали Ўзбекистоннинг 17 та шаҳри аҳолиси 200 мингга яқин ноёб маҳсулотлар орасидан ўзларига керагини танлаб, 1 кун ичида етказиб бериш хизмати билан буюртма беришлари мумкин

Фаолиятини 2022 йилнинг октябрь ойидан бошлаган Uzum Market бир неча ой ичида нафақат харидорлар қалбини эгаллади, балки мамлакатнинг катта қисмини қамраб олган логистика инфратузилмасини ҳам барпо этишга улгурди.
Ўзбекистоннинг 17 та шаҳри аҳолиси 200 мингга яқин ноёб маҳсулотлар орасидан ўзларига керагини танлаб, 1 кун ичида етказиб бериш хизмати билан буюртма беришлари мумкин, 2023 йилда эса маркетплейс мамлакатнинг 58 та аҳоли пунктини қамраб олишни режалаштирмоқда.
Бугунги кунда маркетплейс харидорлари товарларни текшириш ва сифатига ишонч ҳосил қилиш учун керакли барча шароитга эга 41та тарқатиш пунктларидан ўз буюртмаларини олишлари мумкин. Ҳозирда платформада дунё ва маҳаллий брендларнинг 200 мингга яқин ноёб маҳсулотлари тақдим этилган бўлиб, улар орасида Procter&Gamble, Coca Cola, Nestle, Pepsi, Nivea, Yves Rocher, Samsung, Artel, Bosch, Adidas, 7Saber, Nike, New Balance, Selfie, Beko, Avalon, Braun, Gefest, Atlant, Xiaomi, LG, Tefal, Philips, Sony ва бошқа кўплаб брендлар бор.
– Бизнинг вазифамиз мамлакат аҳолисига ҳамёнбоп нархларда юз минглаб товарлар орасидан ўзларига керагини танлаш ва уларни тарқатиш пунктларимиз ёки курьерлар орқали тезда қабул қилиш имкониятини беришдир, – дейди Узум Маркет тарқатиш пунктларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича директори Георгий Низамутдинов. – Бир неча ой ичида биз ҳам харидорлар томонидан, Uzum Market’да фаол рўйхатдан ўтиб, ўз маҳсулотларини биз билан бутун республика бўйлаб сотаётган тадбиркорлар томонидан ҳам бизнинг хизматимизга катта қизиқиш уйғонаётганининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Бутун мамлакат бўйлаб маҳсулот сотишни бошлаш учун Uzum Market платформасида рўйхатдан ўтиш, маҳсулот карталарини тўлдириш ва Тошкент шаҳридаги омборга товарларни олиб келишнинг ўзи кифоя. Шунда товарларнинг камроқ сони билан ҳам ишлашни бошлаш мумкин, бу эса ёш тадбиркорлар ва кичик бизнес учун берилган қулайликдир. 2023 йилда маркетплейс платформасидаги товарлар ассортименти 800 мингтага, тарқатиш пунктлари тармоғи Ўзбекистоннинг 58 шаҳрида 169 та БТПга кўпаяди.
Бугунги кунда мамлакатнинг 17 та шаҳар аҳолиси 1 кун ичида етказиб бериш хизмати билан маркетплейсда буюртма беришлари мумкин, булар қуйидаги шаҳарлардир: Тошкент, Қарши, Қўқон, Бухоро, Андижон, Марғилон, Навоий, Наманган, Самарқанд, Фарғона, Чуст, Олмалиқ, Ангрен, Шаҳрисабз, Янгийўл, Чирчиқ, Қарши.






