Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Молия 21:00 · 19.01.2022

«Вақф» фонди 2021 йил қанча маблағ хайрия қилгани очиқланди

Масжид ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 37 миллиардга яқин маблағ сарфланди.

«Вақф» фонди 2021 йил қанча маблағ хайрия қилгани очиқланди
Фото: «Вақф» хайрия жамоат фонди матбуот хизмати

«Вақф» фонди 2021 йил салкам 70 миллиард сўм маблағни хайрия сифатида сарфлади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда фонд ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълумот берди.

Хабарга кўра, 2021 йилда фонд томонидан хайрия, закот, вақф мулклари, зиёратгоҳлар, диний ташкилотлар ва акциялар орқали келиб тушган маблағлар ҳамда ҳомийлар ва ҳамкор ташкилотлар томонидан тақдим этилган моддий кўринишдаги эҳсонлар билан қўшиб ҳисоблаганда жами 69 миллиард 22 минг 690 сўмдан зиёд маблағ хайрия сифатида сарфланган.

Шу жумладан:

  • диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш учун — 1 миллиард 120 миллион 601 минг 500 сўм;
  • диний таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун — 5 миллиард 573 миллион 46 минг 366 сўм;
  • диний таълим муассасалари ўқувчи-талабалар тўлов шартномаси учун — 840 миллион сўм;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар талаба фарзандларини қўллаб-қувватлаш учун — 15 миллион 450 минг сўм;
  • масжидлар қурилиши учун — 932 миллион 920 минг 454 сўм;
  • масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун — 36 миллиард 79 миллион 386 минг 10 сўм;
  • уйлари ёнғиндан талафот кўрган фуқароларга моддий ёрдам учун — 90 миллион сўм;
  • ночор, кўмакка муҳтож фуқароларга турли моддий кўринишда берилган ёрдамлар учун — 6 миллиард 818 миллион 35 минг 811 сўм;
  • аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган, ногиронлиги бор бўлган шахсларни моддий қўллаб-қувватлаш учун — 3 миллиард 600 миллион 531 минг сўм;
  • турли хайрия тадбирлари учун — 1 миллиард 736 миллион 459 минг 260 сўм;
  • вилоят вакилликларининг маъмурий харажатлари учун берилган моддий ёрдам — 1 миллиард 116 миллион 680 минг сўм;
  • аҳоли учун тоза ичимлик суви чиқаришга — 290 миллион 580 минг сўм;
  • Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонаси моддий техник базасини бойитиш учун — 90 миллион сўм;
  • диний соҳа ходимлари ва диний таълим муассаса устоз-мураббийлари, талабалари ва техник ходимларини пандемия даврида моддий қўллаб қувватлаш учун — 10 миллиард сўм маблағлар фақатгина хайрия ишлари учун сарфланган.

Бундан ташқари, йил давомида ичимлик суви танқис бўлган ҳудудлар учун Қорақалпоғистонда 76 та, Қашқадарёда 2 та ва Сурхондарёда 1 та, жами 79 та артезиан ва минорали сув иншоотлари барпо этилиб, ўша ҳудуддаги аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланган.

Таъкидланишича, 2021 йилда жорий этилган янги «Вақф кўмаги» лойиҳаси доирасида 4 та вилоятнинг қандолатчилик, тикувчилик ва ҳунармандлик касбига эга ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг 103 нафарига керакли асбоб-анжомлар хайрия қилиниб, иш билан таъминланган.

Аввалроқ «Вақф» фонди кам даромадли масжид имом-хатибларига 3 йилда қанча маош тўлагани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда маҳалла ходимларини рағбатлантириш жамғармаси ташкил этилгани ҳақида хабар берилди.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда