VietJet Air Вьетнамдан Тошкентга тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўяди
VietJet Air авиакомпанияси 26 декабрдан 2023 йилнинг 23 мартига қадар Камран—Тошкент— Камран йўналиши бўйича тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўяди. Тегишли келишув авиаташувчи ва Uzbekistan Airaports ўртасида имзоланди

VietJet Air авиакомпанияси 26 декабрдан 2023 йилнинг 23 мартига қадар Камран—Тошкент— Камран йўналиши бўйича тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўяди. Тегишли келишув авиаташувчи ва Uzbekistan Airaports ўртасида имзоланди.
Қайд этилишича, парвозлар 367 йўловчига мўлжалланган қулай A-330 самолётларида амалга оширилади. Биринчи босқичда парвозлар ҳафтада бир марта чартер асосида амалга оширилади. унга параллель равишда Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
Маълумот учун, VietJet Air – халқаро арзон авиакомпания бўлиб ва Вьетнамда ташкил этилган биринчи хусусий авиакомпания ҳисобланади, бош қароргоҳи Хошимин шаҳрида жойлашган. VietJet Air беш йил давомида (2017-2021 йиллар) энг яхши ультра арзон авиакомпания сифатида эътироф этилган.




