WhatsApp бизнес-версиясида янги қидирув функцияларини тақдим этди
Дастурнинг стандарт версиясига янги функциялар қачон қўшилиши номаълум.

WhatsApp мессенжери бизнес-версияда янги қидирув функцияларини тақдим этди. Бу ҳақда мессенжер порталида хабар берилди.
Маълум қилинишича, WhatsApp ўзининг WhatsApp Business версиясига янги қидирув фильтрларини қўшган. Янги функция билан жўнатувчини контактлар рўйхатида бор ёки йўқлиги қараб хабарларни фильтрлаш ва фақат ўқилмаган хабарларни танлаш мумкин.
Шунингдек, WhatsApp’да фотосуратлар, видеолар, ҳаволалар, GIF-файллар, ҳужжатлар ва аудиолар бўйича қидирув буйруғини бериш мумкин. Дастурнинг стандарт версиясига янги функциялар қачон қўшилиши номаълум.
Аввалроқ WhatsApp мессенжерида янги функция пайдо бўлгани хабар қилинганди. Шунингдек, WhatsApp Android’нинг эски версияларида ишлашни тўхтатгани ҳақида хабар берилди.






