Янги йил байрами арафасида «Афросиёб» поезди қатнови кўпайтирилади
Ушбу поездлар Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтади.
«Ўзбекистон темир йўллари» 2021 йил 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача «Тошкент—Бухоро—Тошкент» йўналишида 770/769-сонли «Афросиёб» поездларининг қатновини йўлга қўяди. Бу ҳақда «Ўзтемирйўлйўловчи» матбуот хизмати хабар берди.
Ҳозиргача фақат ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари соат 09:02 да Тошкент марказий темир йўл вокзалидан ҳаракатини амалга ошириб келаётган «Афросиёб» поезди 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача ҳар куни соат 09:02 да «Тошкент—Бухоро» йўналишида қатновини амалга оширади.
Шунингдек, 769-сонли «Афросиёб» поезди ҳам 27 декабрдан 2022 йил 9 январгача ҳар куни соат 15:02 да «Бухоро—Тошкент» йўналишида қатновини амалга оширади.
Ушбу поездлар Самарқанд, Навоий темир йўл вокзалларида ҳам тўхтаб ўтади. Бундан ташқари байрам кунлари барча йўловчи поездларга қўшимча вагонлар ҳам уланади.
Аввалроқ Тошкентдан Бухорога қўшимча «Афросиёб» қатнови йўлга қўйилиши ҳақида хабар берилганди.