
Янги Зеландия 2008 йилдан кейин туғилганларга сигарет сотишни бутунлай тақиқламоқчи
Чеклов 2027 йилда кучга киради.

Янги Зеландия 14 ёшгача бўлган ўсмирларга бутун умри давомида сигарет сотиб олишни тақиқлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди. Чеклов 2027 йилда кучга киради.
«Ёшлар ҳеч қачон чекишни бошламаслигига ишонч ҳосил қилишни хоҳлаймиз, шунинг учун ёшларга тамаки сотиш жиноят бўлади», — дейди Янги Зеландия соғлиқни сақлаш вазири ёрдамчиси Айеши Верралл.
Ҳукумат маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда 15 ёшдан ошган барча Янги Зеландияликларнинг 11,6 фоизи чекади, катталар орасида эса бу нисбат 29 фоизни ташкил этади.
Қайд этилишича, чекловлар 2024 йилдан бошлаб босқичма-босқич кучга киради. Дастлаб, тамаки сотадиган чакана сотувчилар сонини чеклаш режалаштирилган. 2025 йилга келиб, таркибида никотин бўлган барча маҳсулотларда ушбу модда даражасини пасайтириш режалаштирилган.
Янги чора-тадбирлар Янги Зеландиянинг чакана тамаки саноатини дунёдаги энг чекланган соҳалардан бирига айлантиради. Ушбу давлат сигарета сотиш бутунлай тақиқланган Бутандан кейин иккинчи ўринга кўтарилади. Ушбу тенденциядан сўнг, 2025 йилга келиб Янги Зеландияда ҳар куни аҳолининг чекиш даражаси 5 фоизга тушади.
Маълумот учун, Янги Зеландияда чекиш йилига 5 мингга яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлади. Ҳукумат маълумотларига кўра, ҳар 5 чекувчидан 4 нафари 18 ёшдан олдин тамаки истеъмол қила бошлаган.
Аввалроқ Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини чекловчи қонун лойиҳаси таклиф этилгани хабар қилинганди.




