Яшаш учун дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтинги эълон қилинди
Economist Intelligence Unit томониндан яшаш учун дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтинги эълон қилинди. Ўтказилган тадқиқотга кўра, дунёнинг 172 та йирик шаҳарларида яшаш нархи 2021 йилга нисбатан 8,1 фоизга ошган

Economist Intelligence Unit яшаш дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Қайд этилишича, дунё бўйлаб ўтказилган янги сўровнома натижаларига кўра, Нью-Йорк ва Сингапур яшаш учун энг қиммат шаҳарлар деб топилди.
Ўтказилган тадқиқотларга кўра, дунёнинг 172 та йирик шаҳарларида яшаш нархи ўтган йил давомида ўртача 8,1 фоизга ошган. Бунга Украинадаги уруш ва таъминот занжиридаги кескинликлар сабаб бўлган.
Ушбу рейтингда ўтган йили учинчи ўринни эгаллаган Тель-Авив ўз ўрнини сақлаб қолди, Гонконг ва Лос-Анжелес эса яшаш учун энг қиммат шаҳарлар бешлигини якунлаб берди.
2022 йил cўровномаларига кўра, дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтинги:
- Сингапур
- Нью-Йорк
- Тель-Авив
- Гонконг
- Лос-Анжелес
- Цюрих
- Женева
- Сан-Франциско
- Париж
- Копенгаген





