Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 22:55 · 11.02.2022

YouTube монетизация учун NFT’дан фойдаланишга рухсат беради

Компания блоггерларга аудитория билан мулоқот қилишни ошириш учун кўпроқ имконият яратади.

YouTube монетизация учун NFT’дан фойдаланишга рухсат беради
Фото: «endgadget.com»

YouTube контентни монетизация қилиш учун NFT технологиясидан фойдаланишга рухсат беради. Бу ҳақда компания блогида маълум қилинди.

Хабарга кўра, YouTube видеоҳостинги 2022 йилда ўз платформасида метаолам ишлаб чиқмоқчи эканини маълум қилган. Шунингдек, компания контентни монетизация қилиш учун блокчейн ва NFT токенларидан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Маълум бўлишича, ҳостинг раҳбарияти блоггерлар учун аудитория билан мулоқот қилишни ошириш мақсадида кўпроқ имкониятлар қўшмоқчи.

«Биз блокчейн ва NFT каби янги технологиялар ижодкорларга ўз мухлислари билан мустаҳкам алоқалар ўрнатиш имконини беришига ишонамиз. Улар янги лойиҳалар устида ҳамкорлик қилишлари ва янги йўллар билан пул ишлашлари мумкин бўлади», дейилади пресс-релизда.

Таъкидланишича, янги технологиялардан фойдаланишга масъулият билан ёндашиш керак, аммо улар «ақл бовар қилмайдиган салоҳиятга эга». Метаолам ҳақида гап кетганда, ҳостинг раҳбарияти видеоларни кўриш қамровини оширишни хоҳлаётганини айтган. Хусусан, бу биринчи навбатда платформада чиқарилган ўйинларга таъсир қилади, уларни «янада интерактив ва жонлироқ» қилиш режалаштирилган.

Қайд этилишича, YouTube 2021 йилда энг кўп ташриф буюрилган ижтимоий тармоқлар рейтингида учинчи ўринни эгаллаган. 2021 йилнинг октябрь ойида видеоҳостинг конверсияларни ошириш учун янгиланган видео реклама форматини тақдим этган. YouTube, шунингдек, live commerce бозорига кирган: платформа фойдаланувчилари иловадан чиқмаган ҳолда харид қилиш имкониятига эга бўлган.

Маълумот ўрнида, NFT (Non Fungible Token) технологияси 2017 йилда Ethereum криптовалютасидаги ақлли шартномалар асосида яратилган. NFT токенлари ҳар қандай маҳсулот, унинг эгаси ва транзакциялари ҳақида шифрланган маълумотларни ўз ичига олган рақамли сертификатдир. Фойдаланувчи крипто ҳамёнига эга бўлиши ва рақамли контентни токенга айлантириш учун махсус платформага юклаши керак. NFT расмлар, мусиқа, видеолар3D моделлар, матн ва бошқалар кўринишида бўлиши мумкин.

Аввалроқ 2021 йил YouTube’да энг кўп пул топган дунёнинг 10 нафар блогери ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, YouTube асосий ёлғон маълумот тарқатувчи платформалардан бири деб топилгани хабар қилинди.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди