Мева-сабзавот экспорти: узум энг кўп сотилмоқда, асосий харидорлар — Россия ва Қозоғистон

11:56 | 4.7.22

Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди

11:04 | 4.7.22

Tesla’нинг чораклик автомобиль етказиб бериш ҳажми икки йилда биринчи марта камайди

9:12 | 4.7.22

Фактлар: Қорақалпоғистон — турмуш даражаси кескин ўсаётган ҳудудлардан бири

14:21 | 3.7.22

Hyundai компанияси Ioniq 6 электроседанини тақдим этди

10:29 | 3.7.22

АҚШ тарихда биринчи марта Европа Иттифоқига газ етказиб беришда Россиядан ўтиб кетди

16:47 | 2.7.22

Ўзбекистон ҳудудларидаги ишбилармонлик фаоллиги — таҳлил

10:45 | 2.7.22

1 сўмлик купондан 100 минг сўмликкача: Ўзбекистоннинг барча банкнотлари расмларда

19:46 | 1.7.22

UzAuto Motors Президент топшириғини бажариб, янги ишлаб чиқариш рекордини ўрнатди

18:00 | 1.7.22

Қирғизистонда казинога рухсат берилди. Жапаров тегишли қонунни имзолади

13:30 | 1.7.22

Ўзбекистонда инфляциянинг йиллик ўсиш даражаси маълум қилинди

12:08 | 1.7.22

АҚШ Сулаймон Каримовга алоқадор 1 млрд долларлик активга эга фондни блоклайди

10:46 | 1.7.22

Honor Ўзбекистон билан параллель импорт орқали Россияга смартфон олиб киришда келишувга эришди

9:01 | 1.7.22

Ўзбекистон деҳқон бозорларидаги минимал-максимал нархлар маълум қилинди

19:42 | 30.6.22

Ўзбекистоннинг туристик хизматлар экспорти пандемиядан сўнг 420 млн доллардан ошди

18:17 | 30.6.22

«Қишлоқ қурилиш банк» ва Uzcard банкоматдан картасиз нақд пул ечиш хизматини жорий қилди

18:00 | 30.6.22

Миллиардер Брэнсон Украинада. У янги «Мрия» самолётини йиғишда ёрдам бериши мумкин

17:40 | 30.6.22

Николай Валуев Ўзбекистон боксидаги ўзгаришларга муносабат билдирди

17:30 | 30.6.22

Зафар Ҳошимов номидан фойдаланган фирибгарлар, «Билайн» фаолиятидаги узилишлар ва тотализатор ортидан блокланган сайтлар — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Зафар Ҳошимов номидан фойдаланган фирибгарлар, «Билайн» фаолиятидаги узилишлар ва тотализатор ортидан блокланган сайтлар — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 28 январь санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Зафар Ҳошимов номидан фойдаланган фирибгарлар

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Korzinka супермаркетлар тармоғи асосчиси Зафар Ҳошимов номи билан фонд очилгани айтилган реклама кўринишидаги хабарлар тарқалганди. Тадбиркор эндиликда ўз номи билан одамлардан пул ечиб олувчи фирибгарлар пайдо бўлганидан огоҳлантирди.

Тадбиркорнинг таъкидлашича, сохта реклама ижтимоий тармоқлар ва мессенжерлардаги гуруҳларда тарқалишда давом этмоқда.

«Энди улар реклама учун пул тўлашди ва ижтимоий тармоқларда бу хабар реклама сифатида пайдо бўяпти. Ишонувчан фойдаланувчилар ушбу хабарга ишониб, йўқ курсларга рўйхатдан ўтса, ҳақиқий пул йўқотишларининг хавфи жуда катта», — деб ёзади тадбиркор.

Зафар Ҳошимовнинг ёзишича, фирибгарлар билан тажриба ҳам ўтказилган.

«Дўстларим тажриба ўтказдилар. Рўйхатдан ўтишди, кейинроқ уларга хорижий рақамлардан (Буюк Британия, Россия ва ҳоказо) қўнғироқ қилишди. Телефон орқали менинг номимдаги мавжуд бўлмаган жамғарманинг ‘вакили’ инвестиция асосларини ўрганиш учун дўстларимнинг тўлов картасига 100 доллар беғараз ўтказишга тайёр эканликларини маълум қилди ва карта рақами сўради», — деб ёзади тадбиркор.

Шунингдек, улар ушбу карта шу рақамга боғлиқ эканини суриштирган. 

«Кейин қўнғироқ қилган шахс операцияни якунлаш учун телефон орқали ушбу рақамга келган SMS код рақамини айтиши кераклигини маълум қилди. Сизни огоҳлантирмоқчиман, ушбу кодни тақдим этишингиз билан картангиздаги барча пуллар бир зумда йўқолади», — деб ёзади Зафар Ҳошимов.

«Билайн» фаолиятидаги узилишлар

Ўзбекистон бўйича «Билайн» алоқа оператори ишида узилишлар кузатилмоқда. Бунга мамлакатдаги электр энергияси узилиши сабаб бўлиши мумкин.

Компания матбуот хизмати хабар беришича, барча мижозларига етказилган ноқулайликлар учун 500 мегабайт тақдим этилади.

«Ҳурматли мижозлар! Ускуналардаги дастурий таъминотда юзага келган носозлик туфайли баъзи мижозларимиз мобил Интернетнинг ишлашида чекловларга дуч келишди. Тармоқ ҳозирда оддий тизимда ишламоқда. «Билайн»нинг барча мижозларига етказилган ноқулайликлар учун 500 МБ тақдим этилади. Тушунганингиз учун ташаккур!», — дейилади хабарда.

Компаниянинг ишонч телефони орқали айтилишича, узилишларга электр энергияси сабаб бўлган.

«Мамлакат ҳудудида электр таъминотидаги носозликлар сабабли мижозларимизнинг айримларида алоқа ва интернет бўйича вақтинчалик чекланишлар кузатилиши мумкин. Муаммолар бартараф этилгунича кутиб туришингизни сўраймиз», — дейилади оператор хабарида.

«Ўзкомназорат»нинг хабар қилишича, 2022 йил 28 январь куни «Unitel» МЧЖ маълумотлар узатиш тармоғининг таянч коммутаторларида дастурий таъминотдаги носозлик туфайли тармоқда соат 9:42 дан 10:21 гача Интернет хизматлари ишламаслиги кузатилган. Айни вақтда мазкур носозлик бартараф этилган. «Ўзкомназорат» давлат инспекция томонидан «Unitel» МЧЖга келгусида бу каби ҳолатларнинг такрорланишини олдини олиш чораларини кўриш юзасидан тегишли кўрсатма берилган.

Тотализатор ортидан блокланган сайтлар

Ўзбекистонда 2021 йил тотализаторни реклама қилувчи 30 дан ортиқ сайт блокланди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг маълум қилишича, 2021 йил 30 дан ортиқ тотализатор ва букмекерлик рекламасини ноқонуний равишда юритувчи сайтларга кириш чеклаб қўйилди. Бу соҳадаги ишлар давом этаётгани маълум қилинди.

Шунингдек, ўтказилган 1105 та ўрганишнинг 102 та ҳолатида тотализатор рекламаси аниқланган ва уларнинг барчаси бартараф этилган. 

Маълум қилинишича, агентлик томонидан 2021 йил мобайнида 27 мингга якин ўрганиш ўтказилган. Шундан 15 минг 486 ҳолатда турли камчиликлар аниқланган ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилган.

Рекорд даражада ўсган Франция ЯИМи

Франция Миллий статистика ва иқтисодий тадқиқотлар институти Insee 2021 йилда иқтисодиётнинг тарихий 7 фоизга ўсганини эълон қилди.

Маълум қилинишича, бундай кўрсаткичга 52 йил давомида эришилмаган. Бу билан Франция Европада иқтисодиёти жадал ривожланаётган давлатлардан бирига айланиши мумкин.

Иккинчи жаҳон урушидан бери биринчи марта 2020 йилда ялпи ички маҳсулотнинг 8 фоизини йўқотган Франция иқтисодиёти 2021 йилда ўсишни тиклаган. Декабрь ойидаги сўнгги прогнозида Insee 2021 йилда 6,7 фоиз ўсишни башорат қилган, бу тахминан Франция банки прогнозига мос келади ва мамлакат иқтисодиётининг 2021 йил охиригача пандемиядан олдинги иқтисодий фаоллик даражасига қайтиш қобилиятини тасдиқлаган.

Таъкидланишича, ҳукумат ўзининг 6,25 фоизлик ўсиш прогнозини расман қайта кўриб чиқмаган, бироқ Франция Иқтисодиёт ва молия вазири Брюно Ле Мэр бу кўрсаткич ошиб кетилиши мумкинлигини тан олган. Иқтисодий ўсишнинг сезиларли даражада бўлганини ишсизликнинг бироз қисқариши ҳақидаги маълумотлар ҳам тасдиқлайди.

Бироқ, 2021 йили давлат жами 60 миллиард евродан бир оз кўпроқ маблағ сарфлаган. Натижада давлат бюджети тақчиллиги тахминан 7 фоизни ташкил этган ва давлат қарзи қарийб 113 фоизга етган.

Тўртинчи чоракда Франция ялпи ички маҳсулоти 0,7 фоизга ошган. Таҳлилчилар ўртача ялпи ички маҳсулотнинг 0,5 фоизга ўсишини башорат қилган. Учинчи чоракда Франция иқтисодиётининг ўсиши чораклик ҳисобда 3,1 фоизни ташкил этганди.

Октябрь-декабрь ойларида Францияда истеъмол харажатлари чорак ҳисобида олдин 5,6 фоизга ўсгач 0,4 фоизга ошган, ҳукумат харажатлари 2,7 фоизга сакраганидан кейин 0,3 фоизга ошган. Шу билан бирга, бизнес инвестицияларининг ўсиши 0,1 фоиздан 0,5 фоизгача тезлашган.

Ўзбекистонда яратилган электромобилларни зарядловчи қурилма

Ўзбекистонда электромобилларни қуёш энергияси ёрдамида юқори тезликда зарядловчи қурилма яратилди.

Инновацион ривожланиш вазирлигининг маълум қилишича, вазирлик томонидан электромобилларни зарядловчи махсус қурилма лойиҳаси молиялаштирилган бўлиб, ушбу лойиҳа асосида Ўзбекистон иқлимий шароитини ҳисобга олган ҳолда энергия сақлаш тизимига эга бўлган қуёш фотоэлектрик тизимлари орқали маҳаллий электр тармоғи билан параллель ҳолда ишлайдиган электромобилларни тез зарядлаш қурилмаси яратилган.

Қурилма Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Қайта тикланувчи энергия манбалари миллий илмий-тадқиқот институтининг етакчи олими, техника фанлари доктори Нураддин Матчанов бошчилигидаги бир гуруҳ олимлар томонидан ишлаб чиқилган.

Қурилма электромобилларни тез, шунингдек, хавфсиз зарядлаш учун мўлжалланган. Ўрта қувватли ва тақсимланган генерация объектларини ўрнатиш билан шуғулланадиган хусусий тадбиркорлар электр автомобилларини зарядлаш хизматини кўрсатиш шохобчаларини ташкил этишда қўллаши мумкин.

Лойиҳани бажариш жараёнида қуёш фотоэлектр станцияларини ўрнатиш ҳамда марказий электр тармоқларига хавфсиз улаш учун ҳар бир станциянинг қуввати ва ҳар бир ҳудуд учун техник талаблар ишлаб чиқилади.

Шунингдек, қуёш фотоэлектрик станциясини марказий электр тармоғига улаш учун техник шартлар бажарилгандан кейин ишончли ишлаш мезонлари яратилади. Ушбу ишлар тўлиқлигича амалга оширилганидан сўнг, соҳада республикада малакали, етук мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, қурилманинг АC кириш кучланиши: 380v ± 15 фоиз, тармоқ частотаси: 50 Гс ± 5 фоиз, чиқиш кучланиши эса: DC 200 ~ 1000V, чиқиш токи: 0 ~ 250A.

Зарядлаш тизими ўрнатилган тартибда сертификатлаш учун маълум бир вақт талаб этилади. Сўнгра уни серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш — завод ташкил қилиш учун маблағ талаб этилади. Келажакда мазкур лойиҳага инвесторларни жалб қилиб, ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва республика бўйлаб ўрнатишни бошлаш режалаштирилмоқда.

Олтинга бўлган глобал талаб

Дунёда олтинга бўлган глобал талаб 2021 йил 10 фоизга ошди.

Жаҳон олтин кенгаши (WGC) ўз ҳисоб-китобларида маълум қилишича, 2021 йилнинг тўртинчи чорагида олтинга бўлган глобал талаб 1147 тоннага етган. Бу 2019 йилнинг иккинчи чорагидан бери энг юқори чораклик кўрсаткич бўлиб, 2020 йилнинг тўртинчи чорагига нисбатан талаб бир ярим бараварга ошган.

Таъкидланишича, 2021 йил охирида олтинга бўлган талаб 4021 тоннани ташкил этган. Талаб COVID-19 таъсиридан тикланган ҳолда, 2020 йилга келиб 10 фоизга ўсган.

Олтин билан таъминланган ETF’лардан чиқиш 173 тоннага етган, бу 2020 йилда 874 тоннани ташкил этган бўлса, асосан баъзи инвесторлар йил бошида COVID-19 вакциналарининг тарқалиши фонида тўсиқларни қисқартирган. Бироқ, бу бошқа тармоқлардаги талабнинг ортиши билан қопланган.

Олтин қуйма ва тангаларга талаб 31 фоизга ошиб, 1,18 минг тоннага етган, бу сўнгги 8 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Чакана инвесторлар инфляциянинг ўсиши ва пандемия туфайли давом этаётган иқтисодий ноаниқлик шароитида олтиндан бошпана излаган.

Заргарлик буюмларига йиллик талаб 2019 йилнинг пандемиядан олдинги даражасига қайтган ва 2124 тоннани ташкил этган. Бунга кучли тўртинчи чорак ёрдам берган — талаб олтин нархи 25 фоизга арзонлашган 2013 йилнинг иккинчи чорагидан бери энг юқори даражага етган.

«Заргарлик буюмларига бўлган талаб деярли ўн йил ичида энг юқори чўққисига чиқди, чунки Хитой ва Ҳиндистоннинг асосий бозорлари иқтисодий фаолликда қайта тикланди», — деган WGC компаниясининг EMEA бўйича катта таҳлилчиси Луиза Стрит ўз баёнотида. Унга кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқаришда олтиндан фойдаланиш йил охирида 2,221 минг тоннани ташкил этган.

Марказий банклар кетма-кет ўн иккинчи йил олтиннинг соф харидори бўлиб қолган ва ўз захираларига 463 тонна қўшган, бу 2020 йилга нисбатан 82 фоизга кўпдир. Жаҳон захиралари деярли 30 йиллик энг юқори даражага етган.

Технология соҳасида олтиндан фойдаланиш 2021 йилда 9 фоизга ошиб, 330 тоннага етган, бу сўнгги уч йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Олтин тобора кўпроқ турли электроникада, мобил қурилмалардан тортиб, яқинда орбитага чиқарилган, сўнгра Ердан 1 миллион миля узоқликдаги сўнгги манзилига етиб келган James Webb телескопигача қўлланилмоқда.

Ўтган асрга «қайтган» Британия автомобилсозлиги

Ярим ўтказгичларнинг глобал тақчиллиги туфайли Буюк Британияда автомобиль ишлаб чиқариш 2021 йили 1956 йилдан бери энг паст даражага тушиб кетди.

Британия автомобиль ишлаб чиқарувчилари ва савдогарлари жамияти (SMMT) маълумотларига кўра, 2021 йилда мамлакатда 859 575 та автомобиль ишлаб чиқарилган, бу 2020 йилга нисбатан 6,7 фоизга ва 2019 йилга нисбатан 34 фоизга камайган.

SMMT раҳбари Майк Хоуз 2021 йилни «чуқур тушкунлик» йили деб атади. Глобал яримўтказгич танқислиги 2021 йилнинг сўнгги чорагида «ўзининг ёмон ишини қилди», дейди у. Бироқ, SMMT жорий йил давомида дефицит билан боғлиқ вазият бироз яхшиланишини ва 2022 йил охирига қадар мамлакатда автомобиль ишлаб чиқариш 19,7 фоизга ўсиши мумкинлигини кутмоқда.

Honda автомобилларини ишлаб чиқариши йил давомида 21,53 фоизга камайган, чунки компаниянинг Суиндондаги заводи 36 йиллик фаолиятдан сўнг ўтган йилнинг июль ойида режага кўра ёпилган.

Сандерленддаги Nissan заводида автомобилларини ишлаб чиқариш 16,7 фоизга, Элсмир-Портда Vauxhall автомобилларини ишлаб чиқариш 14,9 фоизга камайган. Буюк Британиянинг энг йирик автомобиль ишлаб чиқарувчиси — Jaguar Land Rover’нинг ишлаб чиқариши бир йил ичида 9,6 фоизга камайган.

Ўтган йилги кўрсаткичлар ичидаги ягона ижобий ҳолат электромобиллар ишлаб чиқаришдаги сезиларли ўсиш бўлди. 2021 йилда электр моторли автомобиллар 2020 йилга нисбатан 72 фоизга кўп ишлаб чиқарилган ва мамлакатда ишлаб чиқарилган автомобилларнинг умумий сонидаги электромобилларнинг улуши 25 фоиздан ошган.

2021 йил охирига келиб, Европа Иттифоқи Британия автомобиллари экспорти учун энг йирик бозор бўлиб қолди, инглиз автомобилларининг улуши 53,5 фоиздан 55 фоизга ошган. Иккинчи ўринда АҚШ (16,8 фоиз), учинчи ўринда Хитой (8,1 фоиз) бозори инглиз автомобилларини импорт қилмоқда.

Британия автомобилларининг асосий импортчилари рўйхатида Россия 1,1 фоиз улуш билан тўққизинчи ўринда. Энг машҳур экспорт моделлари — MINI, Toyota Corolla, Nissan Qashqai, Honda Civic ва Nissan Juke.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Мева-сабзавот экспорти: узум энг кўп сотилмоқда, асосий харидорлар — Россия ва Қозоғистон
Бизнес, Иқтисодиёт 11:56 | 4.7.22
Мева-сабзавот экспорти: узум энг кўп сотилмоқда, асосий харидорлар — Россия ва Қозоғистон
Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди
Бизнес 11:04 | 4.7.22
Нукус аэропорти фаолиятига чеклов ўрнатилди
Tesla’нинг чораклик автомобиль етказиб бериш ҳажми икки йилда биринчи марта камайди
Бизнес, Технология 9:12 | 4.7.22
Tesla’нинг чораклик автомобиль етказиб бериш ҳажми икки йилда биринчи марта камайди
Фактлар: Қорақалпоғистон — турмуш даражаси кескин ўсаётган ҳудудлардан бири
Иқтисодиёт 14:21 | 3.7.22
Фактлар: Қорақалпоғистон — турмуш даражаси кескин ўсаётган ҳудудлардан бири
Hyundai компанияси Ioniq 6 электроседанини тақдим этди
Технология 10:29 | 3.7.22
Hyundai компанияси Ioniq 6 электроседанини тақдим этди
АҚШ тарихда биринчи марта Европа Иттифоқига газ етказиб беришда Россиядан ўтиб кетди
Иқтисодиёт 16:47 | 2.7.22
АҚШ тарихда биринчи марта Европа Иттифоқига газ етказиб беришда Россиядан ўтиб кетди