Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 21:02 · 03.02.2022

«Заиф рақобат ва чекланган тадбиркорлик» — Жаҳон банки Ўзбекистон хусусий сектори ҳақида

Мамлакатнинг рақобат индекси Тожикистонникидан ҳам пастлиги айтилди.

«Заиф рақобат ва чекланган тадбиркорлик» — Жаҳон банки Ўзбекистон хусусий сектори ҳақида
Фото: World bank

Кўп йиллик иқтисодий турғунлик ва яккаланишдан сўнг Ўзбекистон 2017 йилда рақобатбардош ва инклюзив бозор иқтисодиётини барпо этиш бўйича муҳим ислоҳотлар жараёнини бошлади. Бу ҳақда Жаҳон банки томонидан эълон қилинган ҳисоботда сўз боради.

Қайд этилишича, мамлакатда амалга оширилган асосий ислоҳотлар валюта курсини либераллаштириш, импорт тарифларини пасайтириш, айрим товар ва хизматлар нархларини либераллаштириш, Монополияга қарши қўмита тузишдан иборат бўлган.

«Бозор иқтисодиёти учун муҳим бўлган ушбу дастлабки ҳаракатлар хусусий секторни ривожлантириш, кўпроқ ва яхши иш ўринларини яратиш йўлидаги муҳим қадам бўлди. Аммо ҳали кўп иш қилиш керак», дейилади ҳисоботда.

Жаҳон банкининг Ўзбекистон учун 2021 йилги мамлакат иқтисодий меморандумида барқарор саъй-ҳаракатлар зарур бўлган бир қанча йўналишлар белгилаб берилган. Қуйида шу ҳақда сўз боради.

Заиф рақобат ва чекланган тадбиркорлик

Рақобат заифлигича қолмоқда. Bertelsmann индекси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2016 йилдан 2020 йилгача бозор рақобатини идрок этиш яхшиланган, бироқ бугунги кунда ҳам мамлакат Европа ва Марказий Осиё минтақасининг Тожикистон, Украина, Польша ва Россия каби қатор бошқа давлатларидан ортда қолмоқда.

Тадбиркорлик чекланганлигича қолмоқда. Янги фирмаларнинг расмий хусусий секторга кириш зичлиги — тадбиркорликнинг стандарт кўрсаткичи сўнгги бир неча йил ичида яхшиланди, бироқ бу минтақавий ўртача кўрсаткичдан ва аҳоли жон бошига режалаштирилган даромаддан пастлигича қолмоқда.

Ўсмаётган фирмалар

Расмий хусусий фирмалар вақт ўтган сари ўсмиб, кенгайиб бормаяпти. Жаҳон банкининг 2019 йилги корхоналар сўрови маълумотларига асосланган таҳлили шуни кўрсатадики, расмий хусусий фирмалар, айниқса, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида, Вьетнам ва Россия каби бошқа йирик ўтиш даври иқтисодиётларлек тез ўсмаган.

Бундан ташқари, бу фирмалар вақт ўтса ҳам кичиклигича қолмоқда: 10 ёшгача бўлган расмий хусусий Ўзбекистон фирмаларида ўртача 20 нафар ишчи ишлайди, Вьетнамдаги шунга ўхшаш фирмаларда эса 33,6 ишчи фаолият олиб боради.

Жаҳон банкининг микро-даражали таҳлили расмий хусусий секторда меҳнат унумдорлиги (бир ишчига тўғри келадиган савдо даромади сифатида белгиланган) сўнгги ўн йил ичида доимий равишда пасайиб борганини кўрсатади. Бу кўрсаткич 2010-2013 йилларда йиллик -1,2 фоиз ва 2016–2019 йилларда -6,7 фоизни ташкил этган. Сўнгги йиллардаги пасайишлар тадбиркорликнинг бошқа соҳаларида паст самарадорликни кўрсатган.

Буларнинг барчаси умумий талқинда хусусий секторнинг турғунлиги фирмаларни ўсиш потенциали билан мукофотламайдиган ва самаралироқ фирмалар учун ресурсларни тақсимлашга тўсқинлик қиладиган бузилган бизнес муҳитини акс эттиради.

Бунинг ортида бир қанча сабаблар бор. муҳим омиллардан бири маҳсулот бозорларида чекланган рақобат, бу ўтиш даври иқтисодиёти учун одатий муаммодир. Камситувчи аралашувлар ва қоидалар давлат корхоналари хусусий фирмалар билан рақобатлашадиган бозорларда ҳамон ўйин майдонини нотекис сақламоқда.

Шунингдек, 2019 йилги Жаҳон банки корхоналари сўрови маълумотлари хусусий сектор ривожланишига тўсқинлик қилаётган бошқа бизнес муҳити тўсиқларини, жумладан солиқ ставкалари, норасмий сектор амалиёти, электр энергияси ва молиядан фойдаланиш имкониятини ҳам очиб беради.

Бу далил Ўзбекистонда ишбилармонлик муҳитини тартибга солиш ва хусусий сектор ривожланишини рағбатлантириш бўйича кенг қамровли сиёсат зарурлигини тасдиқлайди.

Инфографика: World bank group

Эътибор қаратиш керак бўлган 7 та долзарб ислоҳот:

Рақобатни рағбатлантиришни

Хусусий фирмаларнинг рақобатдошлиги учун қулай шарт-шароитларни яратиш — давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва қайта қуришни ривожлантириш каби муҳим аҳамиятга эга. Рақобатда бетарафликни мустаҳкамлаш, шунингдек, имтиёзларга йўл қўймаслик ва рақобатдаги бузилишларни минималлаштириш учун давлат ёрдамини назорат қилиш шарт.

Солиқ тизимини таъминлаш фирма ривожланишига олиб келади

Солиқ тизими, солиқ ставкалари ва маъмурий юкларни мувозанатлаш орқали фирма ўсишини рағбатлантириши керак. Солиқ тизими ўсишни тўхтатмаслик учун ставкаларни фирмалар ҳажмига қараб аста-секин ошириб бориш зарур. Ўсиб бораётган ва йирик компанияларга инвестициялар ва бандликни рағбатлантириш учун маржинал ставкаларни камайтириши керак.

Норасмий сектор амалиётларини юмшатиш

Норасмий сектор ҳажмини чеклаш ва ресурсларни энг самарали фирмаларга йўналтириш учун ҳукумат сиёсатини такомиллаштириш зарур. Бундан ташқари, расмий иш ўринларини яратиш учун шароитлар мавжуд бўлиши керак. Шу сабабдан, вақт ўтиши билан норасмий сектор амалиёти чекланади.

Микро, кичик ва ўрта корхоналарнинг молиялаштириш имкониятларини яхшилаш

Бунга банк соҳасида рақобатни кучайтириш, тижорат банкларида давлат мулкини қисқартириш, давлат томонидан йўналтирилган кредитлашни янада пасайтириш, банк бошқарувини такомиллаштириш ва банк тизимида инсон капиталини ошириш орқали эришиш мумкин. Кредитларнинг тез ўсишини ва молиявий ресурсларнинг энг самарали лойиҳаларга ажратилишини таъминлаш учун институтларни мустаҳкамлашни давом эттириши керак.

Электр энергетикаси соҳасидаги ислоҳотларни илгари суриш

Бу эскирган инфратузилмани янгилаш, хизмат сифати ва ишончлилигини ошириш учун жуда муҳимдир. Ўзбекистон ҳукумати самарадорликни оширувчи ва эскирган инфратузилмани янгилайдиган бозор механизмларига ўтиш учун тегишли сектор ислоҳотларини амалга оширмоқда. Рақобат ва нархларни самарали тартибга солишни таъминлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга.

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича фаол сиёсатни жорий этиш

Юқорида қайд этилган ислоҳотларни амалга оширишда тадбиркорлик ривожланишига тўсқинлик қилаётган мавжуд камчиликларни бартараф этишга қаратилган фаол сиёсатни жорий этиш муҳим аҳамиятга эга. Бизнесни қўллаб-қувватлаш чоралари иккита муҳим тамойилга амал қилиши керак.

Биринчидан, фирманинг омон қолишини эмас, балки ўсиш салоҳияти ва самарадорлигини биринчи ўринга қўйиш. Иккинчидан, фирма имкониятларини мустаҳкамлаш учун молиявий ва молиявий бўлмаган воситаларни бирлаштириш. Бунинг натижасида фирмалар ишлаб чиқаришни бошқариш, бозорда янги имкониятларни, янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш, таваккал қилиш, янги технологияларни ўзлаштириш ва ўз фаолиятини кенгайтириш имкониятига эга бўлади.

Кўплаб соҳаларда бўшлиқларни ёпиш

Тахминларга кўра, пандемия болаларнинг икки йиллик мактаб таълимига тенг бўлган таълим йўқотилишига олиб келди. Бу эса келажакдаги ишчи кучининг потенциал унумдорлигига таъсир қилади. Шу сабабдан, таълим соҳасида шошилинч чора-тадбирлар талаб қилинади.

Ўзбекистон марказлашган режалаштирилган иқтисодиёт меросидан узоқлашган ҳолда хусусий секторни ривожлантиришдек мураккаб муаммога дуч келмоқда. Хусусий фирмаларни мамлакат бизнеси ва иқтисодий келажагининг таянчига айлантириш ягона барқарор йўлдир. Бу барча манфаатдор томонлар ва давлат институтларини мувофиқлаштириш ва амалга оширишни назорат қилиш учун мустаҳкам асос яратишни талаб қилади.

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди