Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди

17:16 · 11.03.2024

Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин

16:39 · 11.03.2024

Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди

14:28 · 11.03.2024

Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган

20:43 · 09.03.2024

«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?

19:36 · 09.03.2024

2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди

18:49 · 09.03.2024

Ўзбекистонда BYD электромобилларининг нархи пасайди — прайс

17:29 · 09.03.2024

Тошкентда таровеҳ намозига масжидларга яқин кўчалар автомобил ҳаракати учун ёпилади

16:38 · 09.03.2024

Энди Ўзбекистонда фақат биринчи фарзанд туғилганда суюнчи пули берилади

11:54 · 09.03.2024

«Ислом саккизлиги»га аъзо давлатлар ягона валюта жорий қилиши мумкин

17:22 · 08.03.2024

ChatGPT сизнинг ўрнингизга ишга чиқади: сунъий идрок сабаб хавф остида бўлган касблар рўйхати эълон қилинди

14:35 · 07.03.2024

Парвиз Яхьяев Шахриёрнинг «Узбек колорит» қўшиғига клип суратга олмоқда

17:32 · 21.10.2023

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023
Архив 20:00 · 26.09.2022

«Заковат» кубоги Марказий Осиё мамлакатларидан интеллектуалларни жалб қилди

Тошкентда 24-25 сентябр кунлари илк бор «Заковат» ўйинининг спорт тури бўйича Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан 48 та жамоа иштирок этди. Соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этди

«Заковат» кубоги Марказий Осиё мамлакатларидан интеллектуалларни жалб қилди
Фото: Kommers.uz

Тошкентда 24-25 сентябр кунлари илк бор «Заковат» ўйинининг спорт тури бўйича Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан 48 та жамоа иштирок этди. Соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этди.

Фото: Kommers.uz

Чемпионат Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Zakovat нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамкорлигида ташкил этилди. Тошкент Ботаника боғи мусобақалар ўтказиладиган спорт майдончасига айланди. Бу ерда кубокни юқори савияда ўтказиш, иштирокчиларнинг дам олиш пайтларида қулайлик яратиш учун барча зарур шароитлар яратилди.

Фото: Kommers.uz

Ҳар бир мамлакатдан миллий терма жамоалар билан бир қаторда энг номдор жамоалар билан ҳам иштирок этди. Масалан, 2019 йилда интеллектуал ўйинлар бўйича мамлакат чемпиони бўлган «Монополия» жамоаси ўйинчилари Қирғизистон кубоги учун кураш олиб боришди. Қозоғистондан – амалдаги вице-чемпионлар (2019), шунингдек, Марказий Осиё лигасининг иккинчи мавсуми чемпиони «Эрудит» жамоаси курашди. Жумладан, Тожикистон вакили сифатида икки карра вице-чемпион «Авеста» жамоаси қизғин баҳсларда иштиокчиси бўлди. Ўзбекистон терма жамоалари орасида ҳам юлдузлар кўп. Улардан бири бу йил «Заковат» бўйича мамлакат чемпионлигини қўлга киритган ва жаҳон чемпионатида республикамиз номидан заковат юритган «Нима? Қаерда? Қачон?» жамоаси бўлди.

Мусобақанинг биринчи кунида «Эрудит квинтети» саралаш ўйинлари, «Брейн ринг»нинг чорак ва ярим финал ўйинлари, шунингдек, «Заковат» ўйинининг икки тури ўтказилди. Иккинчи куни «Эрудит квинтети»нинг ярим финал ва финали, «Заковат»нинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи босқичлари ҳамда «Брейн ринг» финали бўлиб ўтди ва якуний ғолибларни аниқлади.

Чемпионат ёрқин шоу-дастур билан якунланди, унинг ҳар бир чиқиши Марказий Осиё халқлари маданияти симбиозига асосланган. Кўтаринки аъло кайфият руҳида ғолибларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Учинчи ўринни «Мистерия» жамоаси эгаллаб, 40 миллион сўм совриндорига айланди. Мукофотни Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги директори ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев топширди.

Иккинчи ўринни Ўзбекистоннинг «Биз» жамоаси (Ўзбекистон) қўлга киритди. Уларга 60 миллион сўм пул мукофотини Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоатчилик фонди директори Нозима Давлетова топширди.

Мусобақа ғолиблари – Қозоғистоннинг “Оддий меҳнаткашлар” жамоасига «Заковат» интеллектуал ҳаракат президенти Абдурасул Абдуллаев томонидан 100 миллион сўм миқдоридаги биринчи ўрин мукофоти топширилди. Бош соврин – Кубок учун баҳс олдидан яна бир «режадан ташқари» жамоа – КВН афсонаси «Азиа микс» жамоасининг мафтункор чиқиши бўлди.

Бош соврин – Кубок учун кечган баҳсда Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоалари зукколар баҳсида тўқнаш келишди.

Биринчи турда 5 очкогача Ўзбекистон пешқадамлик қилди. Бироқ кейин қозоғистонлик ўйинчилар 2 очкони қўлга киритишди. Шундай бўлсада кейинги саволда бизнинг терма жамоа ғалабани қўлга киритишди.

Иккинчи турда жамоалар тенг бўлишди. Бироқ устунлик меҳмонлар томонга ўтди ва ҳисоб 1:1 бўлди. Ҳал қилувчи учинчи турда Қозоғистон жамоаси ғолибликка тўлақонли ҳақли бўлишди. Марказий Осиё ғолибларига Кубокни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ўринбосари Комил Алламжонов топширди.

Маълумот учун: Заковат кубоги юқорига интилаётган бешта олтин нур устунини ифодалайди. Ҳар бир устун иштирокчи мамлакат рамзи бўлиб, нурлар азалдан бунёдкорлик қудрати, маънавий маърифат ва бунёдкорлик қуввати рамзини билдиради

Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Иқтисод, Сиёсат 17:16 · 11.03.2024
Gazli Gas Storage санкцияланган шахслар билан алоқадорлигини рад этди
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Hi-Tech 16:39 · 11.03.2024
Қозоғистонда Apple’нинг расмий офиси очилиши мумкин
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Жамият 14:28 · 11.03.2024
Ўзбекистонда электр таъминотидаги барча чекловлар олиб ташланди
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
Туризм 20:43 · 09.03.2024
Туркия 2023 йилда туризмдан 54,3 миллиард доллар даромад қилган
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
Life 19:36 · 09.03.2024
«Оскар» киномукофотининг тақдимотига қанча пул сарфланади?
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди
Жамият 18:49 · 09.03.2024
2024 йил учун закот, фитр ва фидя миқдорлари белгиланди