Ғарб Россия нефтига чекловлар қўйишга тайёрланмоқда: бу нималарга олиб келади?

18:28 · 29.01.2023

Ўзбекистонда 1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

17:11 · 29.01.2023

Bloomberg: «Дунё бўйлаб 2022 йилда мол гўшти истеъмолига бўлган талаб кескин пасайди»

16:20 · 29.01.2023

Осиёнинг энг бой одами икки кун ичида ўнлаб млрд доллар йўқотди

14:35 · 29.01.2023

Статистика агентлиги ЯИМ ҳамда саноат статистикалари ўртасидаги фарқликларни тушунтирди

13:33 · 29.01.2023

Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилда 45,6 млн кишидан ошади

18:59 · 28.01.2023

Ўзбекистонда Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институти ташкил этилди

17:31 · 28.01.2023

Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини онлайн алмаштириш мумкин

16:55 · 28.01.2023

Япония Ўзбекистонда ахборот-коммуникацияни ривожлантиришга 150 млн доллар ажратади

15:35 · 28.01.2023

Ўзбекистондан 100 млн сўмгача бўлган заргарлик буюмларини божхона декларациясисиз олиб чиқишга рухсат этилади

14:30 · 28.01.2023

Ўзбекистонда 2022 йили ўртача ойлик иш ҳақи 21,1 фоизга ошди

13:52 · 28.01.2023

Хитойлик миллиардерлар ва мамлакат ҳукумати ўртасидаги можаро: бунга нима сабаб бўлди?

11:53 · 28.01.2023

Ангрендаги шина заводи Россия компаниясига 80 млн долларга сотилди

19:33 · 27.01.2023

Ўзбекистонда чиқинди газидан электр ишлаб чиқарилади

19:03 · 27.01.2023

Ўзбекистон банк тизимида рақобат даражаси қандай?

18:05 · 27.01.2023

Марказий банк 2022 йилда 16,2 трлн сўм нақд пулни муомалага чиқарди

16:39 · 27.01.2023

Ўзбекистон ва Қирғизистон Стратегик шериклик декларациясини имзолади

15:10 · 27.01.2023

Президент хатолари: Вьетнамда коррупцияга қарши кураш Коммунистик партияни қандай мустаҳкамлаши мумкин?

14:23 · 27.01.2023

Жаҳон банки Ўзбекистонда ногиронлар учун яратилган шарт-шароитларни танқид қилди

Жаҳон банки масъуллари Ўзбекистон ҳукумати «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенцияни ратификация қилганидан хабардорлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорлик ўрнатилгани, лекин мавжуд ҳолат таҳлил этилганда, ногиронлар учун яратилиши лозим бўлган шарт-шароитлар етарли даражада эмаслигини таъкидлади

Жаҳон банки Ўзбекистонда ногиронлар учун яратилган шарт-шароитларни танқид қилди

Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Дурдона Раҳимова бошчилигида мутасаддилар Жаҳон банкининг масъул мутахассислари билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур тадбирда шаҳарда ногиронлиги бор фуқароларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ва уларга етарли шарт-шароит яратиш учун грант маблағлари ажратиш масаласи муҳокама этилган.

Меҳмонларга пойтахтда кейинги пайтда мазкур соҳада амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ҳам атрофлича маълумотлар берилди. Жумладан, ногиронлар учун янги барпо этилаётган кўп қаватли уйлар, замонавий хизмат кўрсатиш мажмуаларида алоҳида йўлакчалар, таъмирланаётган йўлларнинг чорраҳаларида уларнинг ҳаракатланиши учун махсус йўлаклар қурилаётганлиги қайд этилди.

Бундан ташқари, ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида 49 552 нафар ногиронлиги бор фуқаро истиқомат қилиши, шунингдек, давлат таъминотида бўлган иккита Мурувват уйи мавжудлиги, уларнинг бири катта ёшдаги, иккинчиси эса болалар учун ихтисослаштирилганлиги таъкидланди.

Мирзо Улуғбек туманидаги «Мурувват» эркаклар учун интернат-уйининг бир қисми таъмирланаётганлиги, Юнусобод туманидаги «Мурувват» уйи ҳудудида эса боғ ташкил этилаётганлиги қайд этилди. Бундай хайрли ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилиб, 4,5 миллиард сўм маблағ ажратиш кўзда тутилгани тўғрисида маълумотлар берилди.

Жаҳон банки масъул мутахассислари Ўзбекистон ҳукумати «Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисида»ги Конвенцияни ратификация қилганини, ушбу йўналишда олиб борилаётган ишлардан хабардорлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорлик ўрнатилгани, лекин мавжуд ҳолат таҳлил этилганда, ногиронлар учун яратилиши лозим бўлган шарт-шароитлар етарли даражада эмаслигини таъкидлади.

Шунинг учун янги барпо этилаётган кўп қаватли уйлар, замонавий хизмат кўрсатиш мажмуаларида ногиронлар учун алоҳида йўлакчалар қуриш, уларнинг саломатлигига ғамхўрлик қилиш, айниқса, иқлим ўзгаришлари билан бундай фуқароларнинг соғлиғига эътиборни кучайтириш мақсадида грантлар ажратиш тавсия этилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари мазкур йўналишда олиб бориладиган ишларни Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамиятлари ва ассоциасиялари билан ҳамкорликда амалга ошириш, бугунги кунда долзарб ҳисобланган кўзи ожизлар ва эшитишида нуқсони бор болаларни замонавий ўқув адабиётлари билан таъминлаш учун грант маблағлари ажратиш айни муддао эканини таъкидлади.

Шунингдек, учрашувда мазкур соҳада амалга ошириладиган ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида моиторинг олиб бориш яхши самара бериши билдирилди.

Ғарб Россия нефтига чекловлар қўйишга тайёрланмоқда: бу нималарга олиб келади?
Иқтисодиёт, Таҳлил 18:28 · 29.01.2023
Ғарб Россия нефтига чекловлар қўйишга тайёрланмоқда: бу нималарга олиб келади?
Ўзбекистонда 1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Янгиликлар 17:11 · 29.01.2023
Ўзбекистонда 1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?
Bloomberg: «Дунё бўйлаб 2022 йилда мол гўшти истеъмолига бўлган талаб кескин пасайди»
Янгиликлар 16:20 · 29.01.2023
Bloomberg: «Дунё бўйлаб 2022 йилда мол гўшти истеъмолига бўлган талаб кескин пасайди»
Осиёнинг энг бой одами икки кун ичида ўнлаб млрд доллар йўқотди
Миллиардерлар 14:35 · 29.01.2023
Осиёнинг энг бой одами икки кун ичида ўнлаб млрд доллар йўқотди
Статистика агентлиги ЯИМ ҳамда саноат статистикалари ўртасидаги фарқликларни тушунтирди
Иқтисодиёт 13:33 · 29.01.2023
Статистика агентлиги ЯИМ ҳамда саноат статистикалари ўртасидаги фарқликларни тушунтирди
Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилда 45,6 млн кишидан ошади
Таҳлил, Янгиликлар 18:59 · 28.01.2023
Ўзбекистон аҳолиси 2035 йилда 45,6 млн кишидан ошади