Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади

18:32 · 10.02.2023

Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди

15:01 · 10.02.2023

Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди

14:21 · 10.02.2023

Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади

13:27 · 10.02.2023

Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади

12:51 · 10.02.2023

Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда

11:46 · 10.02.2023

«IMEI-кодни рўйхатдан ўтказишни бепул қилгач, жавобгарлик белгиласа бўлади» — Кушербаев

11:06 · 10.02.2023

Meta икки йиллик тақиқдан сўнг Дональд Трампнинг Facebook ва Instagram аккаунтларини тиклади

10:24 · 10.02.2023

Ўзбекистон авиа юк ташувлари соҳасида E-freight халқаро стандарти жорий этилади

20:45 · 09.02.2023

Food city савдо мажмуасидан Қўйлиқ 7-метро бекатигача бепул автобус ҳаракати йўлга қўйилди

18:52 · 09.02.2023

Миср компанияси Ўзбекистонда трансформатор ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этади

18:05 · 09.02.2023

Тошкент йўл инфратузилмасини яхшилашда Япония компаниясининг 3D камераларидан фойдаланилиши мумкин

16:40 · 09.02.2023

Тошкент халқаро аэропортида йўловчиларни кутиб олиш учун бир нечта зоналар қурилади

15:47 · 09.02.2023

Транзит, нефть ва туризм: зилзила Туркия иқтисодиётига қандай зарба берди?

14:21 · 09.02.2023

ОТБ Ўзбекистонга иқтисодий бошқарувни яхшилаш учун 150 млн доллар ажратди

13:29 · 09.02.2023

SpaceX Украина ҳарбийларига Starlink ёрдамида дронларни бошқаришни тақиқлади

12:44 · 09.02.2023

Mercator Group савдо тармоғи Ўзбекистонда филиалини очади

11:30 · 09.02.2023

Самарқанд халқаро технология университети ўзининг янги кампус макетини тақдим этди

11:09 · 09.02.2023
Таҳлил 22:20 · 07.02.2022

Жамоатчиликка ҳисобот берган адлия вазири, Forbes’га «тақиқ» қўйган қозоғистонлик миллионер ва Жанубий Кореяда ҳаво такси хизмати — кунлик дайжест

Kommers.uz куннинг энг сара янгиликларини битта дайжестга тўплади.

Жамоатчиликка ҳисобот берган адлия вазири, Forbes’га «тақиқ» қўйган қозоғистонлик миллионер ва Жанубий Кореяда ҳаво такси хизмати — кунлик дайжест
Коллаж: Kommers.uz

Яқин соатларда 2022 йилнинг 7 февраль санаси ҳам поёнига етади. Якунланаётган кун Ўзбекистон ва жаҳон ахборот майдонида қайноқ янгиликларга бой бўлди. Kommers.uz уларнинг энг сараларини битта дайжестга тўплади.

Жамоатчиликка ҳисобот берган адлия вазири

7 февраль куни Адлия вазирлигида журналист ва блогерлар иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда адлия вазири Русланбек Давлетов жамоатчиликка ҳисобот берди. Савол-жавоб шаклида ўтган йиғилишда вазир ижтимоий тармоқларнинг блокланишига тўхталиб ўтди.

Вазирнинг қайд этишича, у ахборотнинг эркин тарқалиши тарафдори.

«Мен барибир ахборотнинг эркин тарқалиши тарафдориман. Тарихда ҳам ахборотни чеклаш жуда кўп бўлган. Блоклаш нима дегани ўзи. Техник нуқтаи назардан бунинг имкони борми? Боринг ана блоклаб қўйдингиз, лекин дарров ҳамма VPN’га ўтади-ку. Биласизми, ҳар куни қанча VPN’нинг янги дастурлари чиқади? Бу жаҳолат бўладиган бўлса, биз жаҳолатга қарши маърифат билан курашишимиз керак», — дейди у.

Русланбек Давлетовнинг сўзларига кўра, блоклаш ҳеч қандай самара бермайди.

«TikTok’дан бошқа жойда ёмон контент йўқми? Интернетга кирсангиз, бошқа бўлмағур сайтлар йўқми? Бўлмаса, диний экстремизм қаердан кучаймоқда? Қаердан бу пропаганда бўляпти? Блоклаш нуқтаи назардан қийин масала. Ўйлайманки, бу ҳеч қандай самара бермайди», — дейди вазир.

Маълумот учун, Ўзбекистонда қонунчиликдаги шахсий маълумотлар билан боғлиқ банд туфайли TikTok, Twitter, Skype ва «Вконтакте»га кириш қисман чекланган.

Шунингдек, адлия вазири тадбиркорлар ва давлат органлари ўртасидаги муносабатнинг жорий ҳолатига баҳо берган.

Вазирнинг қайд этишича, тадбиркорнинг фаолиятини текшириш ва тафтишлар сони ортиши — «эскича тизим».

«Ҳар минг нафар тадбиркорнинг фаолиятини текшириш ва тафтишлар сони 2,5 баравар кўпайган. Бу — эскича тизим. Аудит тизимига ўтганмиз, коммерал назоратга ўтяпмиз. Лекин барибир бу тафтишлар бизда автоматик шаклланади», — дейди у.

Давлетовнинг сўзларига кўра, судларда тадбиркорлар иштирокида кўриб чиқилаётган низолар сони 50 фоизга ошган.

«Бу яхши сигнал эмас. Тадбиркорлар ва давлат органлари орасида низо кўпаймоқда. Ким [тадбиркор] судга борса, асосий тизим яхши ишламаётганидан далолат беради», — дейди у. 

Шунингдек, Русланбек Давлетовнинг айтишича, давлат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан икки баравар ошган.

Forbes’га «тақиқ» қўйган қозоғистонлик миллионер

Қозоғистонлик миллионер Ерлик Балфанбаев Forbes журналига ўзи ҳақида рухсатсиз ёзишни тақиқлади.

Маълум қилинишича, Forbes Kazakhstan журнали ва Forbes.kz сайти муҳаррирлари почта орқали Alina Group компанияси вице-президенти Заур Халафов томонидан имзоланган хат олган.

Хатда муҳаррирлар 2022 йил 10 февралдан бошлаб веб-сайт ва Forbes Kazakhstan журнали журналистлари Alina компаниялар гуруҳининг ягона эгаси Ерлик Балфанбаев, шунингдек унинг компанияси ва унга алоқадор ҳар бир киши ҳақида олдиндан розиликсиз ҳеч қандай маълумотни эълон қилмасликлари ҳақида «огоҳлантирилган».

«Ушбу ёзма хабарнома орқали сизга маълум қиламизки, 2022 йил 10 февралдан бошлаб ОАВ орқали тарқатилган мақолалар, рейтинглар, шарҳлар ва ҳоказоларда Балфанбаев Ерлик Курман-Алиевич, шу жумладан унинг барча шўба ва филиаллари ҳақида ҳар қандай эслатмага фақат уларнинг ёзма розилиги билан йўл қўйилиши мумкин», дейилади матнда.

Таъкидланишича, ушбу мактуби муаллифлари Қозоғистоннинг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунининг 2-1-моддасига ҳаволани қўшиб, унда ОАВ ходимлари фаолиятининг асосий тамойиллари тақдим этилган маълумотларнинг холислиги, қонунийлиги ва ишончлилиги экани қайд этилган. Шунингдек, инсоннинг шахсий ҳаёти, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш кераклиги айтилган.

Шунингдек, компания вакиллари таҳририятни Балфанбаев ва унинг компанияси ҳақидаги эслатмалар Forbes.kz нашрларида «рухсатсиз» топилса, улар ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишга мажбур бўлишлари ҳақида огоҳлантирган.

«Ушбу билдиришномани инобатга олишингизни сўраймиз, акс ҳолда биз конституциявий ва фуқаролик ҳуқуқларимизни ҳимоя қилиш учун суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишга мажбур бўламиз», — дея хулоса қилган мактуб жўнатувчилар ўз хабарида.

Ерлик Балфанбаев — AlinEX, Alina Paint, «НАШИ», NORMA, Decorex, G-EX брендлари, «Домовой» пол қоплама марказлари тармоғи, уй ва боғча товарлари учун DOMSAD электрон гипермаркети, «Чистая Родина» ижтимоий лойиҳаси, Қозоғистоннинг экологик тоза маиший кимё бренди Doctor Green’ларинг асосчиси ҳисобланади. Шунингдек, тадбиркор Олмаота яқинидаги Oi-Qaragai оилавий курортига ҳам эгалик қилади.

Жанубий Кореяда ҳаво такси хизмати

Joby Aviation стартапи Жанубий Кореяда ҳаво такси хизматини йўлга қўяди.

Маълум қилинишича, Калифорниянинг Joby Aviation стартапи Жанубий Кореянинг энг йирик телекоммуникация компанияларидан бири SK Telecom (SKT) билан биргаликда мамлакатда ҳаво таксиси хизматини йўлга қўяди.

Ер ва ҳаво транспорти ўртасида яхшироқ интеграцияни таъминлаш мақсадида ҳаво такси хизмати автомобиль ижараси, тўхташ жойи тўлови ва бошқалар учун обуна хизматларини кўрсатувчи SKT шўба корхонасининг T Map Mobility платформасидан фойдаланади.

SKT ва Joby лойиҳани маҳаллий тартибга солиш органлари билан мувофиқлаштириш босқичида. Компаниялар ҳали ишга тушириш санаси бўйича аниқ режаларга эга эмас. Хизмат Сеулда 1-2 маршрутдан бошланади ва ўн йиллик охиригача ҳар бири маҳаллий автобуслар, метро ва бошқа транспорт турларига уланган ҳаво такси терминаллари сонини 10 тага етказилади.

«42 миллиондан ортиқ аҳолиси шаҳарларда истиқомат қиладиган Жанубий Корея Joby компаниясига ҳаво саёҳатларини кундалик ҳаётнинг бир қисмига айлантириш учун ажойиб имконият яратади ва шу орқали одамларга вақтни тежаш ва углерод чиқиндиларини камайтиришга ёрдам беради», — деган Joby бош директори ЖоБен Бевирт.

Joby Aviation 2009 йилда ташкил этилган. Компания вертикал учиш ва қўниш электр самолётларига ихтисослашган. 2019 йилда компания Uber билан шаҳар ҳаво такси хизматини ишга тушириш учун ҳамкорлик қилган. 2020 йил январь ойида Uber стартапга C серияли молиялаштириш босқичига 50 миллион доллар сармоя киритган. 2020 йил охирида эса компания ўзининг Uber Elevate учар такси бўлинмасини Калифорниядаги стартапга 75 миллион долларга сотишга рози бўлган.

Орол денгизининг қуриган қисми келтираётган зарар

Орол денгизи тубидан кўтариладиган қум ва чанг бўронлари йилига 44 миллион доллардан ортиқ иқтисодий зарар келтиради.

Жаҳон банки ва Ўзбекистон Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг «Орол денгизи тубидан кўтариладиган қум ва чанг бўронларини камайтириш учун Ўзбекистонда ландшафтни қайта тиклашнинг аҳамияти» мавзусидаги қўшма тадқиқотда қайд этилишича, ҳар йили бўронлар Орол денгизининг қуриган тубидан 75 миллион тоннагача қум, чанг ва тузни Марказий Осиё кенгликларига олиб ўтади.

Тадқиқотда Орол денгизи қуриган тубидан кўтариладиган туз ва чанг бўронларининг Ўзбекистонда одамлар саломатлиги, турмуш шароити ва атроф-муҳитга таъсири натижасидаги иқтисодий йўқотишлар баҳоланган. Унга кўра, ландшафтни самарали қайта тиклаш иқтисодий ва молиявий бевосита харажатлардан анча устун бўлган фойда келтириши мумкин.

Таъкидланишича, бу афзалликлар Ўзбекистоннинг «яшил» иқтисодиётга ўтишини ва иқлим ўзгариши бўйича халқаро мажбуриятларини бажаришини тезлаштириши мумкин.

Хабарга кўра, Орол денгизининг қуриган туби қарийб 60 минг квадрат километр майдонни эгаллайди. Унинг деярли ярми Ўзбекистондаги 1,8 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Қорақалпоғистонда жойлашган. Сўнгги бир неча ўн йилликларда бу тузли чўл қум ва чанг бўронлари манбаига айланган. Бунинг натижасида юзага келган тупроқ эрозияси ва ҳавонинг ифлосланиши одамлар саломатлигига, турмуш шароитига ва атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатади.

Тадқиқот Жаҳон банкининг «Фаровонлик ҳисоби ва экотизим хизматларини баҳолаш» (WAВЕС) дастури ва PROGREEN кўмагида амалга оширилган.

Марказий Осиё мамлакатлари учун ландшафтлар барқарорлигини таъминлаш бўйича минтақавий лойиҳа «РЕСИЛAНД» доирасида ўтказилган. Орол денгизи тубидан кўтариладиган қум ва чанг бўронлари йилига 44 миллион доллардан ортиқ иқтисодий зарар келтиради.

Ўзбекистондаги Орол денгизи қуриб қолган тубининг катта қисмини қурғоқчиликка ва шўр тупроққа чидамли бўлган маҳаллий дарахтлар, буталар ва ўт-ўланларни, уларнинг оптимал комбинациясидан фойдаланган ҳолда экиш ҳисобига тиклаш мумкин. Тўғри режалаштирилганда Орол денгизи тубидаги ландшафтни тиклаш жараёни иқтисодий жиҳатдан асосланган бўлиши ва Орол денгизининг собиқ қирғоғидан 100–200 километргача бўлган масофада ҳаво ифлосланишининг сезиларли даражада камайишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистоннинг суверен кредит рейтинги

Fitch халқаро рейтинг агентлиги Қозоғистоннинг суверен кредит рейтингини барқарор прогноз билан «BBB» даражасида тасдиқлади.

«Қозоғистон рейтингини қўллаб-қувватловчи асосий омиллар бу коронавирус пандемияси даврида барқарорликни кўрсатган кучли фискал ва ташқи балансдир», дейилади ҳисоботда.

Таҳлилчиларнинг қайд этишича, мамлакатнинг давлат қарзи паст даражада сақланиб қолган, соф суверен активлар эса анча юқори.

Fitch маълумотларига кўра, Қозоғистон ўрта муддатли истиқболда соф кредитор бўлиб қолади. Прогнозларга кўра, валюта курсининг барқарорлиги, рентабелликнинг ошиши, Ягона жамғариб бориладиган пенсия фондида жамғармаларни олиб қўйишнинг қисқариши инфляция даражасини пасайтиришга ёрдам беради.

Бундан ташқари, тартибга солиш ва назоратни такомиллаштириш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида сўнгги йилларда мамлакат банк сектори кўрсаткичлари яхшилангани алоҳида таъкидланган.

«Хусусан, таҳлилчилар NPL даражасининг пасайиши, банкларнинг юқори ликвидлиги ва рентабеллигини қайд этди», дейилади хабарда.

Рейтинг агентлигининг қайд этишича, январь ойида Қозоғистонда содир бўлган воқеалар мамлакат иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатмаган. Банк сектори кўрсаткичлари барқарор бўлиб қолади.

«Умуман олганда, яқин икки йилда Қозоғистон иқтисодиётининг ўсиши қишлоқ хўжалиги сектори ва йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳисобига 4 фоиз даражасида бўлиши кутилмоқда», дейилади хабарда.

Ўзбекистонда профессионал таълим учун ажратиладиган маблағ

Вазирлар Маҳкамаси «Осиё тараққиёт банки маблағларини жалб қилиш орқали ‘Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш’ лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан лойиҳанинг ТИА, шунингдек асосий қарзни қайтариш, фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали тасдиқланди. «Замонавий иқтисодиёт учун кўникмаларни ривожлантириш» лойиҳасининг умумий қиймати 162 миллион доллар, шу жумладан:

  • 93 миллион доллар — Осиё тараққиёт банки олдидаги қарз;
  • 69 миллион доллар — лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон улушини ташкил этади.

Бунда:

20,490 миллион доллар – Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 14 та касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 6 та профессионал таълим муассасаларида қурилиш-монтаж ишларини, жумладан, бинолар ва асбоб-ускуналарни сақлаб туриш ва уларга техник хизмат кўрсатишни молиялаштиришга;

  • 15,603 миллион доллар – солиқ (ҚҚС ва акциз солигидан ташқари) ва божхона имтиёзларини бериш ҳамда ҚҚСни қоплашга;
  • 4250 миллион доллар – ўрнатилган асбоб-ускуналар ва жиҳозларга техник хизмат кўрсатиш қиймати, консалтинг хизматлари ва меҳнат ресурслари билан боғлиқ харажатларга;
  • 18,0 миллион доллар – лойиҳага жалб этилган ўқитувчилар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларига;
  • 5,328 миллион доллар – инвестициялаш даврида молиявий харажатларни тўлашга;
  • 5,328 миллион доллар – кутилмаган харажатларни тўлашга йўналтирилади.

Лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йилни ташкил этади (2022-2026 йиллар).

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қарз маблағларининг мақсадли ва самарали сарфланиши ҳамда лойиҳанинг амалга оширилиши, шунингдек, лойиҳа доирасидаги тадбирларни умумий мувофиқлаштириш бўйича масъул ижро этувчи орган ҳисобланади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўз тизимидаги муассасаларда лойиҳани амалга ошириш бўйича масъул орган ҳисобланади.

Лойиҳага киритилган объектларда қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш, жумладан, энергия самарадорлигини ошириш мақсадида иситиш тизимини янгилаш, шунингдек, лойиҳа доирасидаги бинолар ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджети ҳисобидан амалга оширилади. 

Осиё тараққиёт банкининг қарзини сўндириш, улар бўйича фоизлар ва мажбурият бўйича бошқа тўловларни тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистоннинг республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Иккига бўлинаётган Toshiba

Япониянинг Toshiba компанияси 2 та компанияга бўлинади.

Toshiba 2021 йилнинг ноябрь ойида тақдим этилган ўзининг стратегик ривожланиш режасини қайта кўриб чиқишни эълон қилган. Япон корпорацияси уч компанияга эмас, иккига бўлиниши тахмин қилинмоқда. Toshiba умумий таркибидан электрон қурилмалар ва микрочиплар ишлаб чиқариш бизнеси ажратилади.

Қайд этилишича, дастлабки режада электрон қурилмалар ишлаб чиқариш ва микрочиплар ишлаб чиқариш турли тузилмаларга бўлиниши, учинчиси эса Toshiba энергетика ва инфратузилма бизнесини бирлаштириши назарда тутилган эди.

Бироқ бундай режа акциядорлар, жумладан Toshibaнинг энг йирик акциядори Investment Partners томонидан кескин танқид қилинган. Уларнинг барчаси таклиф этилаётган чора-тадбирларни сўнгги беш йил давомида сотуви пасайган компания фаолиятидан максимал фойда олиш учун етарли эмас, деб ҳисоблаган.

Бундан ташқари, Toshiba Америка иқлим тизимлари ишлаб чиқарувчиси билан ҳамкорликда ташкил этилган Toshiba Carrier Corp.’даги 55 фоиз улушини сотганини эълон қилган. Битим Япония компаниясига 868 миллион долларга яқин даромад келтиради. Шунингдек, 7 февраль кунги савдолар натижасида Toshiba акциялари 1,6 фоизга қимматлашган.

Олдиндаги кун омадли келсин. Kommers.uz энг қайноқ янгиликларни ишончли тарзда етказишда давом этади.

Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Бизнес 18:32 · 10.02.2023
Тошкентдан тўртта вилоятга экспресс контейнер поездлари қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Бизнес 15:01 · 10.02.2023
Ўзбекистонда карам етиштирувчилар аномал совуқ туфайли катта зарар кўрди
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Янгиликлар 14:21 · 10.02.2023
Ўзбекистондан Афғонистонга темир йўл қатнови 10 февралдан тикланди
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Бизнес 13:27 · 10.02.2023
Ўзбекистон Малайзияда ипакчилик бўйича қўшма корхона ташкил этади
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Бизнес 12:51 · 10.02.2023
Самарқанд шаҳри халқаро туризм ва бизнес марказига айлантирилади
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда
Иқтисодиёт 11:46 · 10.02.2023
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Россия уч томонлама «газ иттифоқи» тузишни тезлаштирмоқда