Жанубий Корея Ўзбекистон рақамли иқтисодиёти учун 330 минг ажратади
Ушбу маблағлар 2023 йилда Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантиришга йўналтирилади

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг ўринбосари Жамшид Эгамбердиев бошчилигидаги делегация аъзолари Жанубий Корея Республикасида хизмат сафарида бўлди.
АКТ вазири ўринбосари Ж. Эгамбердиев Сеул шаҳри мерияси халқаро ҳамкорлик бошқармаси директори ўринбосари Ким Ми Сун билан учрашди.
Учрашув давомида TOPIS тизими имкониятлари ва истиқболлари, уни жорий этиш натижасида транспортни, фавқулодда вазияларни ва ҳавфсизлик ҳолатларини бошқариш бўйича эришилган натижалар муҳокама қилинди ва тақдимотлар ўтказилди.
Учрашув натижасига кўра, «Электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиёт соҳасида ҳамкорлик қилиш бўйича Ўзбекистон-Корея экспертлар гуруҳи фаолиятини ташкил этиш» лойиҳасини давом эттириш бўйича англашув Меморандумини имзоланди. Лойиҳа доирасида 2020-2022 йиллар учун 1 млн доллар маблағ ажратилган эди.
Ушбу лойиҳани давом эттириш мақсадида Корея томони билан 2023 йилда мамлакатимизда рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни ривожлантириш мақсадида лойиҳа қиймати 330 минг доллар миқдорида маблағ ажратиш бўйича келишувга эришилди.






