Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Миллиардерлар нима ўқийди? Билл Гейтсдан 5 та китоб тавсия

Тадбиркор қайси китоблардан илҳом олгани маълум бўлди.

Миллиардерлар нима ўқийди? Билл Гейтсдан 5 та китоб тавсия
Фото: Insider

Microsoft асосчиси Билл Гейтс китобларни севиши билан ҳам таниқлидир. Миллиардернинг сўзларига кўра, у ҳафтада бир китоб ўқишга ҳаракат қилади. Тадбиркор ўқиган энг яхши китобларини Гейтс эслатмаларида (Gates Notes) мунтазам равишда баҳам кўради.

Сатья Наделла, «Саҳифани янгиланг. Microsoft трансформацияси ва келажак технологиялари ҳақида биринчи шахсдан»

Китоб муаллифи Сатья Наделла келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган инженердир. У 1967 йилда Ҳайдарободда туғилган, 2014 йилдан бери эса Microsoft компаниясининг бош директори (CEO) ҳисобланади.

Фото: «Обновить страницу. О трансформации Microsoft и технологиях будущего от первого лица»

Китоб ўқувчини уч босқичли йўл билан манзилга олиб боради: Ҳиндистондан Қўшма Штатларга, Америкадаги янги уйдан Силикон водийсигача, кейин эса Microsoft’га. Бу — Microsoft компаниясининг амалдаги бош директори Сатья Наделланинг босиб ўтган йўли.

Сатья Наделла ишида у ўз ҳаётини ўзгартиришга эмас, балки компанияни ўзгартиришга кўпроқ эътибор қаратган. Муаллиф китобда рақобат, трансмиллий компанияларнинг кучайиши ҳамда технология ва сунъий интеллект этикаси ҳақида сўзлаб берган. Гейтс Наделланинг китобига сўнгги фикрни ёзиб берган ва уни «келажак учун қўлланма» деб атаган.

Абҳижит Банержи ва Эстер Дюфло, «Қийин вақтлар учун яхши иқтисод»

Китоб ҳаммуаллифи Абҳижит Банержи келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган иқтисодчидир. У 1961 йилда Мумбайда туғилган ва 2019 йилда Нобель мукофотига сазовор бўлган.

Фото: Абхижит Банерджи и Эстер Дюфло, «Хорошая экономика для трудных времен»

Китобда иқтисодиёт қандай қилиб инсониятнинг долзарб муаммолари — тенгсизлик, эркин савдо йўлидаги тўсиқлар, сиёсий бўлиниш ва қашшоқликни камайтиришда ёрдам бераётгани ҳақида сўз боради.

Роберт Айгер, «Умрга тенг саёҳат: Walt Disney бош директори сифатида 15 йил давомида олган сабоқларим»

The Walt Disney Company директорлар кенгаши раиси Роберт Айгернинг китоби улкан компанияни 15 йил давомида бошқариш қандай экани ҳақида ҳикоя қилади.

Фото: Роберт Айгер, «Поездка длиною в жизнь: уроки, которые я выучил за 15 лет работы CEO Walt Disney»

Айгер компания учун қийин пайтларда Disney’ни бошқарган: ўтмишдаги муваффақиятлар энди даромад олиб келмаётган ва замонавий фойдали лойиҳалар деярли йўқ бўлган вақтлар эди. Айнан Айгер туфайли компания ўн йил давомида ўйин-кулги бозоридаги аутсайдердан кучли иштирокчига айланди.

Пол Коллиер, «Капитализмнинг келажаги»

Ушбу китобда Оксфорд университетининг иқтисодиёт профессори ва Халқаро ўсиш маркази директори Пол Коллиер нима учун капитализмни ўзидан қутқариш кераклиги ҳақида фикр юритган.

Фото: Пол Коллиер, «Будущее капитализма»

Жо Стадвелл, «Осиё бошқарув модели: дунёдаги энг динамик минтақанинг зафар ва муваффақиятсизликлари»

Гейтс «Осиё бошқарув модели»ни ўқишни бошлашига китоб иқтисодий ривожланишнинг иккита асосий саволига жавоб берганлиги сабаб бўлган:

  • «Япония, Жанубий Корея ва Хитойнинг иқтисодий мўъжизаси ортида нима турибди?»
  • «Нима учун кам сонли давлатлар бу муваффақиятга эриша олди?»
Фото: Жо Стадвелл, «Азиатская модель управления: Удачи и провалы самого динамичного региона в мире»

Аввалроқ Илон Маск қандай китоблар ўқиши ҳақида батафсил маълумот берилганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди