Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Карьера 18:40 · 04.01.2022

Мартаба поғонасидан тез кўтарилиш — экспертдан 5 та маслаҳат

Мутахассис раҳбарларга муаммо билан эмас, ечим билан юзланиш кераклигини тавсия қилган.

Мартаба поғонасидан тез кўтарилиш — экспертдан 5 та маслаҳат
Фото: «life.ru»

Шундай одамлар борки, оддий ходимдан бўлим бошлиғи даражасига тезда ўтиб, бир-икки йилдан сўнг директорликкача кўтарилади.

Шу билан биргаликда йиллар, ҳатто ўнлаб йиллар давомида битта лавозимда қолиб кетганлар ҳам топилади. Нафақага чиққач, улар ортга қараб, нима бўлганини тушунишга ҳаракат қилади: нима учун карьера қилмадим, имконият бор эди-ку, деб ўзларига ўзлари савол беради.

Шундай тақдирларни кўриб, кишида ҳаёт адолатли эмас деган туйғу пайдо бўлади. Аслида эса барчаси одамнинг ўзига боғлиқ.

Қуйида ҳаётда кўпроғига эришмоқчи бўлганлар учун қўл келиши мумкин бўлган «Бизнес эгалари мактаби» асосчиси Александр Висоцкийнинг 5 та маслаҳати ҳақида сўз боради. Ушбу маслаҳатлар мартаба зинапоясидан юқорига кўтарилишни, муваффақиятли карьера қилишни истаганларга ёрдам беради.

I маслаҳат

Ақл бовар қилмас натижаларга эришиш учун ҳаракат қилинг

Бу дунё ўз иши учун қайғурмайдиган ва иш куни тугашини кутадиган одамларга тўла. Бу ёмон ёндашув. Агар карьера қилишни истасангиз — ажойиб натижа кўрсатинг.

II маслаҳат

Раҳбарият билан мақсадларингиз ва режаларингиз ҳақида суҳбатлашинг

Раҳбариятга ривожланиш ва ўсиш истагингиз ҳақида маълум қилинг. Шуни унутмангки, раҳбарлар ҳам оддий одам, баъзида улар сизнинг устувор мақсадларингиз ва ҳаракатларингизни кўрмаслиги, билмаслиги мумкин. Эътиборни жалб қилиш зарар қилмайди. Яна бир жиҳат, раҳбариятда ҳам иқтидорли ва интилувчан етакчиларни шакллантириш вазифаси бор.

III маслаҳат

Мартаба кўтарилиши учун нима қилиш кераклиги ҳақида ўйлаб кўринг

Раҳбарлардан қандай билим ва кўникмалар сизни кейинги босқичга олиб чиқишини сўранг. Ташаббускор бўлинг: бўлим бошлиғи, департамент раҳбари қандай кўникмаларга эга бўлиши кераклигини сўранг.

Эҳтимол, раҳбарият конкрет бир кўникма ёки тажрибани талаб қилар. Лекин кўпинча сиз бошқарув бўйича маълум бир билим ва қобилиятга эга бўлишингиз керак.

Агар сиз тўғридан-тўғри сўрасангиз, уларнинг умидлари нима эканлигини аниқ билиб оласиз, шунингдек, ҳамма нарсага тайёргарлик кўриш учун етарли вақт ва ресурсларга эга бўласиз.

IV маслаҳат

Оммадан бир даража юқорироқ фикр юритинг

Агар компания иерархиясида юқори ўринни эгалламоқчи бўлсангиз, у ҳолда сиз кейинги қадамни ташлагандек фикрлашингиз ва ҳаракат қилишингиз керак.

Мисол учун, агар сиз ҳозир ишлаб чиқаришда битта бўлимнинг бошлиғи бўлсангиз, бутун ишлаб чиқариш тизимининг бошлиғидек фикр юритиб кўринг. Ечимларни таклиф қилинг, нимани яхшилаш мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг, ғоялар беринг. Катта масъулиятни ўз зиммангизга олишдан қўрқманг.

V маслаҳат

Раҳбарият билан яхши муносабатлар ўрнатинг

Раҳбарият билан қулай ва ижобий муносабатлар ўрнатинг. Бир нарсани тушунинг, инсон компания иерархиясида қанча юқорида бўлса, у шунча кўп муаммоларга дуч келса. Шу сабабли, раҳбарларга муаммо билан эмас, ечим билан юзланиш керак.

Ҳеч ким ёқимсиз, қизиқ бўлмаган ва мулоқот қилиш ноқулай бўлган сальбий одамнинг лавозимини оширишни хоҳламайди. Бу ўзингизни ёқимли совғадек тутишингиз керак дегани эмас, шунчаки раҳбарлар билан конструктив ва ижобий мулоқот услубини сақланг.

Аввалроқ вақтни бошқариш бўйича Google экспертидан 3 та маслаҳат берилганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди