Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Бизнес 20:20 · 10.01.2022

Бизнесменлар учун 2021 йилнинг энг яхши 10 та китоби: Forbes танлови

Рўйхатда миллиардер, журналист ва психологнинг асарлари ўрин олган.

Бизнесменлар учун 2021 йилнинг энг яхши 10 та китоби: Forbes танлови
Фото: CNBC

2021 йилда нашр этилган бизнес китоблари орасида йирик компаниялар ва уларнинг асосчилари ҳақидаги ҳикоялар, ўтган йиллардаги бестселлер китобларнинг муаллифларидан янгиликлар ва экологик муаммолар билан курашиш бўйича қўлланмалар мавжуд.

Forbes тадбиркорлар ўқиши керак бўлган 10 та энг фойдали ва қизиқарли китобларни саралади.

1. Сара Фрайер, «Фильтр йўқ. Instagram ҳикояси»

Bloomberg журналисти Сара Фрайернинг китоби Instagram бизнеси қандай ишлашини ичкаридан билмоқчи бўлганлар учун ҳам, инстаблогерларнинг миллионер бўлишига нима ёрдам беришига қизиқувчилар учун ҳам, Instagram атрофимиздаги дунёни қандай ўзгартирганини тушунмоқчи бўлганлар учун ҳам қизиқарли ва фойдали экани ваъда қилинган.

Сара Фрайер. «No Filter. История Instagram»

Fortune, The Economist,Financial Times ва McKinsey Сара Фрайернинг китобини «Йилнинг энг яхши бизнес китоби» деб эътироф этди.

2. Уолтер Айзексон, « Invent and Wander. Amazon асосчиси Жефф Безоснинг машҳур мақолалари»

Уолтер Айзексон Стив Джобс ёки Альберт Эйнштейн каби титанларнинг таржимаи ҳоли муаллифи ҳисобланади. Айзексон ушбу китобни ёзиш учун Amazon ва Blue Origin компаниялари асосчиси Жефф Безоснинг 1997-2019 йиллардаги акциядорларига ёзган барча йиллик хабарларини, шунингдек, унинг нутқлари ва интервьюларини ўрганиб чиққан.

Уолтер Айзексон. «Invent and Wander. Избранные статьи создателя Amazon Джеффа Безоса»

Дарҳақиқат, Айзексоннинг китоби Безоснинг ҳали мавжуд бўлмаган китобининг ўзига хос ўрнини босади, миллиардер шубҳасиз, ҳали ҳам ўз фикрлари ва ғояларини бир жилдга тўплашга вақт топа олмаган.

3. Грег Маккеон, «Қийинчиликларсиз. Асосийси осон бўлсин»

«Эссенциализм» бестселлери муаллифи Грег Маккеон яна бир китоб ёзди. Унинг янги китоби ҳам бестселлерга айланди ва The Times газетасининг шахсий ривожланиш бўйича энг яхши китоблари рўйхатига киритилди.

Муаллифнинг таъкидлашича, кераксиз ҳаракатлар кўпинча зарар етказади, стресс замонавий одамнинг асосий душмани, камроқ ва самарали ҳаракат қилиш исталган натижага олиб келиши мумкин.

Грег Маккеон. «Без усилий. Пусть главное станет проще»

«Масалан, икки соат ичида мен икки саҳифа ёзаман. Аммо кетма-кет тўрт соат ижод қилсам, фақат уч саҳифа ёза оламан. Умумий натижа ортиб бормаяпти, аксинча камайиб бормоқда», — деб ёзади муаллиф

4. Адам Грант, «Яна ўйлаб кўринг. Жаҳолат ҳақидаги билимнинг кучи»

Қурбақа ҳақидаги ҳикояни эшитган бўлсангиз керак. У агар қайнаб турган сувга ташланса, дарҳол ундан сакраб чиқади. Агар илиқ сувга ташланса ва сувнинг ҳарорати босқичма-босқич ошириб борилса, қурбақа пишиб қолганини сезмай нобуд бўлади. Босқичма-босқич ўзгариб борадиган тенденцияларга тирик мавжудотнинг реакцияси ушбу ҳикоя билан изоҳланади.

Фото: Адам Грант. «Подумайте еще раз. Сила знания о незнании»

Адам Грант эса ўз китобида ушбу фикрга қарши чиқади. Муаллиф ушбу ҳикояда битта муаммо борлиги, бу ҳам бўлса унинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини таъкдлайди. Адам Грантнинг сўзларига кўра, одамзод бошқа мавжудотларга қараганда вазият қайси томонга кетаётганини таҳлил қилишга қодир.

5. Даниэль Канеман, Оливье Сибони, Касс Санштейн. «Шовқин. Инсон хулосаларининг номукаммаллиги»

2021 йилда Даниэль Канеманнинг янги китоби нашр этилди. Унинг 2011 йилда ёзилган «Секин ўйланг, тез қарор қилинг» китоби қарорлари жуда қиммат ҳисобланган компания таъсисчиларидан тортиб инвесторларгача кўплаб одамлар учун ҳақиқий йўриқномага айланганди.

Аммо орадан 20 йил ўтди ва дунёда кўплаб ҳодисалар рўй берди. Шу-шу иқтисодий психологнинг айтадиган гаплари пайдо бўлди ва у ушбу китобни ёзди.

Фото: Даниэль Канеман, Оливье Сибони, Касс Санштейн. «Шум. Несовершенство человеческих суждений»

Китоб яна инсон онгига хос бўлган хатолар ҳақида, аммо бу сафар — аҳамиятсиз маълумотларнинг кўплиги билан боғлиқ бўлган ахборот шовқини тўғрисида.

Рўйхатнинг давоми эса қуйидагича:

  • Марк Рэндолф. «That will never work. Netflix асосчисининг компания ҳақида ҳикояси»
  • Билл Гейтс. «Иқлим фалокатидан қандай қутулиш мумкин»
  • Уильям Бриджес. «Ўзингни ўзгартириш. Ҳаётдаги ўзгаришларни тушуниш»
  • Ривз Видеман. «Орзу учун миллиард»
  • Кристин Нефф. «Ўзига раҳм-шафқат. Ўзингизга раҳм-шафқат ва меҳрибонлик кучи ҳақида»

Аввалроқ миллиардер Жефф Безос тавсия қилган 5 та китоб ҳақида батафсил маълумот берилганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди