Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025
Бизнес 13:00 · 20.01.2022

Маргулан Сейсембаев Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнес учун янги имкониятлар ҳақида фикр билдирди

Тадбиркор Президент Тўқаевнинг «Самрук-Казина» холдингини хусусийлаштириш тўғрисидаги буйруғини олқишлаган.

Маргулан Сейсембаев Қозоғистонда кичик ва ўрта бизнес учун янги имкониятлар ҳақида фикр билдирди
Фото: Маргулан Сейсембай / Facebook

Қозоғистонлик тадбиркор Маргулан Сейсембаев мамлакатнинг собиқ Президенти Нурсултон Назарбоевнинг яқин қариндошлари ҳукумат лавозимларидан кетаётганини яхши тенденция сифатида баҳолаб, мамлакатда кичик ва ўрта бизнес учун янги имкониятлар пайдо бўлаётгани ҳақида фикр билдирди.

«Сўнгги кунларда собиқ Президентнинг яқинлари ўз лавозимларини қандай тарк этаётганини келажакка бўлган яхши умид билан кузатяпман. Ҳокимиятдаги лавозимлардан ташқари, халқ хўжалигининг энг муҳим соҳалари ҳам оила назорати остида эди», — дея ёзади бизнесмен ўзининг ижтимоий тармоқдаги профилида.

Тадбиркорнинг қайд этишича, Президент Тўқаевнинг «Самрук-Казина» холдингини тугатиш ёки хусусийлаштириш тўғрисидаги буйруғи ҳамда собиқ Президентнинг қариндошлари муҳим давлат лавозимларидан кетаётгани мамлакат кичик ва ўрта бизнеси учун жуда истиқболли кўринмоқда.

«Тасаввур қилинг, агар «Самрук-Казина» холдинги, Президентнинг сўзларига кўра, Қозоғистон ялпи ички маҳсулотининг 60 фоизини назорат қилса, менинг ҳисоб-китобларимга кўра, яна 25-27 фоизи «Самрук-Казина»га кирмайдиган йирик нефть ва металлургия компаниялари томонидан назорат қилинади. Маълум бўлишича, Қозоғистондаги бутун кичик ва ўрта бизнес ялпи ички маҳсулотнинг атиги 13-15 фоизини ташкил қилади», — дейди у.

Сейсембаевга кўра, ЯИМнинг 13-15 фоизи кичик ва ўрта бизнес учун жуда камдир.

«Бу жуда ҳам камдир. Бунинг сабаби шундаки, Қозоғистон иқтисодиётининг барча тармоқларида ё иқтисодий, ё сиёсий ёки қариндошлик монополиялар мавжуд. Агар собиқ Президентнинг яқинлари иқтисодни тарк этса ва «Самрук-Казина» ўзининг иштирокини камида ярмига қисқартирса, кичик ва ўрта бизнес қандай имкониятларга эга бўлишини тасаввур қила оласизми?», дея ёзади у.

Шунингдек, қозоғистонлик тадбиркор собиқ Президентнинг қариндошлари ёки «Самрук-Казина» билан муаммо бутунлай ҳал бўлиб қолмаслиги ҳақида фикр билдирган.

«Лекин… Кейин, навбатдаги муаммо пайдо бўлади. Бу давлат олдида кичик ва ўрта бизнес манфаатларини ҳимоя қилишдир. Шу ўринда мен «Атамекен» Миллий тадбиркорлар палатаси ҳақида гапирмоқчиман. Тимур Қулибоев палата раиси лавозимини тарк этди. Аммо бутун раҳбарият, бутун президиум унинг ҳимоячиларидир. Бу тузилма узоқ вақтдан бери бюрократик монополияга айланган», — дейди у.

Сейсембаев «Атамекен» масаласида ўз ечимини таклиф қилган.

«Шу боис, «Атамекен» раҳбарияти тўлиқ истеъфога чиқиши зарур, деб ўйлайман. Ўз кучи билан ҳалол муваффақиятга эришган мустақил ишбилармонлар «Атамекен» раҳбариятига жойлаштирилиши керак. Масалан, мен КазКО мустақил тадбиркорлар уюшмаси раиси Жумабек Жанйқуловни тавсия қиламан. Мен Жумабекни анчадан бери биламан, уларнинг уюшмаси аъзолари билан кўп марта гаплашганман. Менимча, бундай тадбиркорларнинг вақти келди», — дея ёзади у.

Аввалроқ Назарбоевнинг икки куёви йирик компаниялар раҳбарлигидан кетгани хабар қилинганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди