Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Ўзбекистон Хитойга мош экспорти бўйича етакчи бўлиб турибди

Мош экспорти ҳажми 2021 йил қарийб 100 млн долларни ташкил этди.

Ўзбекистон Хитойга мош экспорти бўйича етакчи бўлиб турибди
Фото: «edatop.ru»

Ўзбекистон Хитойга мош экспорт қилаётган давлатлар орасида етакчи бўлиб турибди. Бу ҳақда «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси маълумотларига кўра, Хитойда соя, яшил мош, ловия, ясмиқ, эспарсет, нўхат, лупин, озуқа ловияси ва ерёнғоқ энг машҳур ва кенг тарқалган дуккакли экинлар ҳисобланади. Яшил мошнинг етишмаслиги туфайли Хитой уни бошқа мамлакатлардан импорт қилади.

Асосий етказиб берувчилар — Ўзбекистон, Мьянма, Индонезия, Австралия ва Таиланд. Мошнинг йиллик истеъмоли ҳажми йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Агар 2018 йилда бу кўрсаткич 89 минг тонна бўлган бўлса, 2019 йилда 113 минг тоннани, 2020 йилда 205 минг тоннани ва 2021 йилда эса 290 минг тоннани ташкил этган.

Шуни ҳисобга олган ҳолда элчихона Хитой бозорига Ўзбекистонда етиштирилган мошни кенг тарғиб қилиб келмоқда. Элчихона кўмагида Хитойга Ўзбекистонда етиштирилган мош маҳсулотини сотиш учун 2018 йилда рухсат олинган.

Сўнгги тўрт йил давомида Ўзбекистоннинг Пекиндаги элчихонаси Хитойнинг тегишли идораларида етказиб берувчилар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш борасида «Ўзкарантин» корхонасига фаол ёрдам бериб келмоқда. Жумладан 2018 йилда 24 корхона ушбу маҳсулот экспортини амалга оширган бўлса, 2021 йилда 72 та компания ушбу имкониятдан тўлиқ фойдаланган.

Яъни ўтган йиллар давомида Хитойга мош экспорт қиладиган корхоналар сони уч мартага ошган. Ўзбекистон тадбиркорларининг ишлаб чиқариш базасини технологик модернизациялаш ишлари ҳам амалга оширилган.

Шунингдек, сўнгги уч йилда амалга оширилган муштарак саъй-ҳаракатлар натижасида ўзбек мошининг Хитойга экспорт қилиш ҳажми тўрт баробарга ошган. 2019 йилда 28 минг тонна мош экспорт қилинган бўлса, бу 2020 йилда 75 минг тонна, 2021 йилда эса 112 минг тоннани ташкил этган — қарийб 100 миллион доллар миқдорида маҳсулот экспорт қилинган.

Шу билан бирга, ушбу маҳсулотни Хитойга олиб киришнинг умумий ҳажмларида Ўзбекистоннинг улуши 37 фоизгача ўсган. Натижада Ўзбекистон Хитойдаги мош таъминотчилари орасида етакчи ўринни эгаллаган.

Ўзбекистон Хитойга қуритилган узум етказиб бериш бўйича ҳам етакчи ўринни эгаллаб, ушбу маҳсулотлар умумий импорти ҳажмининг 55 фоиз бозор улуши билан ажралиб турибди. Бу эса ушбу турдаги маҳсулотларни Хитой бозорига экспорт қилишни кўпайтириш учун катта салоҳият мавжуд эканлигидан далолат беради.

Таъкидланишича, экспорт қилинаётган ўзбек маҳсулотлари турларини кенгайтириш борасидаги бундай кенг кўламли ишлар бошқа йўналишларда ҳам амалга оширилмоқда.

Аввалроқ Ўзбекистон Хитойга қадоқланган қуруқ мевалар экспортини ошириши хабар қилинганди. Шунингдек, Хитойнинг Ганьсу провинциясида Тошкентнинг хорижий омборлари очилгани ҳақида хабар берилди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди