Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади

17:03 · 15.12.2025

Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади

11:47 · 15.12.2025

Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025
Таҳлил 21:40 · 26.01.2022

Ўзбекистондаги «блэкаут» ягона эмас. Дунё яна қандай чироқсиз кунларни бошдан кечирган?

2012 йил Ҳиндистонда 650 миллион аҳоли 8 соат давомида электр таъминотисиз қолган.

Ўзбекистондаги «блэкаут» ягона эмас. Дунё яна қандай чироқсиз кунларни бошдан кечирган?
Коллаж: Kommers.uz

25 январь куни Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида, Қирғизистон ва Қозоғистоннинг алоҳида вилоятларида Марказий Осиё ягона электр тармоғида йирик авария юз бериши оқибатида бир неча соат мобайнида электр таъминотида узилиш ҳолати кузатилди.

Ҳодиса уч мамлакатнинг 40 миллиондан зиёд аҳолисига таъсир кўрсатди. Ҳалигача стратегик объектлар, ижтимоий муассасалар ва аҳолига электр энергияси етказиб бериш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Бироқ юз берган ҳалокат масштаби бўйича дунё электр энергияси тарихида энг йириги эмас. Бундай «блэкаут»лар ёки узилишлар авария ёки табиий офатлар ортидан аввал ҳам содир бўлган.

АҚШ

Масалан, 2003 йил 14 август куни АҚШ электр таъминотида ҳалокат юз берди. Бу мамлакат тарихидаги энг йирик «блэкаут»га сабаб бўлди. Узилишлар Канадада ҳам кузатилди. Бу ҳолат жойлашувга қараб, 2 соатдан 4 кунгача давом этган. Барча тизимлар тўлиқ ишга тушиши учун эса қарийб 14 кун вақт кетган.

Фото: АҚШ

Ўша ҳалокат тарихга «Буюк блэкаут—2003» номи билан кирган. Умумий ҳисобда 263 та электр станциялари, шу жумладан АҚШ ва Канададаги 10 та АЭСда узилиш кузатилган. Оқибатда 55 миллион аҳоли чироқсиз қолган. Расмий маълумотларга кўра, зарар миқдори камида 6 миллиард долларни ташкил этган. Тартибсизлик, босқинчилик ҳолатлари ҳам кузатилиб, 100 га яқин одам ҳалок бўлган.

Италия

Электр таъминотидан узилиб қолиш «тажрибаси» Европа давлатларида ҳам кузатилган. Жумладан, 2003 йилнинг сентябрь ойида деярли бутун Италия чироқсиз қолганди. Фақат мамлакатнинг иккита ороли — Сардиния и Эльба бундан мустасно. Бундан ташқари, ушбу авария Швейцарияга ҳам таъсир ўтказган. Умумий ҳисобда 56 миллион аҳоли 3 соатдан 12 соатгача электр энергиясиз қолиб кетган.

Фото: Италия

Ҳиндистон

2012 йил июль ойида дунёдаги энг йирик электр таъминотидаги узилишлардан бири юз берди. 30—31 июль кунлари Ҳиндистоннинг 20 та штатидаги 650 миллионга яқин аҳоли қарийб 8 соат давомида зимистонда қолди. Шифохоналар ва мактаблар, 500 дан ортиқ поездлар ҳаракати тўхтатилди. Мамлакатдаги энергия инқирози шимолий тўртта — Ражастхан, Ҳаряна, Панжоб ва Уттар-Прадеш штатларининг электр энергия истеъмоли меъёридан ошиб кетганидан кейин бошланди.

Покистон

2021 йил 9 январь куни электр энергиясидаги йирик узилиш Покистонда ҳам содир бўлди. Бу барча йирик шаҳарлар, жумладан, пойтахт Исломободга ҳам таъсир кўрсатди. Узилишга мамлакатдаги энг йирик иссиқлик электр станцияларидан бири «Гудду»да юз берган авария сабаб бўлди, бунинг оқибатида Покистондаги бошқа электр станциялар ҳам ишлашдан тўхтади. Деярли 20 соат давомида 200 миллионга яқин аҳоли чироқсиз қолди.

Фото: Покистон

АҚШ

1977 йилда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри аҳолиси «қўрқув кечаси»ни бошдан ўтказди, шаҳарда оммавий ўғирликлар ва ёнғинлар юз берди. 13 июль куни соат 21:00 атрофида чақмоқ уриши оқибатида иккита асосий электр тармоғи ишдан чиқди ва шаҳар электр энергиясиз қолди.

Фото: Нью-Йорк 1977 йил

Нью-Йорк кўчалари ўғри-талончиларга тўлиб кетди. «Қўрқинчли кеча» оқибатида юзлаб инсонлар жароҳатланди, 3,7 мингдан ортиқ киши ҳибсга олинди, 2 мингдан ортиқ дўкон талон-торож қилинди ва 300 миллион долларга яқин зарар етказилди.

Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Янгиликлар 17:03 · 15.12.2025
Ўзбекистон Марказий банкининг вазифалари кенгайтирилади
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Янгиликлар 11:47 · 15.12.2025
Тадбиркорларга давлат ва хусусий хизматлар Бизнес ҳамроҳ лойиҳаси орқали кўрсатилади
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Авто, Янгиликлар 10:11 · 15.12.2025
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Янгиликлар 8:33 · 15.12.2025
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда