Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди

10:11 · 15.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

8:33 · 15.12.2025

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:44 · 13.12.2025

Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда

14:08 · 12.12.2025

Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин

11:46 · 12.12.2025

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

10:21 · 12.12.2025

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

16:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда долларлашув даражаси пасайди

15:28 · 11.12.2025

Ўзбекистонда бир йилда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар қайсилиги маълум бўлди

10:16 · 11.12.2025

Нақд пулга уй-жой, автомобиль олди-сотдиси бекор қилинади

16:38 · 10.12.2025

Янги йил олдидан ёлғон чегирмалар кўпайди — Рақобат қўмитаси

14:58 · 10.12.2025

Сохта долларни қандай аниқлаш мумкин?

10:57 · 10.12.2025

Пулли йўллар Қозоғистон бюджетига 79 млрд тенге олиб келди

17:55 · 09.12.2025

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

13:35 · 09.12.2025

Ўзбекистонда муомаладаги банк карталари сони кескин кўпайди

11:19 · 09.12.2025

Ўзбекистонда қайси ҳудуд аҳолиси кўпроқ қарз олмоқда?

10:12 · 09.12.2025

Аҳолини рўйхатга олиш: Нега муҳим ва қандай ўтади?

8:34 · 06.12.2025

Россия Марказий банки хорижга пул ўтказмалари бўйича чекловларни бекор қилади

17:33 · 05.12.2025

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

Ўтган ўн бир ойда Ўзбекистон ички валюта бозорида хорижий валюта таклифи валютага бўлган талабдан юқорироқ суръатда ўсди. Бу ҳақда Марказий банк январь-ноябрь якунлари бўйича ички валюта бозори шарҳида маълум қилди. Ҳисобот даврида хорижий валютага бўлган талаб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ошиб, 53,7 млрд долларни ташкил этди. Айни пайтда таклиф ҳажми 45,6 млрд долларга […]

Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк

Ўтган ўн бир ойда Ўзбекистон ички валюта бозорида хорижий валюта таклифи валютага бўлган талабдан юқорироқ суръатда ўсди. Бу ҳақда Марказий банк январь-ноябрь якунлари бўйича ички валюта бозори шарҳида маълум қилди.

Ҳисобот даврида хорижий валютага бўлган талаб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ошиб, 53,7 млрд долларни ташкил этди. Айни пайтда таклиф ҳажми 45,6 млрд долларга етди (МБ амалиётлари бундан мустасно), ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш — 26 фоиз.

Қайд этилишича, монетар олтин билан боғлиқ амалиётлар ҳисобига шаклланган қўшимча ликвидлик регуляторнинг нейтраллик тамойили доирасидаги валюта амалиётлари ва бошқа пул-кредит инструментлари орқали стерилизация қилиб борилмоқда.

МБ раиси Тимур Ишметов 24 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида 2025 йилда жаҳон бозорида олтин «нархи ошиши ҳисобига ўтган йилгига нисбатан кўпроқ стерилизация бўлишини» таъкидлаган эди — бу МБ валюта интервенциялари ҳажми кўпроқ бўлишини англатади. 2024 йилда МБ 7,6 млрд долларлик валюта интервенцияларини амалга оширганди.

Юридик шахсларнинг валюта таклифи талабдан тезроқ ўсди

Юридик шахсларнинг хорижий валютага бўлган талаби январь-ноябрь ойларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга (43,1 млрд доллар), улар томонидан валюта таклифи эса 35 фоизга (22,2 млрд доллар) ўсди.

«Мазкур тенденция, талаб билан бир қаторда таклифнинг ўсиш суръати ҳам юқори бўлганини кўрсатиб, айнан шу омил сўмнинг барқарорлиги ва мустаҳкамланишига сабаб бўлди», — дея изоҳлайди МБ.

Олтинсиз экспорт тушумлари ҳисобига шаклланган валюта таклифи ушбу даврда 16,0 млрд долларни ташкил этиб (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш — 17%), шундан 8,9 млрд доллари ёки 55 фоизи ички валюта бозорида сотилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 млрд долларга (19%) кўп бўлиб, ички бозорда қўшимча валюта манбаи бўлиб хизмат қилди.

Айни пайтда 8,1 млрд долларлик валюта маблағлари банклар томонидан хорижий кредитлар ҳисобидан сотилди, бу — ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 63 фоиз ёки 3,5 млрд долларга кўп.

Жисмоний шахсларларнинг валюта операциялари ижобий сальдоси қўшимча таклиф яратди

Январь-ноябрь ойларида аҳоли томонидан тижорат банкларига 19,4 млрд доллар валюта сотилди, бу — ўтган йилнинг мос даврига (14,6 млрд доллар) нисбатан 1,3 баробар кўпроқ. Айни пайтда жисмоний шахслар томонидан 10,6 млрд доллар сотиб олинди, ўтган йилнинг мос даврига (8,5 млрд доллар) нисбатан ўсиш — 25 фоиз.

Жисмоний шахслар валюта операцияларининг ижобий сальдоси 8,7 млрд доллардан ортиқни (2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробар кўп) ташкил этди ва ички валюта бозорида қўшимча таклиф яратди.

Мазкур даврда 17,3 млрд доллар миқдорида халқаро пул ўтказмалари келиб тушди (2024 йилнинг мос даврига нисбатан 25 фоиз ёки 3,5 млрд долларга кўп), аҳоли томонидан банкларга валюта сотуви асосан пул ўтказмалари ҳисобидан амалга оширилди. Бу, шунингдек, ички валюта бозоридаги таклифни рағбатлантириб, миллий валюта қадри мустаҳкамланишига таъсир этган асосий омиллардан бўлди, дея таъкидлайди МБ.

алмашинув курси, валюта бозори, валюта курси, марказий банк, халқаро пул ўтказмалари

МБ инфографикаси.

Айни пайтда 2,4 млрд доллар миқдорида валюта маблағлари мамлакатдан чиқиб кетди (2024 йилнинг мос даврига нисбатан 157 млн долларга камроқ).

Ички валюта бозорида сўм мустаҳкамланиши давом этмоқда

Январь-ноябрь ойларида сўм долларга нисбатан барқарорлашиб, мустаҳкамланиш фазасига ўтди. Миллий валюта алмашув курси йил бошидан буён 7,5 фоизга мустаҳкамланди.

алмашинув курси, валюта бозори, валюта курси, марказий банк, халқаро пул ўтказмалари

МБ инфографикаси.

Регулятор буни қуйидаги омиллар билан изоҳлайди:

  • экспорт тушумларининг ошиши;
  • халқаро пул ўтказмалари ҳажмининг сезиларли даражада ўсиши;
  • хорижий кредитларнинг жалб қилиниши;
  • импорт тўловлари ҳажмларининг нисбатан барқарорлашуви;
  • инвестициялар, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажмининг ошиши.
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Авто, Янгиликлар 10:11 · 15.12.2025
Ўзбекистонда электромобиллар импорти кескин қисқарди
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Янгиликлар 8:33 · 15.12.2025
Аҳоли банкларга сотиб олганидан кўра кўпроқ валюта сотмоқда — Марказий банк
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Янгиликлар 9:44 · 13.12.2025
Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Иқтисодиёт, Янгиликлар 14:08 · 12.12.2025
Ўзбекистонда умумий инфляция 7,3 фоиз атрофида бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин
Авто, Янгиликлар 11:46 · 12.12.2025
Ўзбекистонда фуқаролар номига автомобиль олиб кириш қисқартирилиши мумкин
Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади
Янгиликлар 10:21 · 12.12.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади