Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин

18:43 · 13.07.2026

Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда

17:48 · 13.07.2026

«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади

14:47 · 13.07.2026

Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда

12:32 · 13.07.2026

Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди

10:51 · 13.07.2026

Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк

19:12 · 10.07.2026

Ўзбекистонда эҳтиёжманд шахс ва оилаларни аниқлаш тартиби белгиланади

16:49 · 10.07.2026

«Ўзбекнефтгаз»да дизел ва мазут ишлаб чиқариш режаси бажарилмагани сабаби маълум қилинди

15:44 · 10.07.2026

Ўзбекистонда фильм суратга оладиган хорижий компанияларга харажатларининг 25 фоизигача қайтариб берилади

13:45 · 10.07.2026

Ўзбекистонда кўмир нархи тартибга солиш бекор қилингач 2,1 баробар ошди

10:25 · 10.07.2026

Ўзбекистонда ипотека облигациялари бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди

18:44 · 09.07.2026

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозорида фаоллик ошди

17:57 · 09.07.2026

Сенат Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

15:38 · 09.07.2026

Қорақалпоғистондаги махсус майнинг зонаси резидентларини рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланди

12:51 · 09.07.2026

Anorbank’ка реклама қонунчилигини бузгани учун жарима қўлланди

11:38 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 30 йилдан ошган эски автомобиллар эгалари учун жарима жорий этилмайди

10:34 · 09.07.2026

Ўзбекистонда 1 фоизлик кешбэкни бекор қилиш таклиф қилинди

20:53 · 08.07.2026

Минскда Ўзбекистон Савдо уйи очилди

18:04 · 08.07.2026

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

Жаҳон банки Ўзбекистон учун 250 млн доллар миқдоридаги кредитни маъқуллади. У талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилишга қаратилган EduImkon дастурига йўналтирилади. Дастур 3 йил ичида 600 минг ёшлар учун таълим кредитларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга ёрдам бериши кутилмоқда.

Жаҳон банки Ўзбекистонга талабаларни молиялаштириш тизимини модернизация қилиш учун 250 млн доллар кредит ажратади

Жаҳон банки ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистон учун 250 млн доллар миқдоридаги кредитни маъқуллади, деб хабар бермоқда банк матбуот хизмати. Ушбу маблағлар олий, техник ва касб-ҳунар таълими тизимида талабаларни молиялаштиришдан тенг фойдаланишни кенгайтиришга қаратилган EduImkon дастурини амалга ошириш учун мўлжалланган.

Қайд этилишича, келгуси уч йил давомида ушбу дастур талабаларни молиялаштиришни қўллаб-қувватлаш тизимини кучайтиришга ва бутун мамлакат бўйлаб 600 минг ёшлар учун таълим кредитларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришга ёрдам беради. Дастур маблағларининг қарийб 80 фоизи кам таъминланган оилалар фарзандлари бўлган талабалар ва хотин-қизларга кредит ажратишга йўналтирилади.

EduImkon дастури 2026−2028 йилларда Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан талабаларни молиялаштириш тизимидаги мавжуд тўсиқларни бартараф этиш учун амалга оширилади. Келгуси уч йил давомида дастур кўмагида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган:

  • таълим кредитлари тизимида бошқарув ва операцион жараёнларни модернизация қилиш бўйича аниқ «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, шунингдек, ушбу соҳада тегишли вазирлик ва идоралар ўртасидаги мувофиқлаштиришни такомиллаштириш.
  • таълим кредитлари учун аризаларни кўриб чиқишни соддалаштириш ва тезлаштириш учун ягона онлайн платформани ишга тушириш, шунингдек, талабаларни молиялаштириш, кредит олувчиларнинг ҳолатини кузатиш ҳамда кредитларни тақсимлаш жараёнида қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган таҳлилий маълумотларни тўплаш жараёнларида самарадорлик ва шаффофликни ошириш.
  • кам таъминланган оилалар ва хотин-қизлар учун таълим кредитлари бериш мезонларини соддалаштириш ва ушбу гуруҳларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини ўзгартириш орқали талабаларнинг олий, техник ва касб-ҳунар таълимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича янги чора-тадбирларни кўриш.
  • таълимнинг меҳнат бозори эҳтиёжларига мувофиқлигини ошириш ва таълим кредитлари тизимининг узоқ муддатли молиявий барқарорлигини таъминлаш.
  • кам даромадли ва ўқишни тугатгандан сўнг вақтинчалик ишсизликка дуч келган талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида қарз олувчининг даромадига боғлиқ тўловлар билан кредитлаш тизимини ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш.

2028 йил декабрига қадар олий ўқув юртларининг 600 мингга яқин талабалари, шунингдек, техник ва касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари талабаларни молиялаштиришни қўллаб-қувватлашнинг модернизация қилинган тизими тақдим этадиган имкониятларидан фойдаланишлари кутилмоқда. Уларга таълим кредити Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ишлайдиган 12 та тижорат банки томонидан ажратилади.

190 миллион доллардан ортиқ маблағ ёки EduImkon дастури маблағларининг қарийб 80 фоизи аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан, кам таъминланган оилалардан бўлган ёшлар ва хотин-қизларга таълим кредитлари ажратиш, шунингдек, меҳнат бозорида талаб юқори бўлган таълим йўналишларини, хусусан, STEM мутахассисликларини танлашни рағбатлантиришга йўналтирилади.

Шунингдек, EduImkon дастури қўшимча 30 миллион доллар хусусий капитални жалб қилишга ёрдам беради. Бу талабаларни кредитлаш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради ва давлат бюджетига босимни камайтиради.

Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Янгиликлар 18:43 · 13.07.2026
Тошкентда жазирама сабаб электр таъминотида қисқа муддатли узилишлар бўлиши мумкин
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
Янгиликлар 17:48 · 13.07.2026
Ўзбекистонда ноқонуний кўп қаватли уйлар қурганлик учун 5 йилгача қамоқ жазоси жорий этилмоқда
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Янгиликлар 14:47 · 13.07.2026
«E-lom» электрон платформаси 1 августдан ишга туширилади
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Янгиликлар 12:32 · 13.07.2026
Ўзбекистонда жазирама туфайли электр истеъмоли рекорд даражага яқинлашиши кутилмоқда
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Янгиликлар 10:51 · 13.07.2026
Ўзбекистонда кредитга тақиқ хизматидан фойдаланувчилар сони 2,5 млн дан ошди
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк
Янгиликлар 19:12 · 10.07.2026
Ўзбекистонда аҳолининг умумий қарз юки пасайди — Марказий банк