500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади

17:10 · 28.07.2026

«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида

11:22 · 28.07.2026

Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди

10:31 · 28.07.2026

Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди

14:53 · 27.07.2026

Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди

11:37 · 27.07.2026

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди

9:48 · 27.07.2026

Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39 трлн сўмга ортди

8:44 · 27.07.2026

Жаҳон банки дунё мамлакатларининг янги даромад рейтингини эълон қилди

11:16 · 25.07.2026

Дам олиш кунлари қайси банклар ишлайди?

9:26 · 25.07.2026

Тошкентдаги Шаҳрисабз кўчасида BRT йўлаги қурилиши бошланади

15:47 · 24.07.2026

Уй-жой субсидияси учун аризалар қабули 27 июль куни бошланади

11:46 · 24.07.2026

Ўзбекистонда аҳоли ярим йилда банкларга 12,3 млрд доллар сотди

10:18 · 24.07.2026

Мол-мулк солиғи бўйича имтиёздан қандай фойдаланиш мумкин

13:58 · 23.07.2026

2026 йилда қайси давлатларнинг қарзи энг катта бўлади?

11:16 · 23.07.2026

Марказий банк иловаларга киришда биометрик текширув ва P2P ўтказмалар қоидаларини юмшатмоқчи

10:05 · 23.07.2026

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20,2 млрд сўм мукофот берилди

17:43 · 22.07.2026

Ўзбекистонда қиймати 100 трлн сўмлик давлат активлари савдога чиқарилади

17:52 · 21.07.2026

Президент банкларнинг маҳалладаги ишидан мутлақо норози эканини айтди

15:23 · 21.07.2026

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди

2024 йил май ойида Марказий банк тарихда биринчи марта хорижий давлат қимматли қоғозларига 35 млн доллар миқдорида инвестиция киритган эди.

Ўзбекистон Марказий банки бир ойда 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини харид қилди
Фото: Марказий банк

Марказий банк ноябрь ойида 500 млн доллардан ортиқ АҚШ облигацияларини сотиб олди. Бу ҳақда регулятор маълумотларида келтирилган.

1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон олтин-валута захираларида $1,52 млрдлик қимматли қоғозлар сақланмоқда. Ўтган ойга нисбатан уларнинг ҳажми $503,3 млнга, жорий йил бошидан эса 15 баробарга ошди.

Натижада қимматли қоғозларнинг регулятор расмий захираларидаги улуши 1,72% дан 2,49% гача ошди.

Ноябрь ойи охирида Марказий банк раиси ўринбосари Аброр Мирзо Олимов олтин-валюта захираларини янада диверсификация қилиш режалари ҳақида маълум қилганди. Хусусан, регулятор «қатъий белгиланган даромадли инструментларнинг кенгроқ доирасига» инвестиция киритмоқчи.

Улар орасида суверен облигациялар, трансмиллий ташкилотлар облигациялари, деривативлар ва бошқа юқори сифатли қимматли қоғозлар мавжуд. Бунда молиявий инструментлар «А» даражадан паст бўлмаган кредит рейтингига эга бўлиши лозим.

«Биз [олтин-валюта захираларини диверсификация қилишни] қатъий даромадли АҚШ ғазначилик облигацияларидан бошладик, чунки улар анъанавий равишда хатарсиз активлар ҳисобланади. Аммо бошқа воситалар ҳам мавжуд — корпоратив облигациялар, халқаро молия ташкилотларининг қоғозлари. Бундай турдаги облигацияларга инвестиция киритишни бошлаш учун биз автоматлаштиришнинг ИТ-тизимини интеграциялашни якунлашимиз керак», — деди Марказий банк раиси ўринбосари.

Аброр Мирзо Олимовнинг сўзларига кўра, Жаҳон банкининг RAMP дастури кўмагида активларни бошқариш бўйича дастурий ечимларни жорий этиш учун RFP (таклифлар сўрови) ишлаб чиқилган. «RFP’ни якунлаганимиздан сўнг, бошқа активларга сармоя киритишимиз мумкин бўлади», — дея хулоса қилди у.

2024 йил май ойида Марказий банк тарихда биринчи марта хорижий давлат қимматли қоғозларига 35 млн доллар миқдорида инвестиция киритган эди. Жаҳон банки кўмагида захираларни диверсификация қилиш учун инвестиция портфели шакллантирилди. Октабр ойида регулятор $65 млнлик АҚШ ғазначилик облигацияларини сотиб олди, ўтган йил якуни билан эса уларнинг ҳажми 101 млн доллардан ортиқни ташкил этди.

500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади
Янгиликлар 17:10 · 28.07.2026
500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини паспортсиз харид қилиш мумкин бўлади
«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида
Янгиликлар 11:22 · 28.07.2026
«Уй-жой нархлари ошиши мумкин» — Адлия вазирлиги эскроу тизими жорий этилиши ҳақида
Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди
Янгиликлар 10:31 · 28.07.2026
Ўзбекистонда мансабдорларнинг ноқонуний қарори туфайли етказилган зарарни қоплаш тартиби белгиланди
Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Янгиликлар 14:53 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ярим йилда 13,1 трлн сўмлик ипотека кредити ажратилди
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Янгиликлар 11:37 · 27.07.2026
Ўзбекистонда банклар ярим йилда қанча соф фойда кўргани очиқланди
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди
Янгиликлар 9:48 · 27.07.2026
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи 7 млн сўмдан ошди