Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди

11:36 · 11.05.2025

Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади

11:06 · 08.05.2025

Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда

10:11 · 08.05.2025

Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири

13:03 · 07.05.2025

Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди

11:22 · 07.05.2025

Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди

10:11 · 07.05.2025

Вояга етмаганлар банк карталарини очиши бўйича талаблар ишлаб чиқилади

11:37 · 06.05.2025

Ўзбекистон банклари қанча фойда кўрди?

10:12 · 06.05.2025

Банклар, тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари кибержиноят оқибатида келиб чиққан моддий зарарни ўз ҳисобидан қоплайди

7:06 · 06.05.2025

Валютадаги омонатлар бўйича фоиз ставкалари бироз ошди — Марказий банк

13:12 · 05.05.2025

Click онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга деб топилди

12:22 · 05.05.2025

Қочоқ-миллиардер: Албаниянинг энг бадавлат инсони ўз бойлигини қандай тўплади?

11:02 · 05.05.2025

Тошкентда илк пулли автотураргоҳлар синов тариқасида ишга туширилди

11:12 · 03.05.2025

Марказий банк муддатли тўловлар бозорини тартибга солишни бошлашни режалаштирмоқда

10:30 · 03.05.2025

«Банклар фаоллик индекси» янгиланди

11:22 · 02.05.2025

Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида фаоллик кетма-кет иккинчи ой пасайди

10:15 · 02.05.2025

IMD бизнес мактаби TBC Bank Group’нинг минтақадаги етакчи молиявий провайдерга айланиш жараёнини таҳлил қилди

17:25 · 01.05.2025

Қандай қилиб қаҳва қовурувчи Россидаги энг машҳур компаниялардан бирига асос солди?

11:23 · 01.05.2025

Рейтинг. Американинг 2022 йилдаги энг сахий миллиардерлари

Ҳомийлардан бири қашшоқликда вафот этишни мақсад қилган.

Рейтинг. Американинг 2022 йилдаги энг сахий миллиардерлари
Коллаж: Forbes

Forbes журнали АҚШнинг асосий хайриячи миллиардерларининг янги рейтингини тақдим этди. Рўйхатда Уоррен Баффет етакчилик қилмоқда. Шунингдек, Билл Гейтс, Жорж Сорос, Марк Цукерберг ва бошқалар рейтингдан жой олган.

Уоррен Баффет

  • Даромад манбаи: Berkshire Hathaway
  • Молиявий ҳолати: 115,6 миллиард доллар
  • Хайриянинг асосий йўналишлари: соғлиқни сақлаш, қашшоқликка қарши кураш
  • Хайрияларнинг умумий суммаси: 46,1 миллиард доллар
Фото: Уоррен Баффет

Баффет тарихдаги энг йирик хайриячидир. Унинг 46 миллиард долларлик хайрияларининг катта қисми дўстлари Билл ва Мелинда Френч Гейтсларнинг фондига ўтказилган. Ушбу маблағлар қашшоқликни бартараф этиш, ривожланаётган мамлакатларда соғлиқни сақлашни яхшилаш ва АҚШ таълим тизимига хайрия қилинган.

Билл ва Мелинда Френч Гейтс

  • Даромад манбаи: Microsoft
  • Молиявий ҳолати: 133,3 миллиард доллар ва 6,1 миллиард доллар
  • Хайриянинг асосий йўналишлари: соғлиқни сақлаш, қашшоқликка қарши кураш
  • Хайрияларнинг умумий суммаси: 33,4 миллиард доллар
Фото: Билл ва Мелинда Френч Гейтс

Гарчи 2021 йил Гейтслар 27 йиллик турмушдан кейин ажрашган бўлса-да, улар Билл ва Мелинда Гейтс жамғармасининг раислари бўлиб қолмоқда. Уларнинг деярли барча хайриялари айнан ушбу фонд орқали ўтади.

Жорж Сорос

  • Даромад манбаи: хеж-фондлар
  • Молиявий ҳолати: 8,6 миллиард доллар
  • Хайриянинг асосий йўналишлари: демократия, таълим, дискриминацияга қарши кураш, соғлиқни сақлаш
  • Хайрияларнинг умумий суммаси: 18,1 миллиард доллар
Фото: Жорж Сорос

Сорос «Очиқ Жамият» жамғармалари иқтисодий тенглик, инсон ҳуқуқлари, дискриминацияга қарши кураш, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари ва журналистика каби соҳаларни қўллаб-қувватлайди.

Майкл Блумберг

  • Даромад манбаи: Bloomberg LP
  • Молиявий ҳолати: 70 миллиард доллар
  • Асосий йўналишлар: иқлим ўзгариши, соғлиқни сақлаш
  • Хайрияларнинг умумий суммаси: 12,7 миллиард доллар
Фото: Майкл Блумберг

Bloomberg Philanthropies маълумотларига кўра, Нью-Йоркнинг собиқ мери ва Bloomberg LP асосчиси 12 миллиард доллардан ортиқ хайрия қилган. Асосий йўналишлар иқлим ўзгариши, қурол-яроғ назорати ва жамоат саломатлиги. Сўнгги ўн йил ичида у жамиятда тамаки истеъмолини камайтириш учун 1 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлади. Шунингдек, 2018 йилда ўзининг ўқиш жойи бўлган Жон Хопкинс университетига 1,8 миллиард доллар хайрия қилишини эълон қилди.

Маккензи Скотт

  • Даромад манбаи: Amazon
  • Молиявий ҳолати: 53,5 миллиард доллар
  • Асосий йўналишлар ирқий, гендер ва иқтисодий тенгсизликка қарши кураш
  • Хайрияларнинг умумий суммаси: 8,61 миллиард доллар
Фото: Маккензи Скотт

Скотт Medium’да янги пост жойлаштирса, у бутун хайрия дунёсининг эътиборини тортади. Amazon асосчиси Жефф Безоснинг собиқ рафиқаси веб-сайтга эга эмас, у ажрашганидан кейин олган улкан бойлигини тарихдаги бошқа миллиардерларга қараганда тезроқ беришга уриниши натижаларини ёзиб бориш учун блогдан фойдаланади.

Чак Фини

  • Даромад манбаи: Duty Free Shoppers
  • Молиявий ҳолати: 2 миллион доллардан кам
  • Асосий йўналишлар: фан, инсон ҳуқуқлари, ёшлар билан ишлаш
  • Хайрияларнинг умумий суммаси: 8 миллиард доллар
Фото: Чак Фини

Собиқ миллиардер банкротлик ҳолатида вафот этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. 1960 йилда Duty Free Shoppers чакана савдо тармоғига асос солган Фини ўз бойлигининг бир қисмини аноним равишда хайрия қилиб юборган.

Кейинчалик эса у бутун дунёга ўзининг «Ҳаётда улашиш» ғоясини тақдим қилди. Ўз навбатида, бу ғоя Гейтс ва Баффет каби миллиардерларни хайрияга ундаган.

Гордон ва Бетти Мур

  • Даромад манбаи: Intel
  • Молиявий ҳолати: 11,1 миллиард доллар
  • Хайрия йўналиши: фан, атроф-муҳит, беморларни парвариш қилиш, Сан-Франсиско кўрфази
  • Хайрияларнинг умумий суммаси: 5,5 миллиард доллар
Фото: Гордон ва Бетти Мур

Intel асосчиси ва собиқ бош директори рафиқаси билан биргаликда 2000 йилда ўз фондини яратиб, компания акцияларининг бир қисмини унга ўтказган. 2021 йил сентябрь ойида Moore Foundation саккизта бошқа ташкилотга (жумладан, Bezos Earth Fund ва Bloomberg Philanthropies) қўшилиб, ўн йил давомида биохилма-хилликни сақлашга 5 миллиард доллар хайрия қилишини маълум қилди.

Фил Найт ва унинг оиласи

  • Даромад манбаи: Nike
  • Молиявий ҳолати: 54,8 миллиард доллар
  • Асосий йўналиш: таълим
  • Хайрияларнинг умумий суммаси: 3,1 миллиард доллар
Фото: Фил Найт

Forbes 2021 йил январдан бери Nike асосчисининг барча хайриялари умумий суммасини 1,9 миллиард долларга оширди. Бу биринчи навбатда унинг учта университетга 2,5 миллиард доллардан кўпроқ маблағ тўлаётгани ҳақидаги янги маълумотлар билан боғлиқ.

Марк Цукерберг ва Присцилла Чан

  • Даромад манбаи: Meta
  • Молиявий ҳолати: 112,8 миллиард доллар
  • Хайриянинг асосий йўналишлари: фан, таълим, жиноий судлов
  • Хайрияларнинг умумий суммаси: 3 миллиард доллар
Фото: Марк Цукерберг ва Присцилла Чан

Meta Platforms (собиқ Facebook) бош директори ва унинг рафиқаси Присцилла Чан барча касалликларни даволаш, олдини олиш ва назорат қилиш каби бир қанча улкан мақсадларга эга. Таъкидланишича, уларнинг The Chan Zuckerberg Initiative (CZI) ташкилоти 2015 йилда иш бошлаганидан бери илмий ва тиббий тадқиқотлар, шунингдек, таълим ва жиноий адлия ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун 3 миллиард доллар грант ажратган.

Майкл ва Сьюзан Делл

  • Даромад манбаи: Dell компьютерлари
  • Молиявий ҳолати: 60,3 миллиард доллар
  • Асосий йўналишлар: қашшоқликка қарши кураш, таълим
  • Хайрияларнинг умумий суммаси: 2,25 миллиард доллар
Фото: Майкл ва Сьюзан Делл

Майкл ва Сюзан Делл жамғармаси 1999 йилда ташкил этилганидан бери 2,25 миллиард доллардан кўпроқ маблағ сарфлади. Ушбу маблағ АҚШ, Ҳиндистон ва Жанубий Африка шаҳарларида қашшоқликда яшовчи болаларга ёрдам бериш учун йўналтирилган.

Аввалроқ 2021 йилнинг ноябридан бери энг «қашшоқлашган» криптомиллиардерлар маълум қилинганди.

Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Авто, Янгиликлар 11:36 · 11.05.2025
Ўзбекистон уч ойда 115 млн долларлик енгил автомобиль импорт қилди
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Янгиликлар 11:06 · 08.05.2025
Хорижда ўқиш учун кимларга ссуда берилади
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Янгиликлар 10:11 · 08.05.2025
Юқумли бўлмаган касалликлар Ўзбекистон иқтисодиётига ҳар йили 1 млрд доллар атрофида зарар келтирмоқда
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Миллиардерлар, Янгиликлар 13:03 · 07.05.2025
Уолтер Ван — АҚШда энг йирик пластик қувурлар ишлаб чиқарувчига айланган тайванлик мигрант тақдири
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Иқтисодиёт, Янгиликлар 11:22 · 07.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди
Рейтинг, Янгиликлар 10:11 · 07.05.2025
Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда етакчига айланди